Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент молия институтидаги
бошланғич ташкилоти “Солиқлар ва суғурта” факультети 2-курс СТ-60 гуруҳи йиғилишининг
БАЁННОМАСИ
2019 йил 8 сентябрь Тошкент ш.
Раислик қилучи: Жавлон Бўтаев
Сайлов ўтказувчи комиссия аъзолари: Сафаров Ғийос Абдуллаевич, Базаров Зокир Хонкулович.
Котиб: “Солиқлар ва суғурта” факультети 2-курс СТ-60 гуруҳи Мураббийси А.Рахмонов
Қатнашдилар: “Солиқлар ва суғурта” факультети 2-курс СТ-60 гуруҳи талаба-ёшларидан 22 нафари иштирок этишмоқда.
КУН ТАРТИБИ:
2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти Кенгаши, факультет ёшлар Кенгаши ва “Солиқлар ва суғурта’’ факультети 2-курс СТ-60 гуруҳи ёшлар етакчисини вазифа ва ваколатлари бўйича маълумот бериш.
2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Солиқлар ва суғурта” факультети 2-курс СТ-60 гуруҳи ёшлар етакчилигига номзодларни аниқлаб олиш.
2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Солиқлар ва суғурта’’ факультети 2-курс СТ-60 гуруҳи ёшлар етакчисини сайлаб олиш.
Бошқа масалалар.
Кун тартибидаги биринчи масала бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Солиқлар ва суғурта’’ факультети ёшлар етакчиси Жавлон Бўтаев, “Солиқлар ва суғурта’’ факультети декани Сафаров Ғийос Абдуллаевич декан ўринбосарлари Базаров Зокир Хонкуловичлар сўзга чиқиб Ўзбекистон ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти Кенгаши, факультет ёшлар Кенгашининг вазифа ва ваколатлари бўйича маълумот бериб ўтди.
Ҳурматли талаба-ёшлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Солиқлар ва суғурта’’факультети 2-курс СТ-60 гуруҳи ёшлар етакчилигига Сизлар билан бирга таҳсил олаётган ижтимоий фаол, ташаббускор, ёшлар дардини эшита оладиган ҳамда институт раҳбариятига таклиф сифатида олиб чиқадиган ёшлардан муносиб бўлган номзодларни аниқлаб олишмиз ҳамда энг муносиб бўлган ёшлар етакчисини сайлаб беришларинг лозим.
Сўзга чиқди: Махмудов Камол Самадович ёшлар етакчилигига “Солиқлар ва суғурта’’факультети 2-курс СТ-60 гуруҳи талабалари А.Тулавов ва М.Туленовни ёшлар етакчилигига номзоддикга таклиф этаман.
Овоз бериш натижалари:
1. Тулавов Аслиддин
Розилар: 15 Қаршилар: 0 Бетарафлар: 0
2. Туленов Мансўр
Розилар: 7 Қаршилар: 0 Бетарафлар: 0
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Солиқлар ва суғурта’’факультети 2-курс СТ-60 гуруҳи ёшлар етакчилигига Тулавов Аслиддин тасдиқлансин.
Раис: Ж. Бўтаев
Котиб: А.Рахмонов
Do'stlaringiz bilan baham: |