Сr – йиллик эхтиёж,
3у -ўрнатиш ва бўзиш харажатлари
3x – сақлаш харажатлари
В. Контракт таннархини калькуляция қилиш.
1) бу усулда ҳар бир контракт калькуляция бўлими бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун бухгалтерияда ҳар бир контракт учун алоҳида счёт очилиб, барча харажатлар шу счётларда жамланиб боради.
2) контрактни бажариш билан боғлиқ харажатлар қуйидагилардан иборат:
материаллар
Ишлаб чиқариш ишчиларнинг иш хаки ва ажратмалр
шу контракт учун сотиб олинган ускуналар кийимати ёки бошқа контракт ускуналар қиймати
бошқа харажатлар
- эгри харажатлар
3 Эксперт хулосаси ва ушлаб туриладиган сумма
А) Ҳар бир контрактнинг суммаси ижрочи ва буюртмачи Ўртасидаги келишув натижаларига кўра белгиланади.
Б) Агар контрактни бажариш муддати бир неча йилларга чўзиладиган ҳолатларда ижрочи бажарган ишчи мос ҳолда контрактнинг умумий суммасидаги тегишли қисмини бўлиб–бўлиб олиши ҳам мумкин.
В) Тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
-Эксперт хулосаси. Контракт бўйича ишни бажарилишига караб буюртмачининг эксперт хулоса бериб туради. Бу хулоса бажарилган ишнинг қисмини буюртмачи томонидан тан олинганлигини билдириб, қисман тўлов учун асос бўлиб хизмат қилади.
-Ушлаб туриладиган сумма. Контрактни бажариш жараёнида ижрочи эксперт хулосаларида кўрсатилган ва тасдиқланган суммаларнигина олади. Амалиетда буюртмачи томонидан «ушлаб туриладиган сумма» деган тушунча қўланилади. Бу сумма ижрочи томонидан контракт бўйича барча ишлар бажарилиб, камчиликлар тугатилгандан кегингина тўланиши мумкин.
4) Тўланмаган контрактлар бўйича даромадни тан олиш.
А) Амалиетда ушбу йўналиш бўйича даромадни тан олишнинг 2 усули қўлланилиши мумкин:
Даромад контракт бажарилгандан кейин тан олинади.
Даромад иш бажарилишига мўтаносиб тан олиб борилади.
Б) Контракт бўйича даромадни қисман тан олиб бориши жараёнида қуйидаги ҳолатга эътиборга олиниши лозим:
- Оралик даромадни тан олишдан аввал, муваффакиятли тугалланишга аниқ ишонч бўлиши лозим.
- Даромад бажарилган ишга нисбатан муносиб равишда тан олиши лозим.
Контракт бўйича юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай зарарларга нисбатан зурлик билан чора кўриб борилиши лозим.
5). Оралик даромадни ҳисоблаш жараёни.
Тугалланмаган контракт бўйича даромадни ҳисоблаш жараёни 5та кадамдан иборат:
1 – кадам. Контрактнинг умумий қийматини аниқланг (а)
2 – кадам. Контрактни бажариш пайтида юзага келиши мумкин бўлган жами харажатларни ҳисобланг (б)
3 – кадам. Контракт бўйича олиниши кўтилаетган дароматни аниқланг (а-б)
4 – кадам. Бажарилган ишга нисбатан тан олиши мумкин бўлган дароматни аниқланг, у қуйидаги формула орқали топилади.
ОД =
5 – кадам. Тугалланмаган контрактга тегишли дароматни аниқланг. У мўлжалдаги даромаддан ўтган даврлар учун ҳисобланган ва тан олинган даромадлар суммасини айириб топилади.
Ишлаб чиқариш чиқиндилари ва уларни қайта ишлаш.
Ишлаб чиқариш чиқиндиларига ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилиб технологик жараёнлар таъсирида юзага келган ва ўз истеъмол қийматини йўқотган хом ашё, материаллар, ярим фабрикатларнинг қолдиқларига айтилади.
Чиқиндилар қайтариладиган ва кайтирилмайдиган чиқиндиларга бўлинади. Қайтариладиган чиқиндилар деб ўзида ва бошқа корхоналарда ишлатилиши мумкун бўлган чиқиндиларга айтилади. Қайтарилмайдиган чиқиндилар деб эса ўз қийматини батамом йўқотиш ва амалиётда фойдаланиб бўлмайдиган чиқиндиларга айтилади.
Чиқиндилар ҳисобини ташкил қилишнинг бошланғич шарти бўлиб, уларни аниқлаш ва махсулот таннархига таъсирини тўғри белгилашдан иборат. Жумладан ишлаб чиқаришдан чиқиндилар қабул қилиш миқдорининг ортиши махсулот таннархининг пасайишига олиб келади. Аммо, уларнинг мавжудлиги, ҳамда улушининг катталиги ишлаб чиқариш технологиясида мавжуд камчиликлардан далолат беради.
Бундан ташқари, чиқиндиларни тўлиқ тарзда қабул қилиб олиш ва улардан самарали фойдаланиш корхонанинг охирги молиявий натижаларига таъсир кўрсатади.
Ишлаб чиқариш чиқиндилари моддий активларнинг бир қисми сифатида бухгалтерия ҳисобининг объекти бўлиб ҳисобланади. Уларни ҳисобига олиш методикаси эса технология ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишни хусусияти, чиқиндилар турлари, олиш усуллари, кейинчалик сақлаш усуллари халк хўжалиги учун киммати ва бошқа тарафларига боғлиқ бўлади
Аммо, улардан ташқари барча саноат ишлаб чиқаришлари учун умумий бўлган ва чиқиндиларни ҳисобга олишда эътиборга олиниши лозим бўлган тамойиллар борки, уларга риоя қилмаслик чиқиндилар тўғрисидаги бир қисм ахборотни йўқотишига, демак уларни бошқаришни самародорлигини пасайишига олиб келади.
Бу тамойилларга қуйидагилар киради:
қабул қилишнинг мажбурлиги
харакатланишнинг аниқ ҳисоби
илмий асосланган баҳолаш
қайта ишлаш жараёнининг ҳисоби
сотиш жараёнининг ҳисоби
чиқиндилар миқдори ва қийматининг махсулот таннархига таъсири чиқиндилардан самарали фойдаланиш ҳисоби
Do'stlaringiz bilan baham: |