Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet173/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

16.5. Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби

Ҳар хил ташкилот ва шахслар билан ўзаро ҳисоб-китоб муносабатларида корхонада тугалланмаган ҳисоб-китоблар бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлари юзага келади.


Дебитор – муайян корхонадан пул қарзи бўлган корхона, ташкилот ѓки шахс. Товарлар юклаб жўнатилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб 90 кун мобайнида, етказиб берилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ҳамда кўрсатилган хизматлар учун маблаЃ келиб тушмаган вақтда дебиторлик қарзи муддати ўтказиб юборилган ҳисобланади.
Кредитор бу шундай корхона, ташкилот ѓки шахски, унинг олдида бошқа корхоналарнинг ҳисоб-китоблар бўйича мажбуриятлари бўлади. Турли дебитор ва кредитор қарзлар қуйидаги ҳолларда юзага келади:

  1. корхонанинг ўзидан ѓки унинг меҳнат жамоаси аъзоларидан ижро варақаларига асосан пул ундириладиган бўлса;

  2. коммунал хизмати, турар жой ҳақи, турар жой бўлмаган хоналарнинг ижара ҳақлари бўйича;

  3. меҳнат жамоаси аъзоларининг буйруЃи билан банкка ва бошқа жойларга пул ўтказиш бўйича;

  4. бошқа ҳолларда.

Корхонада дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари юзага келишининг асосий сабаби - ҳисоб-китобларда тўловлар муддати Єки санасининг турли ҳисобот даврига тушиб қолишидир. Бунга ҳар қандай ҳолатда ҳам йўл қўйилади. Агарда маҳсулот ортиб жўнатиш орқали сотиладиган бўлса, бунда тўловлар амалга ошиш санасига қадар мажбурият, қарз сифатида акс эттирилади.
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг ундириш муддати 3 ой Єки 90 кун қилиб белгиланган. Ушбу муддатдан сўнг дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари назоратга олинади ва уларнинг ҳолати бўйича амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик шартлари (маъмурий ва молиявий) белгиланади.
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини ҳисобдан чиқариш муддати сифатида юридик шахслар ўртасида ҳам, корхона билан жисмоний шахслар ўртасида ҳам 3 йил муддат белгиланган. Ушбу муддатда тўланмаган Єки ундириб олинмаган мажбуриятлар, қарзлар корхонанинг фойда ва зарарларига олиб борилади. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари давлат томонидан назоратга олинади. Муддати ўтказиб юборилган кредиторлик мажбуриятлари корхона фойдасига қўшилади ва умумий асосда солиққа тортилади. Муддати ўтган дебиторлик мажбуриятларини зарарга олиб бориш солиққа тортиладиган фойда суммасини камайтирмайди.
Даъволар бўйича ҳисоблашишлар 4860-«Даъволар бўйича олинадиган счЄт (тўловлар)» ҳисобвараЃида юритилади. Бу ҳисобварақ мол етказиб берувчиларга, пудратчиларга, транспорт ва бошқа ташкилотларга билдирилган эътирозлар, шунингдек, уларга тақдим этилган ва тан олинган жарималар, ўсимлар ва беқарорликлар бўйича ҳисоблашишлар тўЃрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Бундан ташқари, турли дебиторлар таркибида молиявий ва оператив лизинглар бўйича олинадиган тўловлар, олинадиган фоизлар ва дивидендлар, роялти (роялти – бу сотувчига лицензия шартномасида белгиланган маълум нарсани ишлатиш ҳуқуқи учун даврий тўловлар) ва гонорар (гонорар – бажарилган иш, кўрсатилган хизматлар бўйича мукофот ва раЃбатлантиришлар) бўйича олинадиган счЄтлар ва бошқа шахсларнинг қарзлари (жорий қисми) ҳисобга олинади. Бу муомалаларнинг ҳисоби 4800-«Турли дебиторларнинг қарзлари ҳисоби» бўйича очилган (4810, 4820, 4840 ва 4890) ҳисобварақларда акс эттирилади.
Корхонанинг турли кредиторлардан бўлган қарзлари таркибига молиявий ва оператив лизинглар бўйича тўланадиган тўловлар, тўланадиган фоизлар ва дивидендлар, роялти ва гонорар бўйича тўланадиган счЄтлар, ҳисобдор шахслардан бўлган қарзлар ва бошқа мажбуриятлар киради. Бундай муомалаларнинг ҳисоби 6900-«Турли кредиторлардан олинган қарзлар ва бошқа мажбуриятлар ҳисоби» ҳисобвараЃи бўйича очилган (6910, 6920, 6930, 6940, 6950, 6960, 6970 ва 6990) ҳисобварақларда акс эттирилади.
43, 40, 63, 65, 47, 67, 48, 69, 41, 61-ҳисобварақлар бўйича аналитик ҳисоб 7-қайдномада юритилади. Ќуйида бу қайдноманинг шакли кўрсатилган:



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish