O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOOGIYALARI VA KOMMUNIKATSIYALARNI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI
MUHAMMAD
AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOOGIYALARI UNIVERSITETI
TBTA va DT kafedrasi
Operatsion tizimlar fani bo’yicha
1-LABORATORIYA ISHI
413-(18) –guruh talabasi
Bajardi : Mengliyev Jamshid
Tekshirdi : Narzullayev Inomjon
TOSHKENT 2021
Мавзу: Операцион тизимни ўрнатиш
Ишдан мақсад: Операцион тизимларнинг тузилиши ва уларнинг асосий вазифаларини ўрганиш.
Назарий қисм
Операцион тизим (ОТ, инглиз тилидаги шакли - operating system ) аппаратуралар (hardware), амалий дастурлар (application software ) ва фойдаланувчи компъютери (user) ўртасида воситачилик (interface) қиладиган ва компъютер ишини бошқарувчи дастурий таъминотдир. Фойдаланувчи нуқтаи назаридан қаралганда операцион тизим – бу аппаратураларнинг давоми бўлиб компъютер ва компъютер тармоқлари учун қулай, ишончли ва хавфсиз фойдаланишни таъминлаб, аппаратурага ўрнатиладиган восита ҳисобланади.
Cаволлар.
ОТда ядро нима?
Компъютер тизим компонентлари таркибига нималар киради?
Операцион тизим қурилишини асосий тамойиллари нималар?
Операцион тизимнинг асосий компонентлари.
Фойдаланувчи дастурларини бажаришда қулайлик, самарадорлик, ишончлилик ва хавфсизликни таъминлашдир. Фойдаланувчи биринчи навбатда – фойдаланувчи хохлагандагидек, уни қаноатлантиридаган даражада ишлаши учун унга сўров натижаларини тўғри тақдим этиши, рад этишлар бўлмаслиги, ташқи хужумлардан ҳимояланган бўлиши керак. Буни бажариш учун ҳисоблаш воситалари дастурни ишлата олиши ва операцион тизим билан таъминланган бўлиши керак.
Компъютердан фойдаланишда қулайлик, самародорлик, ишончлилик ва хавфсизликни таъминлаш муҳим ҳисобланади. Операцион тизим компъютер ва унинг ресурсларидан фойдаланишда максимал фойдалилик ва самародорликни таъминлаши, узилишларни қайта ишлаши, рад этилишлар ва бузғунчилар ҳужумидан компъютерни ҳимоялаши керак. ОТнинг бу иши фойдаланувчи учун кўринмаслиги мумкин, лекин у доимий равишда мавжуд бўлади. Бунга мисол қилиб компъютерга уланган тармоқ, диск ва бошқа ташқи қурилмалардан фойдаланишда қулайлик, самародорлик, ишончлилик, хавфсизликни таъминлашни киритишимиз мумкин. Операцион тизимнинг асосий функцияси – бу ташқи қурилмалар билан ишлашдир. Масалан, ОТ қаттиқ дискга исталган мурожаатни қайта ишлаши, драйвер (диск билан ахборотларни алмашиш учун паст даражали дастур) ва контроллерларнинг (диск билан киритиш/чиқариш вазифасини бажарувчи махсус процессор) биргаликда ишлашини таъминлаши керак. Компъютер USB – портига уланган исталган “флешка” операцион тизимда аниқланиши, ўзининг мантиқий номини олиши ва у чиқарилмагунга қадар бутун вақт давомида компъютер тизими файл қисми бўлиб қолиши мумкин. Бугунги кундаги ОТларни мухим бўлган хусусиятлари бу хавфсизлик, ишончлилик ва маълумотлар ҳимояланганлигини таъминлаш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |