Ҳаққоний ва холис тақдим этиш. Молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларнинг турларидан қатъий назар, субъектнинг молиявий ҳолати, муомалалар натижалари, пул маблаЃлари ҳаракати ҳақида ҳаққоний, холис тасаввур ҳосил қилиши керак.
Тугатилганлик. Ишончлиликни таъминлаш мақсадида молиявий ҳисоботдаги ахборот тўлиқ ва тугатилган бўлиши керак, яъни ҳисобот тузиш соҳасида жорий даврдаги ҳамма муомалалар ҳисобга олиниши ва бухгалтерия ѓзувлари амалга оширилиши ва тугатилиши шарт.
Изчиллик. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволидаги ўзгариш йўналишларини аниқлаш учун турли даврлардаги ҳисоботларни қиѓслаш имкониятларига эга бўлишлари керак.
Молиявий ҳисобот бандларини тақдим этиш ва таснифлаш, агар хўжалик юритувчи субъектнинг муомалалари моҳиятидаги ва ҳисоботдаги шаклларни таҳлил қилиш тартиби ѓки қонунда ва атроф-муҳитдаги жиддий ўзгаришлар ҳисоботни тақдим этиш турларини ўзгартириш лозимлигини тақозо этмаса, у ҳолда даврдан-даврга сақланиб қолиши лозим.
Ўз вақтидалик. Маълумот ўз вақтида тақдим этилсагина, фойдаланувчилар учун фойдали ҳисобланади. Молиявий ҳисобот тузилган кундан кейин фойдаланувчилар ихтиѓрига белгиланган муддатда етказиб берилмаса, молиявий ҳисоботларнинг фойдалилиги пасайиб кетади. Ҳисобот маълумотлари асоссиз кечиктирилса, у ўз аҳамиятини йўқотган бўлади.
Оффсеттинг (ўзаро қоплаш). Активлар пассивлар ўртасида ўзаро қопланишни амалга ошириш мумкин эмас. Даромадлар ва харажатлар ҳисобланган бўлса, шунга қарамасдан хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботлар изоҳида муҳимлик қоидасига асосан ушбу суммани ѓритиш масаласини кўриши лозим.
Холислик (объективлик). Молиявий ҳисобот субъектнинг молиявий аҳволи, фаолиятининг молиявий натижалари ва пул маблаЃлари ҳақида холис ахборот бериши керак. Холислик қоидасига эришиш учун ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисоби юритишда ва молиявий ҳисобот тузишда БҲМА ва ҳисоб юритишнинг асосий тамойилларини қўллаши лозим.
Такрорлаш учун саволлар Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил қилишга умумий раҳбарлик ким томонидан амалга оширилади?
Корхонада раҳбарнинг ҳуқуқлари ва бурчлари нималардан иборат?
Бош бухгалтер қандай вазифаларини амалга оширади?
Бухгалтерия аппарати қандай бўлимлардан ташкил топади?