Кўраткич номи
|
2014 й.
|
2015 й.
|
2016 й.
|
2017 й.
|
2018 й
(кутилаётга н)
|
Суғурта
мукофотларини йиғиш
|
42 362,0
|
58 212,2
|
75 291,0
|
80 704,0
|
108 655,4
|
Суғурта товонини тўлаш
|
7 206,1
|
10 461,2
|
17 475,4
|
24 433,8
|
29 119,7
|
Активлар
|
64 218,5
|
75 267,7
|
84 601,1
|
107 928,9
|
126 800,0
|
Устав капитали
|
26 161,7
|
29 930,5
|
29 930,5
|
32 912,6
|
33 571,2
|
Хусусий маблағлар
|
33 454,2
|
35 832,1
|
39 919,4
|
43 681,3
|
50 000,0
|
Инвестиция қўйилмалари
|
32 519,9
|
40 335,8
|
43 406,1
|
43 645,7
|
57 160,7
|
Инвестиция даромади
|
3 765,9
|
4 909,6
|
4 660,1
|
8 203,4
|
16 440,2
|
Соф фойда
|
2 531,7
|
2 605,1
|
3 080,4
|
3 525,0
|
3 951,2
|
Устав капиталининг рентабеллиги (%);
|
9,7
|
8,7
|
10,3
|
10,7
|
11,8
|
Штатдаги ходимлар сони
|
513
|
527
|
569
|
583
|
615
|
2019 йилнинг 9 ойи мобайнида суғурта мукофотларини йиғиш бўйича компаниянинг бозордаги улуши 7,1 фоиз даражасида таъминланди.
“SAIPRO” ахборот-рейтинг агентлиги томонидан миллий шкала бўйича аъло даражадаги молиявий ишончлиликни ифодаловчи “UZ A++” рейтинги берилди.
“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан 2018 йилнинг ноябрь ойида “барқарор” прогнози билан B+ даражасида халқаро рейтинг тасдиқланди.
Компаниянинг кутилаётган соф фойда миқдори 2018 йил якунларига кўра 3 951,2 млн. сўмни ташкил этади. Шу тариқа, Бизнес-режанинг бажарилиши ва ҳар йили дивидендлар тўланган ҳолда компаниянинг барқарор фойда олиши таъминланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни 2008 йилнинг октябрь ойидан бошлаб, “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни 2009 йилнинг апрель ойидан бошлаб, “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни 2015 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб кучга кириши компаниянинг суғурта портфелида мажбурий суғурта қилиш салмоғининг ошишига ёрдам берди. Компания мажбурий суғурта қилишнинг мазкур турлари бўйича тўлиқ давр мобайнида суғурталашнинг мазкур турларини амалга ошириш ҳуқуқига эга суғурталовчилар ўртасида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда.
Компания фаолиятининг янги, бозор рақобатига мувофиқ келувчи услубий ва методологик базаси шакллантирилди, устав капиталининг жадал ўсиши асосида молиявий барқарорликнинг мос даражасини қўллаб-қувватлаш тамойиллари жорий этилди.
Суғурта шартномаларини ҳисобга олишнинг автомалаштирилган тизими жорий этилди.
Компания “Кафолат Ҳаёт” МЧЖ СК ва “My assist” МЧЖ компаниялар муассиси ҳисобланади.
Республиканинг барча ҳудудларида ўз фаолиятини амалга оширувчи компания бўлинмалари миқдорининг изчил ўсиши таъминланди. 2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига компаниянинг ҳудудий тармоғига 216 бўлинма кириб, у 15 та филиаллар, 60 та бўлимлар ва 141 суғурта марказларини ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |