Бактериал қидирув ва бактериал воситаларни индикация қилиш.
Карантин ва кузатиш тўғрисида тушунча.
Бактериал қидирув ва индикация. Бу тадбир катта ахамиятга эга. Чунки биз олинган маълумотларга асосан ёлғиз ўчоқни йўқотиш эмас, балким қурол қўлланилиши, қанақа восита тури, яқин орада шу ўчоқда тиббий тактик холат тўғрисида билимга эга бўламиз.
Бактериал қидирув ўтказиш мақсадида давлат санитар-эпидимиологик назорат марказида – эпидемик разветка гурухи тузилади. Таркибида 3 киши бошлиқ шифокор-эпидемиолог; эпидемиолог ёрдамчиси – фельшер (лаборант) ва санитар хайдовчи.
Мўлжалланиши: юқумли ўчоқларда эпдемиологик текшириш ўтказиш; эпидемиологик разветка ўтказиш ва ташқи мухит объектларида синама олиш. ЭРГ ташкиллаштирувчи давлат санитар – эпидемиологик назорат маркази хисобидан синама олиш учун ўрама (укладка) ва ўлатга қарши костюм билан таъминланади. Бу гурух бир соат давомида 2 км2 майдонни текшириш ва ташқи объектлардан 8та синама олиш кучига эга. Шу ишда албатта хайвонларни ўсимликларни мухофазалаш хизмат институтлари қатнашади.
Асосий иш объектлардан махсулот (синама) олиш ва буни 1-1,5 соатдан кечиктирмасдан махсус транспортда лабараторияга жўнатиш. Хос эмас индикация натижасида тасдиқланса, ундан сўнг хос индикация ўтказилади.
Овқат махсулотлари хақиқатдан хам ифлосланганлиги маълум бўлса, синама олинади. Қолган холларда уларга нисбатан экспертиза ўтказилиб, фойдаланиш тўғрисида якун ясашади.
Индикация шошилинч ва тезлаштириш усулида (экспресс, ускорен) олиб борилади.
Биологик қурол қўлланилганлиги туғрисида маълумот олиниши билан дарров ФМ органлари фармойишига асосан зарарланиш ўчоғида карантин ўрнатилади.
Карантин – бу эпидемияга қарши, даволаш–профилактик, маъмурий–хўжалик ва катъий режимли тадбирлар тушунилиб, эпидемик ўчоқни, ундаги ахолини, хайвонларни атрофдаги ахолидан тўла яккалаш ва душман томонидан қўлланилган биологик қурол оқибатини тугатиш.
Карантин одатта юқиш хусусияти (контагиозлиги) жуда юқори бўлган ўта хавфли касалликлар (ўлат, табиий чечак, вабо ва б.) пайдо бўлганида белгиланади: Карантин бу эпидемияга қарши режими тадбирлар тартиби бўлиб худуддан асосий чиқиш жойларини қўролли соқчилар қўйиб, айланаси бўйлаб қуршаб, фалокат ўчоғини батамом ажратиб (изоляция қилиб) қўйишни кўзда тутади. Тамоша ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади, ахоли кичик–кичик гурухларга бўлинади, чиқиши ва кириши кескин чеклаб қўйилади. Ўчоқдан бирон бир нарсани зарарсизлантирмасдан олиб чиқиши ман этилади. Озиқ–овқат махсулотлар билан таъминланишнинг махсус тизими киритилади. Бу чеклаш чораларининг амал қилиши энг сўнгги бемор топилган вақтдан бошлаб, касалликнинг инкубация даври давом этиши вақтига тенг муддат ўтганда тамом бўлади. Қўролли кўриклаш шундай ташкил этилиши керакки, ўчоқни атрофдаги ахолидан зудлик билан ажратиш, қўриқлаш, жамоа тартибини ва фуқаро химоялаш хизмат ва фуқаро мухофазаси харбий қисмлари томонидан амалга оширилади.
Ўчоққа кириш шу худуддаги зарурий объектларда ишловчи ахолига рухсат берилади, фақат шу туман ёки шахар ФМ органлари ташкил этган махсус назорат пунктлари орқали. Бу шахслар ўчоққа киришидан олдин шошилинч профилактика олишади.
Ўчоққа киришга яна бактериологик хужум оқибатини ва бошқа жабрланиш ўчоқни тугатиш учун келган тиббий ва ФМ бошқа тузилмалари хам хуқуққа эга бўлишлари мумкин. Бу тузилмалар шахсий таркиби олдиндан ўта хавфли касалликлар чақирувчиларига қарши химоя эмлаш олишлари ва шошилинч профилактикадан ўтишлари зарур. Ўчоқдан ахолини чиқариш қатъиян ман этилади.
Зарурий саноат объектларида ишловчи ва зарарланиш ўчоғидан ташқарида яшовчилар учун, шу ишлаб чиқаришдан дам олиш ва ётиш учун махсус хона ажратилиши лозим.
Зарарланиш ўчоғида жойлашган ишхоналарнинг ишлаб чиқарган саноат махсулотларини олиб чиқиши мумкин, фақат уларни зарарсизлантиргандан сўнг. Бунинг учун зарарланиш ўчоқ чегарасида ФМ органлари махсус дезинфекцияловчи пункт тузишади.
