89. Кузгатилган сиртнинг кубик фаза таксимоти
Фаза ўзгаришининг кубик қонуниятида қўзғатувчи майдон кучланганлиги қонуният асосида ўзгаради. Фаза тақсимланиши кўриниш олади (6.7 - расм).
Фаза нурлатувчи сирт марказига нисбатан фаза носимметрик тақсимланган. Бундай текисликнинг йўналганлик характеристикаси формуласи жуда катта кўриниш олади. Кубик фаза бузилишларининг йўналганлик диаграммасига таъсир характери 6.8 - расмда кўринади.
Кубик фаза ўзгаришида чизиқли фаза ўзгаришида бўлганидек, йўналганлик диаграммаси бурилади, максимал нурланиш йўналиши нормалидан фазаси орқада қолаётган томонга м акс бурчакка оғади. Бунда йўналганлик диаграммаси бузилади. У максимал йўналиш диаграммасига нисбатан асимметрик, ён япроқлар асосий япроқ бир томонида камаяди, бошқа томонида эса ошади; ён япроқларнинг ортиши асосий япроқ оғиши йўналиши билан мос тушадиган томонда юз беради
90. Директорли антеннанинг конструктив тузилиши ва ишлаш принципи
Директорли антенналар («тўлқинли канал» типидаги антенналар) метрли ва дециметрли тўлқин диапазонида ўқ бўйича нурлатувчи йўналган антенна сифатида кенг қўлланилади. Антенна битта актив ва бир нечта пассив тебратгичдан иборат. Пассив тебратгичдаги ток актив тебратгичдан нурлатилаётган майдон ҳисобига юзага келади. Пассив тебратгич рефлектор сифатида ишлаши учун, унинг тўлиқ узунлиги 0,5λ дан бир оз катта, директор сифатида ишлаши учун эса, 0,5λ дан бир оз кичик бўлиши керак. Айрим ҳолларда орқа ярим фазода нурланиш даражасини камайтириш учун асосий рефлектор усти ва остида жойлаштирилган қўшимча рефлекторлардан фойдаланилади. Директорлар сони етарлича кўп бўлиши мумкин, чунки ҳар бир олдинги директор энергияни кейингиси томон йўналтиради («тўлқинли канал» тушунчаси айни шундан), бу билан директорларнинг қўзғатилиши учун яхши шароит юзага келади. Антенна кераклича созланганда, рефлекторда юзага келувчи ток фаза бўйича актив тебратгичдаги токдан олдинда бўлиши керак. Директорлардаги токлар фаза бўйича орқада қолиши керак. Унинг қиймати директорнинг актив элементидан қанча узоқда бўлса, шунча катта бўлади. Бунда максимал нурланиш антенна ўқи бўйлаб йўналган (директорлар томон). Ҳозирги вақтда УҚТ диапазони директорли антенналарининг кўплаб турли хил конструкциялари ишлаб чиқилган. Актив тебратгич ва рефлектор орасидаги масофа (0,15...0,25)λ га тенг қилиб олинади. Биринчи директор актив тебратгичдан (0,1...0,35)λ масофага орқада қолади. Шундай масофа директорлар орасида ҳам танланади. Рефлектор ва директорларнинг узунлиги актив тебратгичдан тахминан 5...10% га, мос равишда узайтирилган ва қисқартирилган томонга, фарқ қилади. Ён япроқларни камайтириш мақсадида директорлар узунлиги актив тебратгичдан узоқлашган сари камайтирилади. Директорли антеннани босма кўринишда ҳам тайёрлаш мумкин. Актив тебратгич сифатида одатда ҳалқали тебратгич қўлланилади. Бу, пассив тебратгичлар таъсири ҳисобига (йўналтирилган қаршилик), директорли антеннадаги актив тебратгичнинг кириш қаршилиги камайиши билан изоҳланади. Актив тебратгич сифатида ярим тўлқин узунликли оддий тебратгичдан фойдаланилганда, антенна таркибида унинг кириш қаршилиги 20...30 Оm гача камаяди, бу антеннанинг таъминот линияси билан мослашувини қийинлаштиради. Ҳалқали тебратгичнинг хусусий кириш қаршилиги (300 Ом атрофида) оддий симметрик тебратгичникига қараганда тўрт марта катта, шунинг учун қўшни пассив тебратгичлар таъсирида ҳам, у мослашув учун етарлича бўлиб қолади. Бундан ташқари, бу тебратгич ноль потенциал нуқтада тўғридан-тўғри металл ўзакка уланиши мумкин. Антеннанинг камчилиги – бу унинг ишчи диапазонининг чекланганлигидир. Тўлқин узунлик ўзгариши билан, асосий япроқ кенгаяди, ён япроқлар сатҳи ортади, тескари йўналишда нурланишлар ошади, антеннанинг таъминловчи фидер билан мослашуви бузилади. Антенна асосий частотадан тахминан 5...15% ли частота полосасида қўлланиши мумкин. Директорли антенналар телевизион қабул қилувчи антенналар сифатида ва радиолокацияда кенг қўлланилади. Битта директорли антенна ёрдамида 15...20° дан кичик бўлган йўналганлик диаграммаси кенглигини олишнинг иложи йўқ. Нисбатан тор йўналганлик диаграммаси ҳосил қилиш учун, антенналар кўндаланг нурлатувчи синфаз панжарага бирлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |