Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet40/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Раҳбар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  1. бош бухгалтер раҳбарлигида бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил қилиш ѓки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;

  2. бухгалтерия ҳисоби ишларини юритишни шартнома асосида ихтисослаштирилган бухгалтерия фирмасига ѓки таркибига бухгалтерия субъекти ҳам кирадиган хўжалик бирлашмасининг марказлаштирилган ҳисобга олиш бўлимига юклаш;

  3. бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.

Шу билан биргаликда корхона раҳбари қуйидагиларни таъминлаши шарт: ички ҳисоб ва ҳисобот тизимининг ишлаб чиқилишини, хўжалик муомалаларини назорат қилиш жараѓнини, бухгалтерия ҳисобининг тўлиқ ва аниқ юритилишини, ҳисоб-китоб ҳужжатларининг сақланишини, ташқи фойдаланувчилар учун молиявий ҳисобот тайѓрланишини, солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий ҳужжатлар тайѓрланишини, ҳисоб- китоблар ўз вақтида амалга оширилишини.
Раҳбар бухгалтерия ҳисоби тўЃри юритилиши учун барча зарур шароитларни яратиши, корхона, муассасанинг барча бўлимлари ва хизматлари, ҳисоб-китобга алоқаси бўлган барча ходимлари томонидан бош бухгалтернинг ҳужжатлар ва маълумотларни расмийлаштириш ҳамда ҳисоб учун тақдим этиш хусусидаги талаблари оЃишмай бажарилишини таьминлаши шарт.
Бош бухгалтер корхона, муассаса амалга оширадиган барча хўжалик операцияларини назорат қилишни ва бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида акс эттиришини, тезкор ахборот тақдим этилишини, белгиланган муддатларда бухгалтерия ҳисоботи тузишни, ички хўжалик резервларини аниқлаш ва сафарбар қилиш мақсадида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари бўйича корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти учун иқтисодий таҳлилини амалга оширишни таъминлайди.
Бухгалтерия ишларида амалга оширилган муомалалар учун жавобгарлик имзо билан ўз тасдиЃини топади. «Бухгалтерия ҳисоби тўЃрисида»ги Ќонуннинг 8-моддасига биноан, хўжалик юритувчи субъект раҳбари хўжалик муомалаларини амалга ошириш рухсатномасига ва субъект номидан ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатининг мавжудлиги учун жавобгар бўлади. Рўйхатда эгаллаб турган лавозимига кўра имзолаш ҳуқуқи иерархияси шаклида ва раҳбарлик вазифасини ҳамда субъект вакили сифатида ҳаракат қилишга вакил қилинган ҳар бир мансабдор шахс бухгалтерия ҳисоби вазифаларини амалга оширади. Субъект электрон имзолардан фойдаланганида, унинг хўжалик ҳужжатлари учун электрон имзолардан фойдаланиш ва уларни ишлатишга алоқадор керакли эҳтиѓткорлик ва назорат чоралари белгиланиши керак.
Корхона бош бухгалтери раҳбар билан биргаликда товар-моддий бойликлар ва пул маблаЃларини қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўладиган ҳужжатларга, шунингдек, ҳисоб-китоб, кредит ва молиявий мажбуриятлар ҳамда хўжалик шартномаларига имзо чекади. Ушбу ҳужжатларда бош бухгалтернинг имзоси бўлмаса, у ҳақиқий деб топилмайди. Ҳужжатларга имзо чекиш ҳуқуқи корхона, муассаса раҳбарининг ѓзма равишдаги фармойиши билан бунга ваколат берган шахсларга берилиши мумкин.
Корхонада моддий жавобгар шахсларни (кассир, омбор мудири ва бошқаларни) ишга тайинлаш, вазифасини ўзгартириш ва ишдан бўшатиш бош бухгалтер билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Агарда корхона бош бухгалтери ўзгартирилса, олдинги бош бухгалтер ишлари янги тайинланган бош бухгалтер зиммасига юклатилади, ушбу жараѓнда бухгалтерия ҳисобининг ҳолати ва ҳисобот маълумотларининг аниқлиги текширилиб, корхона раҳбари тасдиқлайдиган тегишли далолатнома тузилади.
Корхонанинг чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларига раҳбар ва бош бухгалтер имзо чекади.
Агарда корхонанинг бухгалтерия ҳисоби ишлари шартнома асосида ихтисослаштирилган ташкилот ѓки мутахассис томонидан юритилса, молиявий ҳисоботга корхона раҳбари ва бухгалтерия ҳисобини юритадиган мутахассис имзо чекади.
Бирламчи ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, бухгалтерия ҳисоботи белгиланган тартибга мувофиқ мажбурий тарзда сақланиши керак. Улар билан ишлаш даврида сақлашни таъминлаш ва уларни архивга ўз вақтида топшириш учун бош бухгалтер маъсулдир.
Бухгалтерия бўлими ҳужжатларни ишлаб чиқиши, бухгалтерия регистрларида ҳисоб ѓзувларини оқилона олиб бориши ва улар асосида бошқарув ва молиявий ҳисоботларни ҳамда солиқ ҳисоб-китобларини тузишни таъминлаши зарур.
Бухгалтерия аппарати, одатда, қуйидаги бўлимлардан ташкил топади:

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish