Мақсадли қабул параметрлари асосида олий таълим муассасасининг сиртқи бўлимига
ўқишга қабул қилинган талабани ўқишни тугатгандан сўнг ўзи ишлаётган мактабида
камида беш йил мажбурий ишлаб бериши тўғрисида
Ш А Р Т Н О М А №
март 2022 йил ____________ шаҳар
Ўз Низомига асосан фаолият юритадиган __________________ (олий таълим муассасаси) (кейинги ўринларда
“Таълим муассаcаси”), унинг ректори_______________бир томондан ва _____________ туман халқ таълими бўлими
(кейинги ўринларда “ХТБ”) мудири , иккинчи томондан, шунингдек олий таълим муассасасининг
сиртқи бўлимига мақсадли қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинаётган талаба кейинги ўринларда
“Талаба”) ___________________________________
(Ф.И.Ш)
учинчи томондан қуйидаги шартномани туздилар.
1. ШАРТНОМАНИНГ МАЗМУНИ
1.1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича
Давлат комиссияси
мажлисининг 2021 йил 25 августдаги 4-сон баёнига асосан мақсадли қабул параметрлари асосида асосида ўқишга
қабул қилинган талаба билан тузилган шартнома
талабларини ижро қилиш мақсадида ўзаро манфаатли алоқаларни
йўлга қўйиш, бу борада олий таълим муассасасида ___________ вилояти, ___________ туманининг _______-сон
умумтаълим мактабига юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва
битирувчилар
бандлигини таъминлаш соҳасида томонлар ўртасида истиқболли ҳамкорликни ўрнатишдан иборат.
2. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ:
_______________________ (олий таълим муассасаси) нинг мажбуриятлари:
2.1. Давлат тест маркази тавсияси асосида тест синовлари натижалари бўйича юқори баллга эга бўлган,
__________вилояти, ___________ туманида камида истиқомат қилаётган абитурентларни,
кейинчалик
мутахассислиги бўйича _______ -сон умумтаълим мактабида камида 5 йил муддатга
ишлаб бериш шарти билан
тўлов-контракт асосида олий таълим муассасаси сиртқи бўлимига қабул қилиш;
2.2. Танланган мутахассислик ўқув режа ва дастурлари асосида талабага етарли назарий ва амалий билимлар
ҳамда кўникмалар бериш;
2.3. Ўқув режасидаги мавжуд фанларни ўқитиш учун малакали ўқитувчиларни ўқитишга жалб этиш;
2.4. Мутахассислик бўйича эгалланиши лозим бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш;
2.5. Талабаларни мутахассисликлар бўйича тақсимлашда ёки уларни иш турлари бўйича бир жойдан иккинчи
жойга ўтказишда қатнашиш;
-талабалар томонидан якка тартибдаги топшириқларни бажаришда ва диплом лойиҳаси (иши)га материаллар
тўплашда уларга услубий ёрдам кўрсатиш;