Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet165/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Пул бадаллари ҳақидаги эълон билан ҳисоб-китоб счЄтига нақд пуллар топширилганлиги расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжат бир нусхада тўлдирилади ва унда тўланадиган пулнинг ҳосил бўлиш манбаи кўрсатилади. Банк қабул қилинган пулга кассирга квитанция беради, у бухгалтерияда касса чиқим ордерини тузиш ва касса бўйича пул маблаЃларини ҳисобдан чиқариш учун асос вазифасини ўтайди.
Ҳисоб-китоб счЄтидаги барча ўзгаришлар ҳақида банк ўз мижозини ҳисоб-китоб счЄтидан кўчирмалар бериш орқали хабардор қилади. Банк кўчирмаларида ҳисоб-китоб счЄтига маблаЃларнинг тушиши ва ундан ҳисобдан чиқарилиши, кун боши ва охири учун ундаги маблаЃ қолдиқлари кўрсатилади.
________________ бўйича ҳисоб-китоб вараЃидан банк кўчирмаси
(корхона)
2003 йил «________» _____________________ учун

Сана



Ҳужжат рақами

Банкнинг ўзаро боЃланувчи ҳисоб-вараЃи

Муомала коди

Банк белгиси

Корхона ҳисоб-китоб вараЃи

Д-т

К-т

Ќолдиқ

Ўзаро боЃланувчи ҳисоб-варақларни белгилаш (корхона бухгалтериясида қўйилади)





























































































































































Жами оборот
лар






















Корхона бухгалтерияси кўчирмага илова қилинган ҳисоб-китоб ва тўлов ҳужжатлари бўйича ҳар қайси кўчирманинг тўЃрилигини ҳамда тушган ва ҳисобдан чиқарилган суммаларнинг мослигини текширади. Хато топилган тақдирда корхона бу ҳақда банк муассасасига кўчирма олинганидан сўнг 10 кундан кечикмай хабар қилади.


Корхонанинг ҳисоб-китоб счЄтидаги Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги пул маблаЃларининг миқдори ва ҳаракатини ҳисобга олиш учун 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» актив пул ҳисобвараЃидан фойдаланилади. 5110-ҳисобварақ дебети бўйича тушумлар тарзига боЃлиқ равишда турли ҳисобварақлар кредитидан ҳисоб-китоб вараЃига маблаЃларнинг тушиши бўйича хўжалик муомалалари, 5110-ҳисобварақ кредити бўйича эса харажатнинг нима мақсадда қилинганлигига кўра ҳисоб-китоб вараЃи турли ҳисобварақлар дебетига маблаЃларни ҳисобдан чиқариш бўйича хўжалик муомалалари акс эттирилади.
5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» ҳисобвараЃи бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси



Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

©зувларни тасдиқловчи ҳужжатлар







Дебет

Кредит








Маҳсулот, иш ва хизматларнинг сотилишидан олинган тушумларнинг кирим қилиниши

5110

4010

ҳисоб-китоб счЄтидан кўчирма





Асосий воситалар ва бошқа активларнинг сотилишидан тушган тушумларнинг келиб тушиши

5110

4010

ҳисоб-китоб счЄтидан кўчирма





Кассадан нақд пулнинг ҳисоб-китоб счЄтига қайтарилиши

5110

5010

топшириш эълони ва ҳисоб-китоб счЄтидан кўчирма





Банкдан кассага пул маблаЃларининг келиб тушиши (меҳнат ҳақи, нафақа, мукофотлар ва бошқалар учун)

5010

5110

ҳисоб-китоб счЄтидан кўчирма ва пул чеклари





Бюджетга ҳисобланган тўловлар бўйича қарздорлик суммаларининг ўтказилиши

6410

5110

тўлов топшириқномаси, инкассо ва ҳисоб-китоб счЄтидан кўчирма





Мол етказиб берувчиларга сотиб олинган ТМЗлар қийматининг тўланиши

6010

5110

тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счЄтидан кўчирма

Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклидаги корхонанинг ҳисоб-китоб счЄти муомалалари 2-журнал-ордерда ва 2-қайдномада акс эттирилади. Кўрсатилган регистрлардаги ѓзувлар қатъий хронологик тартибда ҳисоб-китоб счЄтлари бўйича текширилган ва ишлов берилган кўчирмалар ва уларга илова қилинган пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида амалга оширилади.




2-журнал-ордер
2003 йилнинг ____ойи учун
5110-«Ҳисоб-китоб счЄти»нинг кредитидан қуйидаги ҳисобварақларнинг дебетига
сўм

Сана

Дебетланувчи ҳисобварақлар

Жами




5010

5510

5610

6010

6410

6520

6720


























































Жами



























2-қайднома
2003 йилнинг ____ойи учун
5110-«Ҳисоб-китоб счЄти»нинг дебетидан қуйидаги ҳисобварақларнинг кредитига
сўм

Сана

Кредитланувчи ҳисобварақлар

Жами




Ж-о №

Ж-о №

Ж-о №

Ж-о №

Ж-о №

Ж-о №







2810

5010

5510

6720

6810

ва ҳоказо












































































Жами






















15.4. Банкларда очилган махсус ҳисобварақларда бажариладиган пул муомалаларининг ҳисоби

Корхоналарнинг махсус ҳисобварақларидаги пул муомалаларининг ҳисоби 5500-«Банклардаги махсус ҳисобварақлар» ҳисобвараЃида юритилади. Мазкур ҳисобварақ мамлатимиз ҳудудида ва ундан ташқарида аккредитивлар, чек дафтарчалари, бошқа тўлов ҳужжатлари кўринишида (векселлардан ташқари), жорий, алоҳида ва бошқа махсус ҳисобварақларда турган миллий ҳамда хорижий валютадаги пул маблаЃлари ва уларнинг ҳаракати тўЃрисидаги, шунингдек аниқ мақсадлар учун молиялаш маблаЃлари (тушумлари)нинг алоҳида сақланадиган қисми ҳаракати ҳақидаги маълумотларни умумлаштиришга мўлжалланган.


Банклардаги махсус ҳисобварақларни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар очилиши мумкин:
5510-«Аккредитивлар»
5520-«Чек дафтарчалари»
5530-«Бошқа махсус счЄтлар».
5510-«Аккредитивлар» ҳисобвараЃида аккредитивларда турган маблаЃлар ҳаракати ҳисобга олинади. Аккредитив шаклида ҳисоб-китоб қилиш тартиби Марказий банк қоидаларида белгилаб қўйилган.
Аккредитив банкнинг шартли пул мажбуриятномаси бўлиб, банк бу ҳужжатни мижознинг топшириЃига кўра шартнома бўйича унинг контрагентига беради. Бу шартномага кўра аккредитив очган банк (эмитент банк) маҳсулот етказиб берувчига пул тўлаши ѓхуд шундай тўловлар ўтказиш учун бошқа банкка ваколат бериши мумкин. Бунда мижоз аккредитивда кўзда тутилган ҳужжатларни тақдим этиши ва аккредитивнинг бошқа талабларини бажариши шарт қилиб қўйилади.
Аккредитивларнинг қуйидаги турлари очилиши мумкин:

  1. қопланган (депонентланган) ѓки қопланмаган (кафолатланган);

  2. қайтариб олинадиган ѓки қайтариб олинмайдиган.

Агар аккредитив очилаѓтган вақтда эмитент банк тўловчининг ўз маблаЃларини ѓки унга берилган кредитни эмитент банк мажбуриятлари амал қиладиган бутун муддатга «Аккредитивлар» деган алоҳида баланс ҳисобвараЃига қўйиш учун маҳсулот етказиб берувчи банки (ижрочи банк) ихтиѓрига ўтказса, бу қопланган (депонентланган) аккредитив ҳисобланади.
Банклар орасида корреспондентлик муносабатлари ўрнатилган ҳолларда қопланмаган (кафолатланган) аккредитив ижрочи банкда унга эмитент банкнинг ижрочи банкдаги ҳисобвараЃидан бутун аккредитив суммасини чиқариб олиш ҳуқуқини бериш йўли билан очилиши мумкин.
Ҳар бир аккредитивда у қайтариб олинадиган ѓки қайтариб олинмайдиган шаклдалиги аниқ кўрсатилиши керак. Агар шундай кўрсатма бўлмаса, аккредитив қайтариб олинадиган деб ҳисобланади.
Ќайтариб олинмайдиган аккредитив унинг асосида пул оладиган маҳсулот етказиб берувчининг розилигисиз ўзгартирилиши ѓки бекор қилиниши мумкин эмас.
Аккредитив фақат битта маҳсулот етказиб берувчи билан ҳисоб-китоб қилиш учун очилиши мумкин.
Аккредитив амал қиладиган муддат ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўловчи билан маҳсулот етказиб берувчи ўртасидаги шартномада белгилаб қўйилади. Шартномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши зарур:

  1. эмитент банк номи;

  2. аккредитив тури ва уни ижро этиш усули;

  3. аккредитив очилгани тўЃрисида маҳсулот етказиб берувчига хабар қилиш усули;

  4. аккредитив бўйича пул олиш учун маҳсулот етказиб берувчи тақдим этадиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва аниқ тавсифи;

  5. товар жўнатилгандан кейин ҳужжатларни тақдим этиш муддати ҳамда уларни расмийлаштиришга доир талаблар;

  6. бошқа зарур ҳужжатлар ва шартлар.

Эмитент кафолатланган аккредитивларни харидор билан келишувга кўра ва бошқа банк билан ўрнатилган корреспондентлик муносабатлари шартларига мувофиқ очади. Маҳсулот етказиб берувчининг банки бундай аккредитивларни белгиланган тартибда ижро этади.
Аккредитив очмоқчи бўлган тўловчи ўзига хизмат кўрсатувчи банкка (эмитент банкка) аккредитив учун электрон ариза беради. Бу аризада тўловчи қуйидагиларни кўрсатиши шарт:

  1. аккредитив очиш учун асос бўлган шартнома рақами;

  2. аккредитив амал қиладиган муддат (аккредитив ѓпиладиган кун ва ой);

  3. маҳсулот етказиб берувчининг номи;

  4. аккредитивни ижро этувчи банк номи;

  5. аккредитив ижро этиладиган жой;

  6. аккредитив бўйича тўловлар ўтказилишига асос бўладиган ҳужжатларнинг тўлиқ ва аниқ номи, уларни тақдим этиш муддати ва расмийлаштириш тартиби (тўлиқ батафсил рўйхат аризага илова қилиниши мумкин);

  7. аккредитив тури ва унга доир зарур маълумотлар;

  8. аккредитив қандай товарлар юклаб жўнатиш (хизматлар кўрсатиш) учун очилаѓтгани, товарлар юклаб жўнатиш (хизматлар кўрсатиш) муддати;

  9. аккредитив суммаси;

  10. аккредитивни амалга ошириш усули.

Электрон тўлов ҳужжатини тўЃри расмийлаштириш учун тўловчилар маҳсулот етказиб берувчидан аккредитив бўйича унинг номига очилган ҳисобварақ рақамини аниқлаб олишлари керак.
Аккредитив очиш тўЃрисидаги ариза аккредитив шартларини бажариш учун тўловчи банкига зарур миқдордаги нусхаларда тақдим этилади.
Банк муассасасига келиб тушган аккредитивлар ҳисобини юритиш учун тўловчи банкида «пули тўланадиган аккредитивлар» деган балансдан ташқари ҳисобварақ очилади.
Ижрога қабул қилинган аккредитив махсус шаклдаги дафтарда рўйхатга олинади. Унда сана, тартиб рақами, маҳсулот етказиб берувчининг номи, аккредитив муддати ва сумма кўрсатилади. Аккредитивга ўтказиш дафтарда рўйхатга олинган тартиб рақами берилади.
Корхоналарда пул маблаЃлари аккредитивга киритилиши 5510-«Аккредитивлар» ҳисобвараЃи дебетида ҳамда 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти», 5210-«Валюта счЄти», 6810-«Ќисқа муддатли кредитлар» ҳисобварақлари ва шунга ўхшаш бошқа ҳисобварақларнинг кредит қисмида акс эттирилади.
5510-«Аккредитивлар» ҳисобвараЃи бўйича ҳисобга олинган аккредитивдаги маблаЃлар улардан фойдаланилишига қараб (банк берган кўчирмаларга мувофиқ), одатда, 6010-«Маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счЄтлар» ҳисобвараЃи дебетига ўтказиб борилади. Аккредитивлардаги фойдаланилмаган маблаЃларни банк улар олинган ҳисобварақда тиклагандан кейин бу суммалар 5510-«Аккредитивлар» ҳисобвараЃи кредитида 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» ѓки 5210-«Валюта счЄти» ҳисобварақлари билан корреспонденцияда акс эттирилади.
5510-«Аккредитивлар» ҳисобвараЃига доир таҳлилий ҳисоб корхона очган ҳар бир аккредитив бўйича юритилади.
5520-«Чек дафтарчалари» ҳисобвараЃида чек дафтарчаларида турган маблаЃлар ҳаракати ҳисобга олинади.
Чеклар билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби Марказий банк чиқарган қоидаларда белгилаб қўйилган.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish