Машинанинг лойиъалашда бажариладиган усулларни ва методларни ыщллашни асоси нималардан иборат
Таянч иборалар :
илмий-амалий фаолият, илмий таҳлил, функционал таoрифлаш, система чегараси, системалар классификацияси, система структуралари, критерия танлаш, кўп вариантли топшириқлар, математик модел, ечим реализацияси;
эскиз ва ишчи босқич, эскиз компоновка, ишчи компоновка, шахсий бирлик, умумий бирлик, вариантлар устида ишлаш, оптимал компоновка, компоновкалаш техникаси, пропорция;
машина конструкцияси, детал, йиғма бирлик, системали ёндошиш, структуравий тузувчилар, ишлатиш талабалар, ишлаб чиқариш талаблари, оптимал конструкция, лойиҳалашниннг системали модели.
6.1. Системали тахлил.
Системали тахлилнинг услубиятини асослаш.
Илмий техник прогресснинг характерли томони шундан иборатки, масалани хал қилиш, унинг ечиш йулларини купайтириш ва кенгайтириш, уларни оптимал хал қилиш ва илмий-амалий фаолият юритиш усулига диккатни кучайтиришдан иборат. Методологик йуналишлар орасида замонавий илмий онгнинг бош йуналтирувчиси хисобланган системали тахлил (система тахлили ва синтези) кенг кўламни олади. Мураккаб обҳектларни билиш, уни англаш усули фалсафада хам урганилган.
Системали тахлил - бу мураккаб муаммоларни ва топширикларни ечишнинг система концепциясига асосланиб бажариладиган усулидир. Системали тахлилни мураккаб топширик ва муаммоларни ечиш системасини куриш усули деб караш мумкин. Бу икки холат узаро алокададир. Созлаш ва тугрилаш ишлари бажарилаётган пайтда улчанган киматлар биринчи жадвалга ёзилди.
Системали тахлилнинг асосий хусусиятларини куриб чикамиз. Илмий билишнинг тараққиёти кўзатишларнинг кийинлигини ортиб бориши билан боглик. Бу қуйидагича шаклланиши мумкин.
1. Илмий тахлилнинг оддий шакли бўлган параметрларни кайд қилиш холати. Бу шакл хар бир урганилаётган технологик машина ва жихозларнинг бошлангич даражасини курсатади ва эмпирик кўзатишлар, хусусиятларни кайд қилиш ва урганилаётган курилмаларнинг белгисини ва бошқа обҳектларга муносабатини билдиришга асосланган.
2. Текширилаётган технологик машинанинг параметрлари аниклангандан сунг бажариладиган обҳектнинг структуравий тафсифлаш холати. Бу текширилаётган аппаратни аниклашнинг элементлар буйича утишни назарда тутади. Бундай форманинг асосий вазифаси: урганилаётган курилманинг параметрларини таърифлаш пайтида уларнинг хоссалари, белгилари уртасида алока урнатишдир.
3. Урганилаётган машинани функционал таърифлаш. Бу келажакда билиш жараёнини чукурлаштириш учун асос бўлади. Бундай таърифлаш функционал параметрлар орасидаги богликликлар ва жихознинг қисмлари (детал ва узеллари) орасидаги богликлик асосида бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |