Ишнинг мақсади. 1. Битирув малакавий ишини бажариш. Талабаларни эстетик идрок қилиш қобилиятларини ўстириш, уларни табиат, санъат ва ҳаётдаги гўзалликларни идрок этишга ўргатиш.
2. Талабаларнинг эстетик дидини тарбиялаш, уларни гўзалликни баҳолай олиш ҳақиқий гўзалликни хунук ва воқеа нарсалардан фарқлай билишга одатлантириш.
3. Талабалардаги ижодийликни тарбиялаш ва ўстириш.
4. Балабаларнинг бадиий фикр доирасини кенгайтириш.
5. Рангшунослик фанидан олган билимларини амалда қўллаш.
Тадқиқот обекти. Битирув малакавий иши учун қўйилган маиший жанр мавзуси асосида бажарилган турли хил вариантдаги эскизлар, қоралама ишлар ва натюрморт мавзусида ижод этган рассомларнинг асарларидан репродуксиялар. Пастановкага қўйилган нарсаларни ўзаро нисбатларини тавсия қилиш, аниқлаш босқичма-босқич амалиш ишлар бажариш. Амалий иш жараёнида перспектива ҳаво перспективаси ва рангтасвир технологияси қонун-қоидаларига амал қилиш композисияда деталларнинг шакли фактурасини рангини амалда қўллаш.
Ишнинг илмийлиги. Битирув малакавий ишини бажаришда қалам тасвир қонуниятларига қатъий амал қилиш. Нарса ва жиҳозларнинг нисбий ўлчамларини композисияда аниқ тасвирлаш композисионйиғимини тўғри аниқлай билиш. Рангшунослик қонунлари: ранг колорити гаммаси, рангларнинг тўйинганлиги, нарса ва буюмларнинг шакли фактураси каби томонларини асосли равишда топилишига ката эътибор қаратиш. Илмийлик принсипи, шунингдек, ёруғ-соя чизиқли ва ҳаво перспективаси, рангшунослик қонунларини ўзлаштиришни назарда тутади.
Битирув малакавий ишидан олинган натижа. Мавзу асосида композисия чизишда кетма-кетлик принсипига амал қилинган. Биринчи навбатда обект ёки пастановка танланиб, кузатилиб, ўрганилиб тавсия қилинган. Кузатиш ва таҳлил асосида қоралама ишлар этютлар бажарилган. Тайёргарлик босқичидан кейин композисия асосий ҳолатда кўчирилган. Битирув малакавий ишини чизишда рангшунослик ва ранг технологиясининг барча қонун-қоидаларига амал қилинган ҳолда иш бажарилган.
Мавзули композисияни ишлаш жараёнида рангларнинг асосий хусусиятлари унинг ёрқинлиги (оч-тўқлиги), туси ва тўйинганлиги билан белгиланади. Композисияда ҳар қандай предметнинг ҳажми, шакли, материали, фазодаги жойлашуви аниқланган ва композисия марказига бўйсундирилган.
Шунингдек, чизиқли перспектива, ҳаво ва ранг перспективаси, релъф перспективаси қоидаларига амал қилинган ва иш жараёнида қўллаган. Композисияда бир нечта ранглар йиғиндиси ҳамда ранглар гармониясини топишга эришдим.
Do'stlaringiz bilan baham: |