101
Б) 0710 5110
В) 0710 6010
Г) 0710 6810
2-илова (3.2.2.)
Мустақил ўрганиш учун саволлар:
1. Ўрнатиладиган ускуналарни ва ҳисобини юритишни тавсифланг.
2. Капитал қўйилмалар ва улар қандай ҳисобга олинади?
3. Эскиришни ҳисоблаш тартибини ёритинг.
4. Асосий
воситалар қандай тартибда ва хужжатларга асосан
таъмирланади?
5. Асосий воситаларни қайта баҳолашнинг заруриятини исботланг.
6. Асосий воситаларнинг чиқими ва молиявий натижасини аниқлаш
тартибини ёритинг.
7. Ижара
шартномасига олинган асосий воситаларнинг ҳисобини
юритишни тавсифланг.
3.3. Масалалар ва тестлар.
Ўқув жараёнида масала-машқларни қўллаш учун уларни мавзулар
бўйича тузиш лозим. Масала тузишда дуч келинадиган анъанавий
қийинчиликлар мавжуд:
Биринчидан, масаланинг шартларини турлича изоҳлашга олиб келишга
йўл қўйилмайдиган қилиб аниқ бўлишига эришиш осон эмас. Айниқса,
мумкин бўлган вариантлари бир неча хил бўлиб, уларнинг ичидан нисбатан у
ёки бу мезонга кўра, энг оптимал вариантларни топиш шарти қўйилган
масалаларда эхтиёт бўлиш керак. Сабаби, масалаларнинг шарти аниқ
қўйилмаслиги натижасида талабалар масала тузувчи кўзда тутмаган
масалалар ечими, вариашларини таклиф қилиши хамда у масала шартига,
102
умуман олганда, мос келиши мумкин экан. У холда ўқитувчи қийин ахволда
қолади. Масалани аниқ жавобини тўғри деб топиб, талабаларни
рағбатлантириш ёки шартни ноаниқлигидан фойдаланиб, кўзда тутилмаган,
лекин тўғри ечиш йўлини топган талабага энг юқори балл қўйиш лозим.
Уидан ташқари бир жавобнинг ўзини бир неча усул билан олиш мумкин.
Ўқитувчи буни хам олдиндан аниқлаб қўйиши керак яъни масалани қайси
йўл билан ечган энг юқори балл олади.
Таълим жараёнида ечиладиган масалалар математик ҳисоб-китобларни
талаб қилади. Ўқитувчи масала тузар экан, талабани математикадан эмас,
иқтисодий фанлардан билимини синаш лозимлигини ёддан чиқармаслиги
керак. Шунинг учун яхши иқтисодий масала у ёки бу иқтисодий
тушунчаларнинг мазмунини чуқур ўрганишга ундаши, масалани ечиши учун
зарур даражада фанга дойр тушунча бўлиши зарурлигини тақозо қилиш
керак. Математик ҳисоб-китоблар эса ёрдамчи аҳамиятига эга бўлиши зарур.
Мамлакатимиз таълим жараёни тажрибаси шуни кўрсатадики,
масалаларни тузиш учун ўқитувчи фаол тажриба, малака, мохирликка эга
бўлиши лозим.
Қўйилган шартга биноан мураккаблигига кўра, масалаларни уч гуруҳга
бўлиш мумкин:
-
Маълум бир категория, тушунчани асосий мазмунини билишга
қаратилган;
-
Маълум бир тушунча асосида ҳисоб-китоб қилиш, ундан хулоса
чиқаришга қаратилган;
-
Масалани ечиш учун мазкур категория умумий тушунча бўлишини талаб
қиладиган масалалар.
Қандай масалани ечишни ўқитувчи ўтилаётган мавзу, гуруҳдаги
талабаларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб, танлайди.
Маълум бир категория, тушунчани асосий мазмунини ўрганишга
қаратилган қуйидагн масалани кўриб чиқайлик.
103
Ўқитувчи масала, машқлардан фойдаланишни режалаштирар экан,
албатта ўзи дарсга пухта таиерланиши, тавсия қилинадиган масала,
машқдарни масала, машқни ечиб, жавобини ёзиб қўйиши керак.
Дарс жараёнида масала-машқларни қўллашдаги яна бир мухим муаммо
уларни жавобини мухокама қилиш. Одатда масала-машқнинг тўғри
жавобини айтиб қўя қолинади. Вахоланки, талабанинг ёдида қолиши,
мавзуни пухта ўзлаштириши, ҳисоб-китобни тўғри бажаришида масаланинг
жавобини мухокама қилиш мухим аҳамиятга эга.
Шунинг учун ўқитувчи масалани жавобини мухокама қилишга эьтибор
қаратиши зарур. Вақт етишмайдиган бўлса, масала-машқ ечишни уйга вазифа
қилиб бериб, дарсда уни тўғри ечилганлигини мухокама қилиш мумкин.
Талабаларнинг пухта билим олишлари, уларнинг олган билимларини
текширишдаги қатор афзалликларини ҳисобга олиб, иппшп пайтда кенг
қўлланилаётган машқ тури тест ҳисобланадиган ечиш нихоятда кенг
қўлланилиши сабабли алоҳида метод сифатида қараладиган бўлди.
Мавзуни ўрганишда тестлардан фойдаланиш, айниқса, гуруҳда тест
ўтказилгач, унинг жавобларини мухокама қилиш алоҳида аҳамиятга эга. Тест
тузиш кўп вақт ва меҳнат, синчковлик сабр-тоқатни талаб қилади.
Шу билан бирга, меҳнатни осонлаштирадиган компьютер дастурлари -
TESTER, RESUJTER мавжуд. Биринчи дастур кўпроқ тест тузишни
осонлаштиришга қаратилган бўлса, иккинчиси тест ўтказиш ва
натижаларини тезда ҳисоб-китоб қилиш, статистик маълумотлар олишга
қаратилган. Тест саволлари тузишда, америкалик педагогларнинг
кўрсатишича ўқитувчи қуйидагиларга аҳамият бериши лозим:
-
Кўзланган мақсадга кўра, саволни аниқ қўйиш керак.
-
Тестда фақат битта жавоб тўғри бўлиши керак.
-
Жавобларни бири бирига ўхшаш бўлиши ва хақиқатга яқин бўлгани
маъқул.
-
Тестда иложи борича инкор этувчи феъл ва бошқалардан
Do'stlaringiz bilan baham: |