Картографик манбалар ва геоинфарматсион картография.
ТАРИХИЙ КАРТОГРАФИЯНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ТАРАҚИЁТИ ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА.
Кишилик маданятининг бошланғич даврларидаёқ жой тасвирини тушуришга эҳтиёж сезилган. Одамлар овга бориб келган ёълларида юз берган ҳодисаларни ғор деворларида, қоя тошларда ва дарахт пўстлоғида ҳар хил буюмлар билан тасвирлашган, кейинчалик шу тасвирлар асосида турли географик жойларнинг тасвири юзага келган. Улар ҳозирги географик карталарни аждодлари дейиш мумкин.
Қадимги юнон олими эротосфен маълумотларига кўра йернинг дастлаб картографик тасвири миллоддан аввалги 610-546-йилларда яшаган файласуф Анаксимандр яратган. Масалан, дастлабки картага параллел ва меридианларни милоддан аввалги 276-144-йиллар Арестотел шогирди Дикеарх ва кейинчалик эротосфенлар томонидан тузилган. Милоддан аввалги ИИИ асрда юнон олими Апполлони томонидан биринчи картографик пройексияни ихтро қилиб йер юзасини текисликда тасвирлаш усулига катта ҳисса қўшди.
Географик карталарнинг яратилишида ИИ-асрнинг биринчи ярмида яшаган юнон олими Птоломей ишлари муҳим аҳамятга эга. Птоломейнинг 8 қисмдан иборат “Географиядан қўлланма ” асарида географик карталарнинг математик эламентларини ва аҳоли пунктларини географик кординаталари берилган. Птоломей бу асарда ўша даврга маълум бўлган 90 дан ортиқ карталарнинг системали тўплами яратди.
Птоломейнинг бу асари бутун дунё картографик тараққиётига катта ҳисса қўшди. Аммо унинг картасида бази камчиликлар ҳам бор эди.Масалан, у қуруқликни майдон жиҳатдан сувликдан катта қилиб тасвирлаган ва Ҳинд океанини ёпиқ ҳавза деб билган. (5-синф атласи 1-бет).
Умуман қадимги Юнонистон ва Римда тузилган карталарда асосан аҳоли пунктлари, ёъллар, сув объйектлари, тоғ ва ўрмонлар перспектив картогрфик белгилар билан тасвирланган. Бу карталардан фойдаланиб географик объйектларни бир-бирига таққослаб ўрганишга ва улар орасидаги масофаларни аниқлаш ишларини кўз билан чамалаб аниқланган.
1.1. География ахборот тизимлари ва уларни қисқача таърифи
География ахборот технологиялари ва тизимларини ўрганишда қатор муҳим саволлар юзага келади. Булардан энг биринчиси география ахборот нима? География ахборотни Ер юзасидаги жойлар тўғрисидаги ахборот деб тушуниш керак. Ушбу ахборот қаерда? ва нима? бор деган саволларга жавоб беради. Ва бу ахборот жуда батафсил бўлиб у мутахассисларни шаҳар ичидаги ҳамма бор бинолар жойлашиши тўғрисидаги маълумот билан таъминлаши мумкин. Бошқа томондан улар жуда ҳам умумлаштирилган бўлиб, фақат умумий маълумот билан таъминлайди, айтайлик, Ўзбекистонда аҳолини ҳудудий жойлашувининг билдирадиган умумий кўрсаткичи ўртача аҳоли зичлигидир. Юқорида кўрсатилган мисолларда турли хил география ахборотнинг ечимлиги тўғрисида гап кетмоқда ва бу кўрсаткич асосийлардан бири. География ахборот бошқача ҳам таърифланади ва у вақт мобайнида ўзгариш суръатини ва айрим ҳолатдаги ҳодиса ва объектларни харитага тушуриш имкониятларини билдиради. Жой тўғрисида маълумотлар кўплиги туфайли география ахборот жуда юқори ҳажмли бўлиб, бир неча террабайтларга баробар бўлиши мумкин.
Компьютер технологиялар ривожланган сари география ахборот унда сақланиб келмоқда ва бу рақамли география ахборот қандай хусусиятларга эга? Бошқа ахборотдан фарқ қиладими, йўқми? География ахборотни рақамли тарзга айлантириб ва уни сақлаб, идора қилсак маълумотлар янги рақамли қиёфасига эга бўлади. Улар бошқа ахборот каби замонавий технологиялар ёрдамида қайта ишланади ва таҳлил қилинади. Компьютер харфларни, сўзларни, рақамларни, тасвирларни, хариталарни сақлаб туради ва уларни Интернет орқали тарқатади. Компьютер ҳотирасида турлича маълумотлар сақланади ва улар рақамли кўринишда бўлиб, компьютер уларни кўшиши ва айириши, кўпайтириши ва бўлиши мумкин. Ҳарфлар бўлса, компьютер улардан матн тузиб, уни таҳрир қилиб беради, матнни электрон почта орқали қабул қилади ёки юборади. Компьютер тасвирларни яратиши ва турли хил жадвалларни тузиб бериши мумкин.
Бошқа муҳим савол география ахборот технологиялари нима? География ахборотни тўплайдиган ва у билан ишлайдиган технологиялардир. Ишлатиладиган воситаларга кўра уларни асосий 3 та гуруҳга ажратиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |