Каримжанова Раънохон Махмудовна



Download 21,05 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi21,05 Kb.
#237893
Bog'liq
NamMTI xalqaro konferentsiya


ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДА МЕВА-САБЗАВОТЛАРНИ ЕТИШТИРИШ ВА СОТИШДА МАРКЕТИНГ ТАМОЙИЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ.

Каримжанова Раънохон Махмудовна,


Наманган муҳандислик-технология институти, “Маркетинг” кафедраси катта ўқитувчиси, +99894 1752442
ranohonkarimjanova@gmail.com,
Мирзаев Кобил Носиржонович
Наманган муҳандислик-технология институти, “Маркетинг” кафедраси ассистенти, +99890 2158642
kobilmirzayev@gmail.com

Аннотация. Мақолада мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сотиш, экспорт имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва сотишда маркетинг тамойилларидан фойдаланиш, вилоятда мева-сабзавотларни етиштиришни ривожлантиришга доир хулоса ва тавсиялар берилган.


Калит сўзлар: экспорт, қайта ишлаш, маркетинг, сегмент, стратегия, интенсив боғ, бозор.
Abstract. The article provides conclusions and recommendations on measures to expand the opportunities for the cultivation, the sale and the export of fruits and vegetables, the usage of marketing principles in the cultivation and the sale of fruits and vegetables, the development of fruit and vegetable growing in the region.
Key words: export, processing, marketing, segmentation, strategy, intensive gardening, market.

Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгандан сўнг мамлакат иқтисодиётининг барча тармоқларида, шу жумладан қишлоқ хўжалигида ҳам кенг аграр ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўтган давр ичида амалга оширилаётган аграр ислоҳотларнинг ҳуқуқий ва меъёрий асосларини яратиш ҳамда доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича Ўзбекистон Респуликаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан ҳукумат даражасида кенг кўламда тадбирлар амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалигида ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали деҳқонларнинг даромадини ошириш борасида барча имкониятлар ишга солинмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 март 2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 6-ноябр 2017 йилдаги “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3377-сонли Фармони, 2018 йил 17-октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3978-сонли қарорининг асосий моҳияти аграр ислоҳотларни амалга оширишни кўзда тутади.
Ўзбекистонда етиштирилаётган 180 дан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари табиий кўринишдава қайта ишланган ҳолатда дунёдаги 80 та мамлакатга экспорт қилинмоқда.
Кейинги йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар фаолиятига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Негаки, мамлактимиз аҳолисининг аксарият қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилади. Бундан ташқари қайта ишлаш саноати бир қаторўзининг афзалликларига эга бўлиб, у ўз навбатида, маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш ва маҳаллийлаштириш, тармоқ соҳаларида молиявий муносабатларни мустаҳкамлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлайдиган саноат учун хом-ашё етказиб бериш, аҳолини иш жойлари билан таъминлаш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш имкониятини беради.
Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда дунё бозорларида гилос, ўрик, олхўри, анор, узум каби меваларга талаб юқори. Шунинг учун жуда катта майдонлардв янги боё ва токзорлар ташкил этилмоқда ҳамда эски боғ-токзорлар қайта таъмирланмоқда. Янги боғлар ташкил этишда интенсив, тез ҳосилга кирувчи пакана ва ярим пакана пайвандтагларга уланган мевали дарахтлар кўчатлар экилишига алоҳида аэътибор қаратиш зарурдир. Чунки интенсив боғларда бир гектар майдонга шароитга қараб икки мингтадан уч ярим мингтагача турли хил мева дарахти етиштириш мумкин. Пакана пайвандтагда ўстирилаётган бундай навлар иккинчи йилдан мева бера бошлайди. 4-5 йилда 50-60 тоннагача ҳосил беради. Биргина пакана олманинг ҳар туридан ўртача 45-50 килодан ҳосил олиш мумкин. 25-30 йил яшайди. Томчилатиб суғорганда 40 фоизгача кам сув сарфланади, 50 фоизгача минерал ўғит иқтисод қилинади. Интенсив боғларнинг афзалликлари ҳам бугунги кунда амалда намоён бўлмоқда. Мисол учун, оддий мевали дарахт экилганидан бошлаб дастлабки ҳосилни бергунига қадар, одатда 4-5 йил ўтади. Интенсив боғлар эса иккинчи йилдаёқ ҳосилга киради. Инстенсив боғларнинг яна бир афзаллиги бу дарахтларнинг танаси кичик бўлганлиги учун улар билан ишлаш қулай(ишлов бериш, суғориш, кесиш, шакл бериш ва бошқалар).
Янгиқўрғон туманида қишлоқ хўжалигини барча соҳаларини, шу жумладан мевачилик ва узумчиликни жадал ривожлантириш, тупроқ унумдорлигини кўтариш, мева ва узум ҳосилдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ҳамда уларни мавсумдан ташқари даврда сақлаш халқимизни мева ва узум маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
2020 йил куз мавсумида жами 3550 гектар майдонда интенсив усулда боғ ва токзорлар ташкил этилди. Шундан, 2750 гектар эски боғларни бузиш хисобига интенсив боғлар ва 800 гектар майдонда эски узумзорларни бузиш хисобига янги интенсив токзорлар ташкил этилди.
Ташкил этилган 2750 гектар интенсив боғнинг 1219 гектари олма (олма жерамин, голден рейндерс, гала букей), 359 гектари олхўри (стенли), 366 гектари гилос (свит арриянна, лорес, габриел), 689 гектари ёнғоқ (чандер) ва 117 гектари бодомзорларни ташкил этади.
Янгиқўрғон туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида экспортбоп маҳсулотлар етиштириладиган иссиқхоналар, боғлар ва узумзорлар ташкил этиш лойиҳаларни шакллантириш бўйича туманда бир нечта лойиҳалар амалга оширилди.
Жумладан, иссиқхона соҳасидаги лойихалар 5,5 га ер майдонда 4 та ташаббускор томонидан умумий қиймати 13,9 млрд.сўмлик замонавий иссиқхоналар ташкил қилиш орқали 28 та янги иш ўринлари яратиш ҳамда 600 тонна маҳсулот етиштириш режалаштирилган.
Боғдорчилик соҳасидаги лойихалар 363 га ер майдонда 15 та ташаббускор томонидан боғдорчилиткни ташкил қилиш орқали янгидан 118 та янги иш ўринлари яратиш ҳамда 3000 тоннадан ортиқ маҳсулот етиштириш режалаштирилган.

Мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги, уларнинг тез бузилиши, истеъмолчиларнинг фарқи хусусиятга эга эканлиги мазкур соҳада маркетинг тамойилларидан фойдаланишни тақозо этади. Ўзбекистонда маркетинг тушунчаси моҳияти, назарияси, ҳозирги замон концепцияларини ўрганиш ва бозор субъектлари фаолиятига тадбиқ этиш механизмлари ва усуллари ишлаб чиқилмоқда ва амалиётга тадбиқ этилмоқда.


“Ҳозирги бозор амалиёти маркетинги товар ва хизматлар ишлаб чиқарувчилари, бозордаги сотувчиларни ҳамда уларни истеъмол қилувчилар фаолиятларини ҳақиқий концепциясига айланиши билан чамбарчас боғлиқ.
Чунки ҳар бир мамлакатда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам иқтисодиётни ривожланишида аҳоли талаби ва истеъмол даражаси ўсиб бориши қонуний жараён, шунга мувофиқ бозорда “Талаб ва таклиф” мутаносиблигини таъминлаш учун барчаимкониятлар изланади. Маркетинг эса, илм-фан сифатида миллий, регионал ва жахон бозорларида “Талаб ва таклиф” ўртасида мувозанат ўрнатишнинг асосий воситаси бўлиб хизмат қилади.
Бугунги кун дехқон ва фермер хўжаликлари олдига фақатгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни эмас, балки ишлаб чиқариш ресурсларидан тўғри фойдаланган ҳолда ўз маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш вазифасини ҳам қўймоқда. Бу жараёнларда дехқон ва фермер хўжаликлари ўз маҳсулотининг истеъмолчилари кимлар эканлиги ва шу истеъмолчилар талабларини қондириш орқали, уларни гуруҳларга ажратган ҳолда таҳлил қилиб боришлари керак бу эса иқтисодиётда маркетинг сегментацияси деб юритилади.
Бундан ташқари мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар ўз фаолиятида маркетинг стратегияларидан самарали фойдаланиш орқали бозорлардаги рақобат мухитини ҳисобга олган ҳолда корхонанинг қаерда, қачон ва қай даражада бозор фаолиятини олиб бориш бўйича қарор қабул қилиш жараёнларини аниқлаб олиши мумкин бўлади.
Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, барча соҳалар каби қишлоқ хўжалигида ҳам ишлаб чиқариш турларини кенгайтириш, истеъмолчилар талабларини яхшироқ ўрганиб, шу асосда маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарур.
Янгиқўрғон туманида мева-сабзавотлар етиштиришни янада ривожлантириш ва уларни сотиш жараёнида маркетинг тамойилларидан фойдаланиш бўйича қуйидаги таклифларни берамиз:

  • боғдорчилик ва узумчиликни етиштиришда интенсив боғлар барпо этиш;

  • мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер-дехқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа эгаларини етиштирган маҳсулотларини экспортини йўлга қўйиш;

  • вилоятдаги мавжуд ер ресурсларидан унумли фойдаланиш;

  • мева-сабзавот маҳсулотлари бозорида фаолият юритувчи маҳаллий корхоналрни қўллаб қувватлаш;

  • уруғчилик муаммоларини ҳал этиш учун туманлар кесимида уруғчилик билан шуғулланувчи хўжаликлар фаолиятини жорий этиш. Уларга хориж тажрибасини ўзлаштиришда ёрдам бериш.



Фойдаланилган адабиётлар



  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги мева сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш тўғрисидаги ПҚ-4239 сонли қарори.

  2. “Сервис”, илмий амалий журнал, №-4 2019.

  3. А.Солиев, Маркетинг бозоршунослик, дарслик, Тошкент. 2008.

  4. Эргашхўжаева Ш.Ж. ва бошқалар, “Саноат маркетинги” ўқув қўлланма.

Download 21,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish