Такрорлаш учун саволлар Ќандай сабабларга кўра солиққа тортиш тизимида ягона солиқни жорий қилинди?
Амалдаги қонунчиликка биноан юридик шахслар томонидан тўланадиган ер соли¨ини ҳисоблаш тартиби қай тартибда белгиланган?
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ҳақида нималарни биласиз?
Инфраструктурани ривожлантириш солиЃини ҳисоблаш ва тўлаш тартибининг хусусиятлари нималарда ўз ифодасини топади?
22 боб. Давлат мақсадли фондларига тўловлар ҳисоби 22.1. Давлат мақсадли фондларини ташкил этишнинг мақсади ва уларнинг турлари Давлат мақсадли фондлари марказий Єки маҳаллий ҳокимият органларининг ихтиЄрида бўлган молиявий ресурслар йиЃиндиси бўлиб, улар маълум мақсадга йўналтирилади. Давлат мақсадли фондлари молиянинг муҳим таркибий қисми ҳисобланиб, уларнинг шаклланилиши ва ишлатилиш тартиби молиявий қонунчилик орқали тартибга солинади.
Давлат ва маҳаллий мақсадли пул жамЃармалари молия тизимида яқинда пайдо бўлган бўлиб, илк кўриниши давлат бюджетдан ташқари жамЃармалари сифатида ташкил этилган бюджетдан ташқари жамЃармаларнинг юзага келиши 1990 йилларга тўЃри келади. Бюджетдан ташқари жамЃарма сифатида илк бор пенсия жамЃармалари ташкил этилди.
Давлат мақсадли фондларни ташкил этиш орқали ўзининг молиявий маблаЃларидан самарали фойдаланишни таъминлайди. АмалиЄтдан маълумки, фақатгина бюджет маблаЃлари Єрдамида у Єки бу ижтимоий-иқтисодий дастурларни ҳаЄтга татбиқ этиш мушкулдир.
Бюджетдан ташқари жамЃармалар молия тизимининг ўзига хос элементларидан бири ҳисобланади. Давлат бюджетидан фарқ қилган ҳолда, давлат мақсадли фондлари ижро этувчи органлар ихтиЄрида Єки бошқа махсус органлар ихтиЄрида бўлади. Шу сабабли маблаЃларни бюджетдан ташқари фондлар ўртасида қайта тақсимлаш Єки улардан фойдаланиш оператив ҳолда амалга оширилади. Бундан ташқари давлат мақсадли фондлари узоқ Єки қисқа муддатли мақсадларни амалга ошириш учун ташкил қилинади. Бу мақсадларга эришиш билан бюджетдан ташқари жамЃармалар қайта ташкил қилинади.
Мақсадли жамЃармаларнинг уч тури мавжуд:
давлат ва маҳаллий бюджетдан ташқари пул маблаЃлари жамЃармалари;
мақсадли бюджет пул маблаЃлари жамЃармаси;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг давлат мақсадли жамЃармалари.
Давлат ва маҳаллий мақсадли пул маблаЃлари жамЃармаларининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
жамЃармалар ваколатли органлар томонидан аниқ мақсадлар учун ташкил этилади;
мақсадли жамЃармаларнинг ҳуқуқий мақоми ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида белгиланади.
Давлат ва маҳаллий бюджетдан ташқари фондлар турли асосларга кўра тавсифланади. Иқтисодий нуқтаи назаридан фондлар иккига бўлинади:
Ижтимоий фондлар – Пенсия фонди, Бандликка кўмаклашиш фонди, «Умид», «Камолот» ва бошқалар;
Иқтисодий фондлар – Йўл фонди, «Бизнес-Фонд» ва бошқалар.