Мустақил ечиш учун масалалар:
1-масала. Индуктивлиги L=1.6 Г ва актив қаршилиги R=400 Ом. Бўлган ғалтак кучланиши U=280 В, частотаси f=40 Гц ли ўзгарувчан ток манбаидан таъминланади. Занжирдаги ток, қувват коэфиценти, актив, реактив ва тўла қувватлар учбурчаги қурилсин.
2-масала. Ғалтакнинг актив қаршилиги R ва индуктивлиги L ни аниқлаш учун уни кучланиши U=220 В ли ўзгарувчан ток тармоқига уланди ва ғалтакдаги ток I=3.67 А. қувват P=485 Вт ўлчанди. Агар f=50 Гц бўлса, R ва L хисоблансин.
3-масала. Қувватлари P1ном=60 Вт; P2ном=200 Вт. ва кучланиши Uном=127 В. Бўлган иккита электр лампаси, кусланиши U=220 В. Бўлган электр тармоқига кетма-кет уланган. Лампаларда кучланиш қандай тақсимланади ва иккала лампа нормал ишлай оладими?
4-масала. Қаршиликлари R= XL=XC=20 Ом ли параллел занжир, кучланиши U=220 В бўлган ўзгарувчан ток тармоқига уланган. Қаршиликлардан ўтаётган токлар, умумий ток ва занжирнинг кувват коэффициенти аниқлансин.
Назорат саволлари:
Ўзгарувчан ток манбаи тўғрисида гапириб беринг?
Актив ва реактив қаршиликларни фарқлаб беринг?
Индуктив ва сиғим қаршиликлар фарқини тушунтиринг?
Истеъмолчилари кетма-кет уланган ўзгарувчан ток занжирини тушунтиринг?
Истеъмолчилари параллел уланган ўзгарувчан ток занжирини тушунтиринг?
Қувватлар учбурчаги деганда нимани тушунасиз?
Ихтиёриш қийматлар учун вектор диаграмма қуриб тушунтиринг?
Мавзу бўйича хулоса чиқаринг.
№3 - АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
МАВЗУ: Уч фазали ўзгарувчан ток электр занжирларини ҳисоблаш
Машғулот мақсади.
Уч фазали ток тармоқи туғрисидаги билимларини мустахкамлаш, уч фазали ток тармоқларига истеъмалсиларни улаш усуллари билан таништириш ва ҳисоблаш ишларини ўрганиш.
Бир хил частотали, бир-бирига нисбатан бир хил бурчакка силжиган ва битта генераторда индукцияланган бир неча синусоидал ЭЮК ларга кўп фазали тизим дейилади. Ҳозирги вақтда уч фазали тизим энг кенг тарқалган бунинг сабаблари:
Учта бир фазали Линияга нисбатан уч фазали тизим симни тежаш имкониятини беради;
Уч фазали ток ёрдамида асинхрон двигателларда қўлланиладиган айланувчи магнит майдонни осонгина олиш мумкин;
Учта бир фазали генераторларга нисбатан битта уч фазали генератор қулайроқ, бу уч фазали двигатель ва трансформаторларга ҳам тегишли;
Истеъмолчилар учун иккита, яъни фазавий ва Линиявий кучланишларни олишга имконият беради.
Уч фазали токнинг асосчиси М. О. Доливо-Добровольский. У уч фазали генератор, уч фазали трансформаторларни яратган ва дунёда биринчи бўлиб уч фазали ток энергиясини узатишни амалга оширган.
Истеъмолчиларни уч фазали ток занжирига улашда учбурчак ва юлдиз усулларда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |