Ушбу мартаба ходимнинг касбий фаолияти давомида шаклланишининг турли босқичларидан ўтиши билан тавсифланади: ўқиши, ишга ёлланиши, касбий ўсиши, индивидуал касбий қобилиятларни қўллаб-қувватланиши ва пенсияга чиқишини билдиради. 2. Ташкилот ичидаги мартаба - бу битта корхона ичида ходимнинг ривожланиш босқичларини изчил ўзгариши. Касбий мартаба қуйидаги йўналишлар бўйича ўтиши мумкин: - Ихтисослик (касбий йўлнинг бошида танланган фаолиятнинг битта соҳасини чуқурлашуви);
• транспрофессионализация (бошқа соҳалардаги маҳоратни ҳам эгаллаши). Ташкилий мартаба тўртта асосий йўналиш бўйича амалга оширилади; Шунга кўра унинг қуйидаги моделлари ажралиб туради: 2.1. Вертикал мартаба (структуравий иерархиянинг бошқа даражасига ўтиш). Ўз навбатида, у қуйидагиларга бўлинади: • юқорилаб борувчи мартаба (ходимни мартаба поғонасига кўтарилиши); • пастлаб борувчи мартаба (ходимни мартаба зинапоясидан пастга силжиши). 2.2. Горизонтал мартаба (таркибий иерархиянинг бир хил даражасида фаолиятнинг бошқа функционал соҳасига ўтиш; мавжуд лавозимда ҳуқуқ ва мажбуриятларни кенгайтириш). 2.3. Зинасимон мартаба (горизонтал ва вертикал мартаба элементларини бирлаштиради; ходимларнинг кўтарилиши горизонтал билан вертикал ўсишни алмаштириш орқали амалга оширилади). 2.4. Марказга интилувчи мартаба (ходимнинг корхона бошқарувига яқинлашуви). Мартаба моделлари
Модел
|
Тавсифи
|
Касбий мартаба (турли корхоналарда ҳаёт давомида амалга оширилади)
|
Таълим, ишга қабул қилиниши, касбий ўсиши, индивидуал касбий қобилиятларни қўллаб-қувватланиши, нафақага чиқиши
|
Ташкилот ичидаги мартаба (битта корхона ичида), хусусан:
|
Битта корхонада ходимларнинг ривожланиш босқичларини изчил ўзгартириш
|
• вертикал
|
Корпоратив иерархиянинг юқори даражасига кўтарилиши
|
• горизонтал
|
Фаолиятнинг бошқа функционал соҳасига ўтиши ёки маълум бир хизмат ролини ташкилий тузилмада расмий жиҳатдан қатьий бириктирилишга эга бўлмаган даражада бажариш.
|
•марказга интилувчан
|
Aсосий, корхона бошқарувига, ядросига ҳаракати (масалан, минтақавий бўлинмадан бош офисга ўтиши)
|
• "зиналар"
|
Ҳар бир лавозимда қолишнинг аниқ белгиланган даври, босқичма-босқич вертикал мартаба
|
• "илон"
|
Бир мартабадан иккинчисига горизонтал ҳаракатланиш, ҳар бир лавозимда нисбатан қисқа вақт бўлиш
|
• " чорраҳа "
|
Вақти-вақти билан аттестация натижаларига кўра ходимларнинг вертикал ва горизонтал ҳаракати (ўсиши)
|
Do'stlaringiz bilan baham: |