Карантинда бўлган ахолини хаёт учун зарурий озиқ овқат ва бошқа махсулотлари билан таъминлаш шахар (туман) ФМ савдо–сотиқ хизмати орқали таъминланади. Овқат махсулотлари ва зарурий нарсаларни ўчоққа хамма зарурий эхтиётлик чораларини қўриш орқали олиб кирилади. Бунинг учун зарарланиш ўчоқ чегарасида махсус қайта юклаш пункти ташкилланиши мумкин. Шу пунктни таъминловчи шахслар зарарланиш ўчоқдан ташқарида яшовчи ахолидан комплектланади.
Қатта тиклаш ва дезинфекциялаш ишларини ФМТХ махсус тузилмалари назорат қилишади.
Кейинчалик ўлат, табиий чечак, вабони чақирувчилар қўлланилганлиги аниқланса ўчоқда комендант хизмати ташкил этилади. Унинг вазифаси дўконларни, сув манбаларини, озиқ–овқат омборхоналарини мухофазалаш, зарарланиш ўчоқ худудида ФМ органлари ўрнатган тартибни сақлаш, транспорт харакатини тартибга солиш; ўчоқдан олиб чиқиладиган ва олиб кириладиган юкларни назорат қилиш, хамда унга кирувчи ахолини (масалан: смена ишчилари). Комендант хизматини, жамоа тартибини сақлаш ва шахар (туман) ФМ хавфсизлиги кучлари бажаришади.
Бир вақтнинг ўзида ўчоқда алохида ахоли гурухларида мулоқотда бўлиш чекланади. Бунинг учун тавсияланади; масалан, овқат махсулотлари ва бошқа зарурий нарсалар бевосита уйларига олиб борилади.
Уйларга боришда хамма шахслар химоя ниқоб (маска) ва халатда бўлишлари зарур.
Жами таъминловчи шахслар, доимий тиббиёт муассаса ишлари тугатилади.
Зарарланиш ўчоғидаги мактабларда, жамоа, маданий муассасалардаги ва бошқа корхоналардаги ишлар ФМ рахбари рухсати билан тикланади – қачонки биринчи навбатдаги зарурий тадбирлар ўтказилгандан сўнг вужудга келган эпидемик вазиятга қараб (кириш йўллари , поездлар, хоналар, воситалар, тайёр махсулотларни зарарсизлантириш, ахолига санитария ишлов бериш ва б.), яъни карантин бекор қилинганидан сўнг.
Кузатиш (обсервация) – деганда даволаш профилактик ва четлаш чегаралаш тадбирлар системаси тушунилиб, эпидемик ўчоқда тиббий кузитувини кучайтиришни кўзлайди, мақсад инфекциянинг кейинчалик тарқалишига тўсқинлик қилиш.
Кузатиш вақтидаги тадбирлар чеклаш хусусиятли бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади: фавқулодда вазият юзага келган ахоли пунктидан чиқиш, унга кириш ва транзит тарзида ўтишни чеклаш; бундай жойлаги ахолини фалокат ўчоғидан ташқаридаги ахоли билан учрашашларини чеклаш; бирон бир нарсани олдиндан зарарсизлантирмасдан олиб чиқишга йўл бермаслик.; ўчоқда санитария ишлов ўтказиш, дезинфекция, дезинсекция, дератизация ва бошқа тадбирлар ўтказиш.
Кузатиш ёки карантин зонасида қолган ахоли уларнинг олдига қўйилган хамма тадбирларни қатъиян бажариши хамда вахимага тушмаслиги керак. Бу айниқса вақтинчалик келиб қолган кишиларга тегишлидир. Режим зонасидан шошилинч чиқиб кетиш зарур бўлиб қолганида улар инкубация даври мобайнида изоляторга қўйилиб, назорат остида бўлганларидан кейин зонадан ташқарига чиқиш учун рухсат берилиши мумкин.
Шундай қилиб, ўзининг маъноси билан кузатиш эпидемияга қарши тадбир бўлади.
Карантин ва кузатиш шароитларида ўтказиладиган даволаш–профилактик тадбирлар, ўчоқда ишловчи ёки яшовчи ахолига умумий шошилинч профилактикани ва зарурият бўлганда ахоли орасида махсус кўзланган эмлаш ўтказиш, хамда юқумли беморни аниқлаш, яккалаш, ётқизиш ва даволашни кўзда тутади.
Юқумли беморларни ўз вақтида топиш учун ўчоқда ишловчи ва яшовчи ахолига нисбатан доимий назорат ташкил этилади. Тибиий кузатув хар куни хамма квартира ва ахоли яшовчи хоналарни, хамда ишлаб чиқариш ва бошқа корхоналарни айланиб ўтиш йўли орқали олиб борилади.
Айланиб ўтувчи тиббиёт ходимлари, ўчоқда қўлланилган касаллик чақирувчи тури аниқлангунча, хамда қўлланилган ўлат, вабо ёки чинчечак чақирувчи аниқланганлигида химоя ниқобда (маска), қўз ойнакда, қоғоз–пахтали комбенезонда ёки халатда, резинали қўлқоп ва этикда бўлишлари керак; бошқа контактли касаллик чақирувчи қўлланилганлиги топилса пахта–докали боғламада ва халатда.
Do'stlaringiz bilan baham: |