МЎМИЁЛАШ САНЪАТИ. Мўмиёлашдан асосий мақсад танани у дунёдаги ҳаёт учун сақлашдир. Агар тана ҳалок бўлса, унинг руҳи «Ка» ҳам нобуд бўлади. Оиланинг имкониятига қараб мўмиёлашнинг ҳар хил усуллари мавжуд бўлган. Энг яхши ва лекин энг қиммат усул танадан унинг барча ички аъзоларини олишни талаб этган. Уларни яхшилаб қуритиш ва ўраб, «канопа» деб аталган идишларга солиб қўйиш керак бўлган. Сўнг бош мия олинган. Юрак эса алоҳида мўмиёланган ва қайтадан танага қўйилган. Чунки бу аъзо (бош мия эмас) ақл манбаи деб баҳоланган. Тана 90 кун мобайнида ўювчи натрий эритмасига солиб қўйилган. Шундан сўнг унга ҳаёт кўрининишини бериш мақсадида юз териси орасига моҳирлик билан ёстиқчалар қўйилган. Кейин тананинг ҳаммасини сурп билан ўрашган. Шоҳларни ёки муҳим шахеларни мўмиёлаганда, уларнинг қимматбаҳо олтин-кумуш буюмларини белбоғ орасига яширганлар. Лекин мақбара ўғрилари жасад безатилган хазинани олиш мақсадида мўмиёланган танани яланғочлаганлар. Мўмиёланган танани олтпн пластинка билан қопланган ёғоч тобутга солганлар. Хўш, буларни биз қаердан биламиз? Агарда машҳур Тутанхамон мақбараси бўйича фикр юритадиган бўлсак (бизга маълум бўлган фиръавнларнинг дафнлари ичида ўғирланмай топилган ягона мақбарадир), ундаги тобут жуда чуқур (учтаси устма-уст қўйилган) ва тоза олтиндан ишланган.
ДЖОСЕР ПИРАМИДАСИ. 3-сулоланинг биринчи фиръавни Жосер (Зосер) бўлган. Жосер эҳроми (пирамидаси)нинг қурилиши катта тошлардан улкан бинолар ихтиро қилган ва ёзув санъатида юксак ютуқларга эришган меъмор Имхотеп номи билан боғлиқ. Жосер қабри Қоҳирадан тахминан 6 км нарида жойлашган. Тошдан ишланган бу улкан мақбара дунёдаги энг қадимги ёдгорликдир. Унинг қурилиш вақти эрамиздан аввалги 2780 йилга тўғри келади. Бу иншоот бир қатор зинапоялардан ташкил топган эҳром бўлиб, устма-уст қўйилган ва юқорига кўтарилган сари кичрайиб борувчи бир қанча мастабалар йиғиндисидан иборат. Пирамиданинг асоси квадрат бўлиб, у қоянинг 25 м ичкарисига жойлашган. Яна пастроқда эса фиръавннинг дафн қилиш хонаси бўлган. Пирамида ва унинг атрофи оҳак тошлардан терилган баланд девор билан ўраб олинган. Ана шу деворнинг айрим қисмлари ҳозиргача сақланган ёки улар қайта тикланган. Ички деворнинг қарама-қарши томонида қатор ёдгорликлар қад кўтарган. Эҳтимол, улар ҳар хил худоларга бағишланган ибодатхоналар бўлса керак. Ўзига хос бир кўринишда, бутунлай ёғоч ва сомондан бунёд этилган бу бино ҳақиқатда эса тошдан йўниб ишланган, чунки энди шоҳнинг кулбаси мангу бўлиши талаб этилган.