Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet53/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

II БЎЛИМ. БОШЌАРУВ ҲИСОБИ.
6-боб. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби
6.1. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг мақсади ва вазифалари
Ҳозирги пайтда турли-туман мулк шакллари пайдо бўлмоқда, давлат мулки хусусийлаштирилмоқда, ҳиссадорлик жамиятлари ҳамкорлигидаги корхоналар, кичик корхоналар вужудга келмоқда. Шу каби жамиятимиздаги ўзгаришлар, фаолиятлар тубида бир мақсад турибди, бу - фойда олиш. Табиийки, ҳар бир корхона фойда олишни кўпайтириш йўлларини излаб топишга ҳаракат қилади. Фойдани қандай бўлишига эса харажатлар ҳажми бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун харажатларни ҳисобга олиш ҳамда маҳсулот таннархини калькуляция қилиш корхона моддий ресурслари ва бошқа харажатлари устидан қандай назорат ўрнатишга ѓрдам беради.
Корхонанинг ишлаб чиқариш харажатлари деб, маҳсулотни ишлаб чиқариш билан боЃлиқ харажатларга айтилади. Уларга хом-ашѓ, материал, ѓқилЃи, амортизация ажратмаси, ишчи-хизматчиларга иш ҳақи ва маҳсулот ишлаб чиқариш билан боЃлиқ бошқа харажатлар киради.
Агар бир хил маҳсулот ишлаб чиқариш билан боЃлиқ харажатларнинг жами суммасини ишлаб чиқарилган маҳсулот сонига тақсимласак, ишлаб чиқарилган бир бирлик маҳсулотнинг таннархини топамиз. Таннарх кўрсаткичи корхона фаолиятида муҳим сифат кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. У қанча паст бўлса, ишлаб чиқариш рентабеллиги шунча юқори бўлади. Таннархга корхонанинг ҳамма харажатлари қўшилмайди, баъзи харажатлари бошқа манбалар ҳисобидан қопланади. Масалан, фойда ҳисобидан давр харажатлари қопланади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари харажат калькуляция моддалари бўйича ишлаб чиқариш турлари, харажатларнинг вужудга келиш жойлари, маҳсулот турлари бўйича бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Харажатларни ҳисобга олиш ҳамда маҳсулот таннархини калькуляция қилишдан асосий мақсад ишлаб чиқариш ва сотиш билан боЃлиқ харажатларни ўз вақтида, тўлалигича ва ҳаққоний аниқлаш, шу билан бирга айрим маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархини ҳисоблаш ҳамда корхона ресурслари ва пул маблаЃлари ишлатилиши устидан назоратни ўрнатишдир.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби ислоҳоти амалга оширилиши энг асосий масалалар бўйича ўзгаришлар бўлишига олиб келди. Аввал 1995 йилда кейинчалик 1999 йилда «Маҳсулот(ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўЃрисида»ги Низомнинг қабул қилиниши мамлакатимиз бухгалтерия ҳисобида тубдан ўзгаришлар бўлишига сабаб бўлди. Ушбу Низом харажатларнинг моҳияти, корхонанинг ҳисобот давридаги фойдаси билан боЃлиқлигидан келиб чиқиб тақсимлашни белгилаб берди. Бундай тақсимлаш бозор иқтисодиѓти хусусиятларидан келиб чиқади ва у бизнинг бухгалтерия ҳисоби тизимимизни халқаро миқѓсда қўлланилаѓтган «Директ-костинг» ҳисоб тизимига анча яқинлаштирди. Харажатлар ҳисобининг айнан шу тизимга яқинлаштирилиши бозор иқтисодиѓти шароитида бухгалтерия ҳисоби бажариши керак бўлган вазифалардан келиб чиқди.
Маълумки, бозор муносабатлари шароитида бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаси тегишли фойдаланувчиларни тегишли ахборот билан таъминлашдир. Фойдаланувчиларни ички ва ташқи гуруҳга бўлиниши эса ҳисобнинг молиявий ҳамда бошқарув ҳисобига бўлинишига олиб келади. Харажатлар ҳақидаги маълумотлар, биринчи навбатда, корхона фаолиятининг молиявий натижаларини аниқлаш учун зарурдир, яъни:

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish