Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet36/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

_________ га сальдо



Ой давомидаги оборот

_________га сальдо




дебет

кредит

дебет

кредит

дебет

кредит




















































































































































Жами























Шахматли қайднома

Кредитланувчи ҳисобварақлар


Дебетланувчи
ҳисобварақлар

0110-0199-«Асосий восита
лар»



1010-1090-«Материал
лар»



2010-«Асосий ишлаб чиқа
риш»



2810-«Тайѓр маҳсу
лот»



5110-«Ҳисоб-китоб счЄти»



-

Дебет бўйича жами

Асосий воситалар






















Материаллар






















Тайѓр маҳсулот
























Ҳисоб-китоб счЄти






















Валюта счЄти






















Бюджет билан ҳисоблашишлар






















-






















Кредит бўйича жами






















Бухгалтерия ҳисоби регистларининг энг кўп қўлланиладиган тури – карточкалардир. Карточкалар корхонада амалга ошириладиган хўжалик муомалаларини рўйхатга олиш учун мўлжалланган бир хил шаклдаги қоЃоз ѓки картондан тайѓрланган бир неча устунли жадваллардир. Улар бир хил бўлганлиги учун махсус белгиланган яшикларда сақланади. Карточкалар мажмуасига картотека дейилади.


Карточкалар, одатда, бир йилга мўлжалланган бўлади. Улар картотекага ҳеч бир қийинчиликсиз жойлаштирилади, шунинг учун ҳам улардан бир йилда ҳар бир ҳисобвараққа қанча талаб қилинишини олдиндан аниқлаш зарурияти йўқ. Карточкадан фойдаланиш бухгалтерия ҳисоби техникасини такомиллаштириш, ҳисоб ходимлари ўртасида меҳнатни тўЃри тақсимлаш учун кенг имкониятларни яратиб беради.
Корхоналарда бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил қилиш ва юритишнинг бир нечта усулларидан фойдаланилади.
Бухгалтерия ҳисобининг шакли деб, бухгалтерия ҳисоби ѓзувларини маълум техника воситасидан фойдаланиб ташкил қилишга айтилади. Бунда корхона ҳисоб ишларида содир бўлган ҳар бир хўжалик муомаласининг ўз вақтида, тўЃри ва изчиллик билан ҳисоб регистрларининг аниқ бир тизимида жамланиши таъминланади.
Амалиѓтда бухгалтерия ҳисобининг турли шакллари мавжуд. Ушбу шакллар қуйидаги асосий жиҳатларга кўра бир-биридан фарқ қилади:

  1. Ҳисоб регистрларининг сони, вазифалари ва ташқи кўринишига кўра;

  2. Синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари, хронологик ва систематик регистрларнинг ўзаро алоқасига кўра;

  3. Ҳисоб регистрларига ѓзувларни ѓзиш тартиби ва техникасига кўра.

Ҳозирги вақтда амалиѓтда бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер, журнал-ордер, бош журнал ҳамда информацион технологияларга асосланган шакллари амал қилиб келмоқда.


3.2. Бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шакли

Бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шакли давлат корхоналари ва кичик корхоналарда кенг қўлланилади.


Мемориал-ордер шакли қуйидаги афзалликларга эга:

  1. ҳисоб жараѓни қатъий изчилликда олиб борилади;

  2. ҳисоб техникаси содда ва тушунарли бўлади;

  3. регистрларнинг стандарт шаклларини қўллаш мумкин;

  4. ҳисоб ишларини бухгалтерия ходимлари ўртасида уларнинг малакаларига кўра тақсимлаш мумкин.

Мемориал-ордер шакли қуйидаги камчиликларга эга:

  1. ҳисоб ишларини юритишда кўп меҳнат талаб этилади;

  2. аналитик ҳисоб синтетик ҳисобдан ажралиб қолади, ҳисоб алоҳида юритилади;

  3. турли хил регистрларида бир хил ѓзувлар кўп маротаба қайд қилинади.

Мемориал-ордер шаклининг моҳияти шундан иборатки, хўжалик муомалаларини қайд этиш учун синтетик ва аналитик ҳисобнинг махсус жамЃарув оборот қайдномаларидан, яъни: асосий воситалар, ҳисобланган амортизация ажратмалари; ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш қайдномаси; ишлаб чиқариш заҳиралари, тайѓр маҳсулот, шунингдек, улар бўйича тўланган ЌЌСни ҳисобга олиш қайдномаси; пул маблаЃларини ҳисобга олиш қайдномаси; маҳсулот сотилишини ҳисобга олиш қайдномаси; мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси; меҳнатга ҳақ тўланишини ҳисобга олиш қайдномаларидан фойдаланилади. Корхона бухгалтериясига келиб тушган бирламчи ҳужжатлар уларни тўлдириш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Оборот қайдномалари ва жамлама ҳисоб регистрлари асосида мемориал-ордерлар тузилади. Мемориал ордерлар маълумотлари ҳар ойда «Бош дафтар» журналига ўтказилади. Сўнгра унга қараб оборот сальдо баланси чиқарилади ва кейин у баланс ҳисоботи шаклига ўтказилади. «Бош китоб»да барча ҳисобварақлар дебети бўйича бир ой учун оборотлар суммаси барча ҳисобварақлар кредити бўйича оборотлар суммасига, шунингдек «Суммаси» устуни якунига тенг бўлиши керак. Оборотлардан кейин бир ой учун кейинги сатрда келаѓтган ой бошида ҳар бир ҳисобварақнинг сальдоси чиқарилади ва у ҳисобот балансига киритилади.
Мемориал-ордерларнинг тузилишига мисол келтирамиз:


«Касса» 1-мемориал-ордери
2002 йил __________________ ойи учун



Муомала мазмуни



дебет



кредит



Сумма (сўм)



Корхона кассасига пул олинди



5010



5110






Маҳсулотни сотишдан олинган тушум



5010



4010






Иш ҳақи берилди



6710



5010






Ҳисоб-китоб счЄтига кассадан пул топширилди



5110



5010






Кредит бўйича жами














Бухгалтер ____________________
Ижрочи ______________________
Мемориал-ордерларни рўйхатга олиш журнали
Ҳисобварақ ________________________________

М/О


Сана

Муомала мазмуни

Сумма







































3.3. Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шакли

Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шакли 1960 йил 1 январидан жорий этилган. Бухгалтерия ҳисобининг ушбу шакли жорий этилгунига қадар мемориал-ордер шакли амал қилган эди.


Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида ѓзувлар йиЃма ва гуруҳловчи қайдномаларда (журнал-ордерлар), шунингдек, ѓрдамчи қайдномаларда гуруҳлаб борилади. Бухгалтерияга келтирилган бошланЃич ҳужжатлар мемориал-ордерларда акс эттирилмасдан, бевосита шу журналларнинг ўзида акс эттирилади, чунки бухгалтерия ҳисобининг бу шаклида қўлланиладиган журналлар бир вақтда хўжалик муомалаларини бухгалтерия проводкаси билан расмийлаштирувчи ордерлар ҳисобланиб, мемориал-ордерларни тузиш заруриятини йўқотади. Бу ерда мемориал-ордерларнинг ўрнини аввалдан ҳисобварақларнинг корреспонденцияси тузиб қўйилган махсус ҳисоб регистрлари тузилади. Бу регистрлар йиЃма ва гуруҳловчи қайдномалар, яъни журнал-ордерлардир. Бухгалтерия ҳисоби бу шаклининг журнал-ордер деб номланиши ҳам шу регистрларнинг номидан келиб чиққан. Журнал-ордерларда бирламчи ҳужжатларнинг маълумотларини тўЃри гуруҳлаштиришни таъминлаш учун ҳисобварақлар кредити бўйича намунавий корреспонденция ва ойлик, чораклик ҳамда йиллик ҳисоботлар учун зарур бўлган кўрсаткичлар рўйхати назарда тутилган. Жамлама ва таҳлилий ҳисоб учун мўлжалланган журнал-ордерларда, бундан ташқари, таҳлилий ҳисобнинг зарур моддалари ҳам назарда тутилган.
Бухгалтерия ҳисоби журнал-ордер шаклининг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

  1. Журнал-ордерларда муомалаларни рўйхатга олиш тартибида ѓзувлар фақат ҳисобварақлар кредити бўйича, дебетланувчи ҳисобварақлар билан корреспонденцияда амалга оширилади;

  2. Жамлама ва таҳлилий ҳисоб ѓзувлари ягона тизимдан жой олади;

  3. Хўжалик ҳисоблари бухгалтерия ҳисобида даврий ва йиллик ҳисоботларни назорат қилиш ва тузиш учун тақозо этиладиган кўрсаткичлар бўйича акс эттирилади;

  4. Олдиндан кўрсатилган ҳисобварақлар корреспонденцияси, таҳлилий ҳисоб моддалари номенклатураси, даврий ва йиллик ҳисоботларни тузиш учун тақозо этиладиган кўрсаткичлар билан биргаликда регистрлардан фойдаланилади;

  5. Ойлик журнал-ордерлар қўлланилади.

Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида ҳисоб регистрлари шундай тартибда тузилиши лозимки, бунда бухгалтерия ҳисоботини тузиш учун зарур бўлган маълумотларни тўЃридан-тўЃри шу регистрларнинг ўзидан олиш мумкин бўлсин. Бухгалтерия ҳисоботининг ҳамма турларини ва жадвалларини шу ҳисоб регистрларининг маълумотлари асосида қўшимча ишлар бажармасдан бевосита тузиш мумкин.
Таҳлилий ҳисоб моддаларидаги маълумотларни бевосита бухгалтерия ҳисоботи жадвалларига ўтказиш мумкин. Демак, бухгалтерия ҳисоби журнал-ордер шаклининг хусусиятларидан бири бухгалтерия ҳисобининг бу шаклидаги ҳисоб регистрларининг бухгалтерия ҳисоботи тузишга мослашганлигидир.
Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида ҳужжатларнинг айланиши тезлашади, мемориал-ордер ва рўйхатга олиш журналлари тузилмайди, жамлама ва таҳлилий ҳисоб қўшилиб кетади ва ҳисоботни қўшимча ишлар бажармасдан тўЃридан-тўЃри ҳисоб регистрларидан тузиш мумкин ва ҳоказо. Буларнинг барчаси ҳисоб регистрларидаги ѓзувларнинг такрорланишини йўқотади ва иш усулининг қуйидаги ҳолда бўлишини таъминлайди: ҳужжатларда расмийлаштирилган хўжалик муомалаларини акс эттириш, ҳужжатлардан ҳисоб регистрларига маълумотларни ѓзиб олиш ва ҳисобот учун ҳисоб регистрларининг маълумотларини жамлаш каби жараѓнларни ўз ичига олади. Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида вақтнинг тежалиши, хато ѓзувларнинг бирмунча камайиши ва объектлар ҳақидаги маълумотларнинг бирмунча кўргазмали бўлиши таъминланади



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish