Муаммоли савол.
Ўзбекистонда сода ишлаб чиқариш учун яроқли бўлган қандай хом ашёлар мавжуд. Ўзбекистонда сода ишлаб чиқарувчи корхоналар борми? Агар бўлса, улар қандай хомашёлардан ва қайси усулларда махсулот чиқаради?.
МАЪРУЗА 2
КАЛЬЦИНАЦИЯЛАНГАН СОДАНИ СОЛЬВЕ УСУЛИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ (2 соат)
Сольве усулида сода ишлаб чиқаришнинг принципиал схемаси
Ушбу усулда содани аммоний гидрокарбонат орқали олинади: NH4HCO3 + NaCl = NaHCO3+NH4Cl (1)
Сода заводларида аммоний гидрокарбонат NaCl сув эритмаси, NH3 ва СО2 газларидан олинади:
Расм – 1. Аммиакли усул билан калцинацияланган сода ишлаб чиқаришнинг принципиал технологик схемаси.
NaCl + NH3 + CO2 + H2O = NaHCO3 + NH4Cl (2)
Ушбу реакция 2 та поғонада Ўтказилади. Биринчи поғонада абсорбция ва иккинчи поғонада карбонизация жараёнлари Ўтказилади. Карбонизация жараёнида чЎкмага тушган NaHCO3 фильтрация усули билан ажаратилади ва уни парчалаш натижасида сода олинади:
2 NaHCO3 Na2CO3 + CO2 (3)
Парчалаш температураси 160-1800С ташкил қилади. Хосил бўлган углерод оксид гази карбонизация бЎлимига юборилади ва бу ерда асосий жараёнлардан ташқари бир нечта ёрдамчи жараёнлар ўтказилади.
Хосил бўлган NH4Cl дан аммиак регенерация этилиб, абсорбция бЎлимига юборилади:
2NH4Cl + Ca(OH)2 2NH3 + 2H2O + CaCl2 (4)
CaCl2 чиқинди сифатида махсус йиғиндиларда сақланади. Кальций гидрооксид олиш учун зарур бўлган СаО карбонат хомашёсидан олинади
(охак тоши).
СаСО3 СаО + СО2 (5)
СО2 газ карбонизация бўлимига юборилади, СаО дан кальций гидрооксид олинади.
(6)
Na2CO3 ва Са(ОН)2
(7)
СаО + Н2О Са(ОН)2
Барча сода заводларида NaCl сув эритмаси ёрдамларида Са ва Мg ионларидан тозаланади.
MgCl2 + Ca(OH)2 → Mg(OH)2 + CaCl2
CaCl2 + Na2SO4 → CaCO3 + 2NaCl
CaCO3 ва Mg(OH)2 чиқинди сифатида сақлангичларга ташланади, тозаланган NaCl эритмаси абсорбция бўлимига юборилади.
Сода ишлаб чиқариш бўлимларининг бир бирига боғланиши 1 чи расмда кўрсатилган.
Назорат саволлари
- Сода ишлаб чикариш қандай усуллари бор?
- Соданинг халқ хўжалигида қўлланилиши?
- Леблан усулида содани олиш?
- Сольве усулида содани олиш?
- Сольве усулида сода олишнинг принципиал технологик схемаси? Таянч сўзлар
Натрий хлорид, натрий сульфат, кальций карбонат, натрий бикарбонат, натрий хлоридни тозалаш, натрий карбонат, кальций гидрооксид, абсорбция, дистилляция, кальцинация, фильтрация.
Муаммоли савол.
- Охак ва углерод диоксиди олишнинг қандай усуллари бор?
- Ўзбекистоннинг қандай карбонатли хом-ашёлардан сода ишлаб чиқаришда фойдаланилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |