«кальцинациялашган сода технологияси»


Кальцинациянинг технологик схемаси



Download 0,56 Mb.
bet14/16
Sana23.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#148001
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
kaltsinatsiyalangan soda texnologiyasi 061119230536

Кальцинациянинг технологик схемаси
Кальцинация жараёнларини амалга ошириш учун ретурли ёки ретурсиз таъминлаш билан сода Ўчоқлари ва буғли кальцинаторлар қўлланилади.
Қуйида 7 _ чи расмда натрий гидрокарбонатнинг кальцинация жараёнида айланма буғ кальцинаторлар қўлланилган технологик схема келтирилган.
Филтрларда ювилган натрий гидрокарбонат умумий лентали транспортердан (10)
вибротаъминловчининг (5)
плужкали ташловчи (7) ёрдамида бункерига (6) берилади. Бу ердан
вибротаъминловчи ва лентали транспортерлар (4) билан ячейкали таъминловчи (3) орқали аралаштирувчига (2) берилади. Аралштирувчига ретур сода ва циклондаги (11) кальцинация газларидан ажратилган содалар келиб тушади.
Аралаштирувчида тайёрланаётган содагидрокарбонат аралашмаси (трона) кальцинатор (1) барабанининг трубалараро мойданига юборилади. Барабан эгилиши ва айланиши хисобига кальцинация қилинаётган масса иссиқликузатувчи юза билан (кабирғаланган трубалар) контакт қилади ва қабирғаланган трубаларни бўйлаб махсулот чиқиш томонига юради. Иссиқлик асосан натрий гидрокарбонат намлигини буғлатишга, парчаланиш кимёвий реакциялари ва махсулотнинг қиздирилишларига сарфланади. Трона
қиздирилиши хисобига кальцинацияланган сода ва кальцинация газлари (CO2+NH3+H2O) хосил бўлади. Ячейкали таъминловчи (15) орқали кальцинацияланган сода кальцинатордан чиқарилади ва транспортерлар (8,9,16) тизимларига келиб тушади. Таъминловчи орқали эгилган транспортердан (8) аралаштирувчига сода олинади. Соданинг қолган қисми транспортерлар (9,14) билан омборга берилади. Аралаштиручи (2) орқали кальцинатордан кальцинация газлари чикариб юборилади. Аралаштирувчида компрессор ёрдамида ваккум хосил бўлади. Компрессордан олдин газлар циклонларда (11) қуруқ хамда кальцинация гази коллекторлари (12) ва ювитгичда (22) да хўл тозаланишадн ўтадилар. Ювитгичдан олдин кальцинация газлари совутгичда (20) совутилади. Кальцинация газларнинг совитгичида сув буғларнинг конденсацияси натижасида хосил бўладиган ожиз суюқлик кальцинация газларининг коллекторларига берилади. Ушбу суюқлик газ билан тутушган натижасида қисман аммиак ва сода чангини ўзига ютиб олади. Бундан кейин суюқлик йиғиндига (19) келиб тушади. Совутгичда (20) трубалар орасида газ тепадан пастга караб утади, трубаларнинг ичида эса карама қарши совутадиган сув юради. Совутгич трубалари кристалланмаслик ва газнинг сода чангидак яхши ювилиши учун трубалар орасига ожиз суюқлик сепилади.
Ювитгичда газга сув сепилган хисобига у қўшимча совутилади хамда сода ва аммиакдан тўлиқ ювилади.
Кальцинаторни қиздириш учун юқори босимли сув буғи берилади.
Кальцинаторга беришдан олдин сув буғи редукцион совутгич қурилмадан (РОУ) ўтади хамда бу ерда унинг харорати 2700С ва босими 3 МПа гача пасайтирилади. Калцинациаланаётган материалга иссиқликни бериб, кальцинатор трубкалари ичида сув буғи конденсоцияланади. Калцинатордан конденсат йиғувчисига (17) берилади ва ундан кейин кенгайтирувчига паст босимли буғга айланиши учун.
Ретурли сода ўчоқларни қўллайдиган схемалар кўрилган технологик схемага ўхшаш бўлади. Ретурсиз сода ўчоқлари қўлланганда ниммли натрий гидрокарбонат ўчоқ барабанига махсус ташловчи орқали берилади. Унинг сода билан аралашиши ўчоқнинг ичида ўтади ва шунинг учун технологик схемадан аралаштирувчи чикариб ташланиб, соданинг транспортировкачи
соддалашади.
Юқорида кўрсатилганидек, ваккум-филтрдан кейин натрий гидрокарбонат таркибида намлик миқдори 16-18% ни ташкил қилади. Кальцинацияга сарфланадиган 40% иссиқлик ушбу намликни буғлатишга сарфланади ва шунинг учун натрий гидрокарбонатнинг намлигини камайтириш кальцинацияга энергия сарфланиши камайтиришининг самарали йўли деб хисобланади.
Центрифугада намликни ажратган холда натрий гидрокарбонатнинг намлигини сезиларли миқдорда камайтириш мумкин (4-8% гача). Центрифугалар ёрдамида натрий гидрокарбонатнинг намлигини камайтирилишини бир неча вариантлари маълумдир. Филтрда натрий
гидрокарбонатни ювилиш ёки ювилишсиз билан филтр-центрифуга аппаратлари қўлланилиши энг перспективли хисобланади. Бу усуллар Япония ва германия сода заводларида қўлланиляпти. Филтрли суюқлик билан мойда кристаллик натрий гидрокарбонатнинг йўқолишлари юқори бЎлгани учун центрифуга кам қўлланиади.
Na2CO3 ва қўшимчаларнинг содадаги миқдори бошлангич натрий гидрокарбонатнинг таркиби ва жараён температураси билан боғлиқ бўлади.
Жараён харорати чиқаётган сода харорати билан боғланган бЎлади.
Аппаратларда материални қиздириш вақти ва жараён ўтказиш шароитлар билан сода уоқидаги харорат режими белгиланади.
Барабаннинг тўлдириш коэффициенти 0,3 бўлган холда ретурли сода
Ўчоқида материал бир соатгача ва буғли кальцинаторда 20-25 мин бўлади. Намли натрий гидрокарбонат сода билан аралашган натижасида кўсаклар хосил бўлишига олиб келади ва ретурсиз сода Ўчоқларида кальцинация харорати ошиб кетади.
Бундай холларда йирик грануллаларнинг барча массаси бЎйича кальцинация жараёнини якунлаш учун харорат оширилиши зарурдир.
Расм 7. Калцинация бўлими схемаси.
1 – буғ калцинатори; 2 – таъмирлаш аралаштирувчиси; 3,15 – ячейкали таъмирлагич; 4,10 – лентали транспортер; 5 – силкувчи таъмирлагич; 6 – тека бункер; 7 – плужкали туширувчи; 8 ,9,14,16 – транспортер; 11 – циклон; 12 – калцинация гази коллектори; 13- сепаратор; 17 – конденсат йиғгич; 18 – марказдан қочма насос; 19 – кучсиз эритма йиғгич; 20- калцинация гази совутгичи; 21 – редукцияли совутгич қурилмаси (РСҚ); 22 – калцинация газини ювгич; 23 – ювилган эритма сиғими.
Назорат саволлари
  • Кальцинация бЎлимининг асосий вазифаси?
  • Кальцинация жараёнининг асосий реакцияси?
  • Харорат ва босимнинг кальцинацияга таъсири?
  • Натрий гидрокарбонатдаги намликнинг кальцинация жараёнига таъсири?
  • Нима учун кальцинация жараёнида хЎл натрий гидрокарбонатни

  • қуруқ сода билан аралаштириш керак?
  • Трона қандай бирикма?
  • Кальцинация жараёнида қандай қЎшимча реакциялар Ўтади?
  • Натрий карбонат қандай реакцияга киришади?
  • Аммоний карбонат ва хлоридлар кандай реакцияларга киришади?
  • Кальцинация жараёнининг технологик схемаси?


  • Download 0,56 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish