Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ Қилиш чора-тадбирлари тўҒрисида


-боб. Буюртмачи хизмати фаолиятини ташкил этиш



Download 62,96 Kb.
bet6/12
Sana25.02.2022
Hajmi62,96 Kb.
#267428
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2021 йил 20 май 321 сонли карор

8-боб. Буюртмачи хизмати фаолиятини ташкил этиш
22. Буюртмачи хизматини бошқариш унинг қарори билан ташкил этилган тегишли органнинг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор томонидан амалга оширилади.
23. Буюртмачи хизмати раҳбарларини (директор, директор ўринбосари ва бош муҳандис) лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти билан келишган ҳолда, Қурилиш вазирининг тақдимномаси асосида юқори турувчи вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг тегишли буйруғи асосида белгиланган тартибда;
буюртмачи хизматининг техник назорат бўйича мутахассисни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги буюртмачи хизматининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилади.
24. Шаҳарсозлик соҳасидаги қонун талабларини тизимли равишда бузаётган, бу борада расмий талабларни бажармаётган техник назорат бўйича мутахассислар Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг ёзма кўрсатмасига мувофиқ буюртмачи хизмати раҳбари томонидан лавозимидан озод этилади.
25. Вазифаларни тақсимлаш ва ходимлар ўртасида ўзаро бир-бирининг ўрнини босиш тартиби буюртмачи хизмати директори томонидан амалга оширилади.
26. Буюртмачи хизмати директори:
буюртмачи хизмати фаолиятига раҳбарлик қилади ва буюртмачи хизматига юкланган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ҳамда фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш бўйича шартномалар тузади;
ташкилот номидан иш олиб боради, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда буюртмачи хизматини ифода этади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
27. Пул ва мулкий тусдаги барча ҳужжатлар буюртмачи хизмати директори ёки унинг ўринбосарларидан бири, бош бухгалтер ёки директор ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ишончнома билан ваколат берилган шахс томонидан имзоланади, муҳр билан тасдиқланади.

Download 62,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish