“Саноат бинолари вентиляцияси” фани бўйича маърузамаъруза машғулотлари учун мўлжалланган
КИРИШ
Ҳозирги кунда Республикада замонавий турар-жой, жамоат ва саноат бинолар қурилаяпти. Бу биноларни тоза ҳаво билан таъминлаш хоналарда керакли даражадаги гиеник муҳитни яратиш, ҳоналардан ортиқча иссиқлик чанглар, буғлар ва турли зарарли газларни чиқари бюбориш керак.Шунинг учун “Муҳандислик коммуникасиялари қурилиши ва монтажи” (Иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляция) бакалавриат таълим йўналишига талаба ва танлов фани сифатида киритилган.
Ушбу дастур биноларни вентиляция ва ҳавони кондисиялаш тизимларига доир талабаларга билим бериш; вентиляция ва ҳавони кондисиялаш тизимлари фанининг тарихи ва ривожининг истиқболи, хамда республикамиздаги ижтимоий–иқтисодийи салоҳиятлар натижалари ва худудий муаммоларининг вентиляция ва ҳавони кондисиялаш тизимларида ишлатиладиган жиҳозлари ва тизимлари истикболига таъсири, вентиляция ва ҳавони кондисиялаш тизимига қўйиладиган асосий талаблар, хонага ажралиб чиқаётган зарарликлар ва уларни ҳаво муҳитига таъсири, хонада ҳаво алмашинуви микдорини аниқлаш ва ташкил этиш схемалари, биноларни вентиляция тизимларининг принсипиалсхемалари, ҳавони кондисиялаш тизимларининг принсипиал саноат вентиляцияси тизимларига тушириш, созлаш, синаш ва улардан фойдаланиш масалаларини қамрайди.
1-Маъруза
Мавзу:Кириш. Саноат бинолари вентиляцияси фанининг мазмуни ва вазифалари. Саноат бинолари вентиляцияси тизимларини ривожланиши тарихи.
Режа:
1. Саноат бинолари вентиляцияси фанининг мазмуни ва вазифалари.
2.Саноат бинолари вентиляцияситизимлариниривожланишитарихи.
Саноат бинолари вентиляцияси фани 5340400 “Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (иссиқлик газ таъминоти вентилясия, сув таъминоти ва канализатсия)” бакалавр мутахасислиги бўйича мухандисларни тайёрлашда асосий фанлардан хисобланиб, уни ўрганиш хар турли биноларни тоза хаво билан таъминлаш, хоналарда керакли даражада мухитни яратиш, хоналардан газлар, чанглар ва хар турли газларни чиқариб юбориш ва х.к. белгиланган билим даражасига эга бўлишига хизмат қилади. Саноат бинолари вентиляцияси фанини назарий, амалиёт ва илмий техника талаблари даражасида билим учун авало физик, кимё жараёнлар ва ходисалар тўғрисида билимга керакли даражада эга бўлмоқ лозим.
Саноат бинолари вентиляцияси фани фақат фундаментал фанлар назариясига тайанмасдан, техника фанлар мажмуаларини хам қамраб олади. Уларга қуйидаги фанлар киради: техник термадинамика, суюқлик ва газ механикаси, иссиқлик-масса алмашинув, иситиш, иссиқлик таъминоти, экология ва бошқалар.
Вентиляция лотинча “ВЕНТИЛАТИОН” сўзидан олинган бўлиб шамоллатиш, тоза хово билан таминлашни билдиради.
Вентиляция дегандабиноларнитозахавотаъминлаш. Хавоалмаштиришваталабқилинадиганхавомухитинияратиштизимларинитушунилади. Вентиляция орқали хоналардан газлар ва зарарли моддалар буғларни, ортиқча сув буғлари, иссиқлик чиқариб юборилади, ташқаридан эса тоза хаво берилади. Ташқи ҳаво тозаланиб, иситиб ёки совутиб керак бўлса намлаб ёки қуритиб хоналарга узатилади.
Вентиляция тизимларини ривожланиши технологик жараёнларни ривожланишига боғлиқ.
Хозирги замондаги техниканинг кескин ривожланиши, ишлатилаётган асбоб-ускуналар ва жихозларнинг оз фурсатига маънавий эскириб қолишига олиб келади. Бу холатни олдиндан кўра билишва ўз вақтида замонавий ускуналарга алмаштириш фақатгина ўз ишини ўз ишини мукаммал билган хамда ўз устида ишлаб бу сохадаги жахон стандартига мос янгиликлардан хабардор бўлган мутахасисгина қўлидан келиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |