17.3. Устав капиталининг шаклланиши ва фойдаланилиши ҳисоби
Устав капиталини бухгалтерияда ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар очилган:
8310-«Оддий акциялар»
8320-«Имтиѓзли акциялар»
8330-«Пай ва қўйилмалар».
Ушбу ҳисобварақлар пассив ҳисобланади ҳамда давлат корхоналари устав фондининг, акционерлик жамиятлар ва ширкатлар устав капиталининг шаклланиши ва унинг ҳаракатини ҳисобга олади.
Акциядорлик сармояси рўйхатга олинган ҳажмда, бироқ ҳали тугалланмаган эмиссия сифатида ҳисобда акс эттирилар экан, эълон қилинган (чиқарилишга рухсат этилган), жойлаштирилган (уларга акциядорлар обунаси амалга оширилган) ҳамда муомаладаги, уставга мувофиқ қўшимча жойлаштирилган оддий акцияларнинг аналитик ҳисобини юритиш лозим.
Мисол. «Бобур» АЖ уставида 100 сўмлик номинал қийматга эга бўлган 20000 дона оддий акциялар чиқаришга рухсат этилган.
Эълон қилинган акциядорлик капиталига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзлари»-2000000 сўм
К-т 8310-«Оддий акциялар»-2000000 сўм.
Кейин АЖ номинал қиймати бўйича АЖ аъзоларига 10000 дона акция сотади, деб фараз қилайлик:
Д-т 5110, 5010-«Пул маблаЃлари»-1000000 сўм
К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзлари»-1000000 сўм.
Маълум вақт ўтгач, АЖ қолган 10000 дона акцияни ҳар бир акция учун 120 сўм эвазига бошқа инвесторга сотади. Акцияларнинг сотиш ва номинал қийматлари орасидаги фарқ-20 сўмни ташкил этади ва бу фарқ 8410-«Эмиссион даромад» ҳисобвараЃида акс эттирилади:
Д-т 5110, 5010-«Пул маблаЃлари»-1200000 сўм
К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзлари»-1000000 сўм
К-т 8410-«Эмиссион даромад»-200000 сўм.
Акцияларга тўловлар активларни бериш йўли билан ҳам узилиши мумкин.
Мисол. Таъсисчи акция қиймати эвазига аввал фойдаланишда бўлган транспорт воситасини устав капиталига ҳисса тариқасида киритди. Ушбу транспорт воситаси аввал хизмат қилганлиги туфайли унинг бозор баҳосини аниқлаш қийин бўлди. Таъсисчилар ўзаро келишиб, акциядорга ушбу транспорт воситаси учун 1000 та оддий акция беришди, акцияларнинг номинал қиймати 200 сўм, бозор қиймати 250 сўм.
Мазкур ҳолатда АЖ ҳисобидаги транспорт воситасининг қиймати - 250000 сўм (250*1000) бўлади.
АЖ мол-мулкидаги акциядор улуши - 200*1000=200000 сўм, акцияларнинг бозор ва номинал қийматлари орасидаги 50000 (250000-200000) сўмлик фарқ эмиссион даромадни ташкил қилади. Ушбу муомалаларга қуйидагича проводка берилади:
Д-т 0160-«Транспорт воситалари»-250000 сўм
К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзлари»-200000 сўм
К-т 8410-«Эмиссион даромад»-50000 сўм.
Акциялар номинал қийматини ошириш ѓки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан АЖ устав капиталини ошириш, акциялар номинал қийматини камайтириш ѓки уларнинг умумий сонини қисқартириш, шу жумладан, акцияларнинг маълум қисмини сўндириш йўли билан жамиятнинг ўзи сотиб олиши орқали устав капиталини қисқартириш амалга оширилади.
8610-ҳисобварақда сотиб олинган хусусий акциялар устав капитали ҳисобвараЃига нисбатан контрпассив ҳисобланади ва у АЖнинг капиталини камайтиради ва шу сабабли балансда устав сармоясидан чегирилади. АЖ қуйидаги сабабларга кўра ўз акцияларини қайта сотиб олиши мумкин:
акциялар курсини мақбул даражада ушлаб туриш учун;
ўз ходимлари орасида акцияларни тарқатиш ѓки қолган акциялар номинал қийматини ошириш учун;
бошқа фирмалар томонидан назорат ўрнатиш учун акцияларнинг сотиб олинишини бартараф этиш мақсадида.
Хусусий акциялар сотиб олинганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 8610-«Сотиб олинган хусусий оддий акциялар»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти».
Акциядорлар қарорига кўра устав капитали ҳажмини сотиб олинган акциялар номинал қиймати суммасига уларни йўқ қилиш йўли билан камайтириш мумкин:
Д-т 8310-«Оддий акциялар»
К-т 8610-«Сотиб олинган хусусий оддий акциялар».
Давлат корхоналарининг устав фондининг ҳажми унинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун давлат томонидан белгиланган мол-мулк суммасига мос келади. Мазкур миқдор таъсис ҳужжатларида қайд қилинган миқдорга мувофиқ бўлиши лозим.
Давлат корхонаси устав фондини шакллантириш бўйича проводка қуйидагича бўлади:
Д-т 0110-0190-«Асосий воситалар»
Д-т 1010-«Хом-ашѓ ва материаллар»
Д-т 5010, 5110-«Пул маблаЃлари»
К-т 8330-«Пайлар ва улушлар».
Маъсулияти чекланган жамият (МЧЖ) устав капиталига қўйилмалар устав капиталидаги иштирокчиларнинг улушини ташкил қилади.
Мисол. «Бобур» МЧЖни ташкил қилиш пайтида 500000 сўм миқдорида устав капитали рўйхатга олинган. Каримов А. ва Жўраев Б. МЧЖнинг муассислари ҳисобланишади. МЧЖнинг устав капиталида Каримов А.нинг улуши 60%ни, Жўраев Б.нинг улуши 40%ни ташкил қилади.
Ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилган санадан кейин бу муомала ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича Каримовнинг қарзи»-300000 сўм
К-т 8330-«Пайлар ва улушлар» Каримов қўйилмаси-300000 сўм
ҳамда
Д-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича Жўраевнинг қарзи»-200000 сўм
К-т 8330-«Пайлар ва улушлар» Жўраев қўйилмаси-200000 сўм.
Ҳар бир иштирокчи (муассис) МЧЖга таъсис шартномасига мувофиқ бирон-бир активни киритади. Устав капиталини шакллантириш бўйича бухгалтерия ѓзувлари якка эгаликдаги ѓзувларга айнан ўхшаш бўлади, муассислар бўйича таҳлилий ҳисобгина зарур.
Мисол. Каримов ўз қўйилмасини транспорт воситаси кўринишида (300000 сўм) киритди:
Д-т 0160-«Транспорт воситалари»-300000 сўм
К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича Каримовнинг қарзи»-300000 сўм.
Жўраев ўз қўйилмасини хом-ашѓ кўринишида (200000 сўм) киритди:
Д-т 0110-«Хом-ашѓ ва материаллар»-200000 сўм
К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича Жўраевнинг қарзи»-200000 сўм.
Таъсисчиларнинг қарорига мувофиқ устав капитали миқдори ошиши мумкин. Устав капиталининг оширилиши таъсисчиларнинг қўшимча қўйилмалари ҳисобига ѓки тақсимланган фойдадан ажратма қилиш ҳисобига бўлиши мумкин.
Баъзи ҳолларда МЧЖга янги муассис келиб қўшлиши мумкин. Бу қуйидаги йўллар орқали юзага келади:
устав капитали улушини битта ѓки бир неча шерикдан сотиб олиш йўли билан;
қўшимча сармоя киритиш йўли билан.
Бироқ ҳар иккала ҳолатда ҳам янги муассиснинг келиб қўшилиши жамиятнинг барча аъзолари томонидан маъқулланиши лозим.
Биринчи ҳолатда сармоя сотиб олинган улуши олдинги муассис сармояси ҳисобвараЃидан янгисиникига ўтказилади.
Мисол. Каримов ўзининг 100000 сўмлик миқдордаги улушини Эргашевга сотди:
Д-т 8330-«Устав капитали Каримов қўйилмаси»-100000 сўм
К-т 8330-«Устав капитали Эргашев қўйилмаси»-100000 сўм.
Иккинчи ҳолатда янги муассис мавжуд сармояга қўшимча сифатида устав капиталига ўз улушини қўшганда муассислар улушларининг фоиз нисбати ўзгаради.
Мисол. 500000 сўм миқдорида рўйхатга олинган устав капиталига эга бўлган ва муассислари улуши: Каримовники-60%, Жўраевники 40% бўлган «Бобур» МЧЖ янги аъзо Ҳасанов Б.ни жалб этиш ҳисобига ўз устав капиталини 600000 сўмгача оширишга қарор қилди. Мазкур ҳолатда улушлар нисбати ўзгаради ва қуйидагича кўринишга эга бўлади:
Каримов-50% (300000/600000);
Жўраев-33,3% (200000/600000);
Ҳасанов-16,7% (100000/600000).
МЧЖ устав капитали миқдорининг кўпайиши тақсимланмаган фойда ҳисобидан ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳолатда қуйидагича ѓзув қилинади:
Д-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»
К-т 8330-«Пайлар ва улушлар».
МЧЖда муассис жамият таркибидан чиқишга ҳамда ўз улушини олишга қарор қилганда қуйидаги проводкалар берилади:
Д-т 8330-«Пайлар ва улушлар»
К-т 6620-«Чиқиб кетаѓтган муассислардан улушлари бўйича қарзлар».
Агар муассис чиқиб кетаѓтган пайтда МЧЖ маълум жамЃарилган фойдага эга бўлса, у ҳолда таъсис ҳужжатларига белгиланган нисбатга мувофиқ муассисларнинг унга ҳам ҳаққи бор.
Д-т 8720-«ЖамЃарилган фойда»
К-т 6620-«Чиқиб кетаѓтган муассислардан улушлари бўйича қарзлар».
Муассис чиқиб кетаѓтганида олган жамЃарилган фойда суммасидан олган жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиЃини тўлаши лозим.
Муассис устав сармоясидан ўз улушини олиб чиқиб кетаѓтганида ҳеч қандай чегирма ва ажратмаларсиз ҳам олиб чиқиб кетиши мумкин.
Муассис чиқиб кетаѓтганида унинг қарзининг сўндирилишига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 6620-«Чиқиб кетаѓтган муассислардан улушлари бўйича қарзлар»
К-т 5010, 5110-«Пул маблаЃлари».