Тажриба натижалари ва уларни ўрганиш услуби.
Асосий материаллар, асбоблар ва ускуналар.
- вольфрам концентрати,
- чини ҳовонча 1 дона,
- сода,
- реактор (айлантиргич билан),
- селитра,
- шиша воронка 3 дона,
- муфель печ 1 дона,
- 500см3 ли стакан 3 дона,
- сувли тегирмон 1 дона,
- ариометр тўплами,
- техник тарози 1 дона
Тажриба ўтказиш.
50-100г концентрат ҳамда керакли миқдорда сода ва селитра тарозида тортиб олинади. Соданинг миқдори бораётган реякциянинг назарий миқдорига нисбатан кўпроқ олинади (10 - 20%)
WO3 + Na2CO3 = Na2WO4 + CO2
ва унинг миқдори қуйидаги тенглама билан топилади.
m- концентрат миқдори, г;
a- концентратдаги WO3 ни қисми;
m1- реакцияга керак бўладиган соданинг миқдори, г;
n- соданинг ортган қисми (1.1-1.2);
1. Селитра миқдори 100г концентратга 2 г селитра олинади. Ҳамма компонентлар сувли тегирмонда 25-30 минут аралаштирилади.
2. Муфель печида 850°С температурада 2 соат давомида куйдирилади. Куйдириш идиши ҳар 15 минутда аралаштириб турилади. Кейин совутилиб, уни чини ҳовончада майдаланади ва уни ишқорлаш учун юборилади.
3. Куйдириб майдаланган спекдан (куйдирилган куйиндидан) техник тарозида тортиб олинади ва уни стаканга солиб, устига Қ:С = 1:4 нисбатда иссиқ сув қуйилади. Бу жараён 40-50 минут давом этади, 80-90°С температурада аралаштирилиб турилади. Ундан сўнг ҳосил бўлган аралашма вакуум фильтрда фильтрланади. Чўкма 2 марта 25см3 иссиқ сув билан ювиб ташланади. Ҳосил бўлган фильтрат ва совутилган сув қўшилиб, эритмани зичлигини ариометр билан аниқланади ва биринчи жадвалдан фойдаланиб вольфрамнинг миқдори аниқланади.
Жадвал №1
Натрий вольфраматнинг сувли эритмадаги зичлиги
№
|
Эритманинг солиштирма оғирлиги, г/см
|
Масса миқдори оғирлиги, %
|
Эритманинг солиштирма оғирлиги, г/см
|
Модда миқдори оғирлиги, %
|
|
1.02016
|
2.21
|
1.38993
|
29.50
|
|
1.03945
|
4.26
|
1.39826
|
32.64
|
|
1.04292
|
4.69
|
1.41072
|
33.91
|
|
1.05832
|
6.25
|
1.47193
|
37.30
|
|
1.07440
|
7.83
|
1.48481
|
38.20
|
|
1.8209
|
8.61
|
1.48595
|
38.43
|
|
1.09682
|
10.08
|
|
|
|
1.12114
|
12.30
|
|
|
|
1.13036
|
13.16
|
|
|
|
1.14392
|
14.14
|
|
|
|
1.16866
|
16.56
|
|
|
|
1.19154
|
18.52
|
|
|
|
1.19938
|
19.10
|
|
|
Сода миқдорининг ўзгаришига караб вольфрамит концентратнинг парчаланиш даражасини ўзгариши (тажриба шароити: соат; селитра г, концентрат миқдори М г, ишқорлаш вақти мин) 2-жадвалда кўрсатилади.
Жадвал №2
№
|
Стихиометрик коэф.га қараб соданинг % миқдор ўзгариши
|
Шихтанинг оғирлиги, г
|
Куйиндининг оғирлиги, г
|
Эритмада-гининг миқдори, г
|
Ажралган миқдори, %
|
1
|
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
|
3
|
|
|
|
|
|
4
|
|
|
|
|
|
5
|
|
|
|
|
|
Вольфрамитни куйдириш вақтига қараб ўзгариш даражаси (тажриба шароити: соат; селитра г, концентрат оғирлиги г, сода миқдори %).
Жадвал №3
№
|
Куйдириш вақти, соат
|
Шихтанинг оғирлиги, г
|
Куйиндининг оғирлиги, г
|
Эритманинг оғирлиги, г/л
|
Ажралган миқдор, %
|
1
|
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
|
3
|
|
|
|
|
|
4
|
|
|
|
|
|
5
|
|
|
|
|
|
6
|
|
|
|
|
|
7
|
|
|
|
|
|
8
|
|
|
|
|
|
Бажарилган иш бўйича ҳисобот тузиш.
Лаборатория ишидан тузилган ҳисобот қуйидагича бўлиши шарт.
- Ишни бажариш учун берилган вазифа (таркиб, концентратнинг оғирлиги, тортиб олинган миқдор сони, тажрибани олиб бориш параметрлари);
- Тажриба бажаришнинг қисқача мазмуни;
- Тажриба натижалари (жадвал №1,2,3);
- Тажриба натижаларинин график тасвири;
- Лаборатория ишидан келиб чиқадиган хулосалар.
Лаборатория иши №3
Молибден концентратини куйдириш жараёнини ўрганиш
Ишнинг мақсади: Молибден концентратини куйдириш жараёни технологияси билан танишиш ва тажриба ўтказиш кўникмаларини эгаллаш. Концентратнинг оксидлаш даражасида куйдиришнинг вақтига функционал боғлиқлигини аниқлаш.
1.1. Ишни бажариш учун қисқача назарий тушунчалар.
Тажриба ўтказишда кўникмаларни тайёлаш ва молибден концентратини куйдириш жараёни технологияси билан танишиш.
Куйдириш жараёнининг мохияти ва хом-ашё хакида маълумот.
Молибден олишда асосий хом-ашё сифатида молибденит минерали MoS2 хисобланади. Молибденит концентрати таркибида 53-58 % Mo2 бор. Бундан ташкари унинг таркибида аралашмалар: SiO2-5-9%; Cu-0.5-2.0%; Fe-1-2%; P-0.07-0.15%; As-0,07%; сув 4% гача бўлади.
Концентрат асосан куйдиришда ишлатилиб, натижада техник уч оксидли молибден куйиндиси хосил бўлади. Куйинди ферромолибденит ва тоза учоксид молибден олишда бошлангич хом-ашё бўлиб хисобланади, у эса металлик молибден ишлаб чикаришдаги бошлангич материал хисобланади.
Молибденит концентратини куйдириш 550-6000 С да олиб борилади. Куйдириш пайтида қуйидаги реакция кетади:
MoS2+3.5O2=MoO3+2SO2;
CuS+1.5O2=CuO+SO2;
2FeS+5.5O2=Fe2O3+4SO2;
AsS3+4.5O2=As2O3+3SO2.
Олтингугртли газ маълум даражада SO3 гача оксидланади, натижада хосил бўлган Mo, Cu, Fe оксидлари реакция катализаторлари хисобланади.
SO2 + 0.5O2 = SO3
У қуйидаги реакция бўйича сульфидлар хосил қилади:
CuO+SO3=CuSO4;
Fe2O3+3SO3=Fe2(SO4)3;
CaCO3+SO3=CaSO4+CO2.
Бундан ташкари куйидаги реакциялар бўйича молибдатлар хосил бўлиши мумкин:
Fe2O3+3MoO3=Fe2(MoO4)3;
CuO+MoO3=CuMoO4;
СuSO4+MoO3=CuMoO4+SO3;
CaCO3+MoO3=CaMoO4+CO2
Агар куйдириш жараёнини температураси кўтарилибкетса, унда кам О2 иштирокида эса МоS2, МоО3 билан кўшилиб МоО2 ва SO2 хосил бўлади;
6MoO3 + MoS2 = 7MoO2 + 2SO2
MoO2 ва СаМо4 бирикмасини хосил бўлиши эритмага куйиндида ўтадиган таркибидаги молибденни ажралиш даражасини пасайтиради, яъни бу бирикмалар аммиакли сувда эримайди. Концентратнинг тўлик оксидланиши ва техник учоксидли молибденнинг сифати куйдириш жараёнининг давомийлигига, хаво сарфига, қатлам қалинлигига ва куйдириш печига боглиқ.
Тажриба ўтказиш услуби ва тажриба натижаларини қайта ишлаш.
Тажриба ўтказиш учун лаборатория қурилмаси, лаборатория иши ўтказиш учун муфель печи ёки электр печидан фойдаланилади.
Тажриба ўтказиш учун материаллар, асбоблар ва идишлар.
Молибден концентрати,
Муфель ўчоги,
Темирли паткос,
Темир таёқча,
Қисқичлар,
Тўқима материалли элак,
Техник тарози.
Тажриба ўтказиш тартиби
Куйдириш. 0,1-0,2мм гача майдаланган молибден концентратидан 50г дан учта намуна тортиб олинди ва алоҳида-алоҳида темир паткосга бир текис қилиб сепилади. Концентрат таркибида йирик доналар ва бўлакчаларнинг бўлмаслигига эътибор бериш зарур. Муфель ўчогига 550-600С ҳароратда куйдириш учун жойлаштирилади. Куйдириш 2,5-3 соат давомида олиб борилади. Сўнгги намунани (совуқ ҳолда) сариқ –яшил тусга киргунча ҳар 10-15 минут давомида темир таёқча билан аралаштириб турган ҳолда куйдирилади. Куйдириш ҳароратини 600С дан ортиб кетишига йўл қўймаслик керак. Чунки реакциянинг иссиқлиги ҳисобига жараён ўтиб кетиши мумкин. Бундай ҳолда куйиндининг эриши ва MоO3 нинг учиб кетиши ҳисобига йўқотишларни юзага келишига сабаб бўлади (MoO3 700С дан юқори ҳароратда жуда тез учиб кетади). Бундан ташқари ушбу ҳолатда бошқа кераксиз реациялар бориши мумкин.
Тажриба ўтказиш протоколи
1 жадвал
Куйдириш давомийлиги, соат.
|
2 соат
|
2.5 соат
|
3 соат
|
Куйиндининг оғирлиги, г
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |