- ишлаб чиқариш: биокимёвий, микробиологик ва биотехнологик жараёнлар қўлланиладиган ишлаб чиқаришда, балиқчилик корхоналарида, соғлиқни сақлаш корхоналарида, қишлоқ хўжалигида, қўриқхоналарда ва бошқа соҳага таллуқли завод ва корхоналарда;
- педагогик: умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида биология, кимё ва экология фанларидан дарс бериш хамда ўқув услубий-фаолият билан шуғулланиш ва вазирликларнинг ўқув-илмий бўлимлари, тармоқ институтлари, олий ўқув юртларида ишлаши ва бошқа касбий фаолият турларини бажариши мумкин.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ТАБИИЁТ-ГЕОГРАФИЯ ФАКУЛЬТЕТИ
ЗООЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
Мураббийлар кўчаси 19
Тел: 8(373)- 224-20-10,
Факс: 8 (373)-224-35-32
e-mail: fardu zool @mail.ru Фарғона – 2012 йил ЗООЛОГИЯ КАФЕДРАСИНИНГ ТАРИХИ
Зоология кафедрасининг ташкилланиши бевосита Фарғона педагогика институтининг очилиши билан боғлиқ. Дастлаб, у биология кафедраси номи билан ташкил қилиниб, кейинчалик (1935 йилдан бошлаб) зоология кафедраси номи берилди. Кафедранинг асосчиси – таниқли олим, профессор В.И.Завадскийдир. 1931 йилдан кафедрага профессор Сергей Васильевич Аверинцев раҳбарлик қилди.
Йирик зоолог-протистолог С.В.Аверинцевнинг номи кенг илмий жамоатчиликка маълум. У бир қатор дарслик ва илмий рисолаларнинг муаллифи. Олимнинг “Умуртқасиз ҳайвонлар зоологияси” курси ўн йиллар давомида педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг асосий қўлланмаси бўлиб келган. С.В.Аверинцев 2 марта Африкага илмий экспедиция уюштирган тадқиқотчи. Унинг Фарғонада 9 йил давомида ишлаши кафедранинг илмий-ўқув базасининг юксалишига катта таъсир кўрсатди.
1935 йилга келиб биология кафедраси асосида мустақил зоология кафедраси ташкил қилинди.
Кафедранинг ярим асрдан ортиқ тарихий йўли Ўзбекистон фанлар Академиясининг академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, биология фанлари доктори, профессор Авлиёхон Муҳаммадиевнинг номи билан боғлиқ. Унинг Ўрта Осиё сув ҳавзаларининг типологияси, қисқичбақасимонларнинг экологияси, систематикаси ва зоогеографиясига оид маълумотлари катта назарий ва амалий аҳамиятга эга. Гидробиологияга оид тадқиқотлари эса бевосита Ўрта Осиё шароитида балиқчиликнинг ривожланишига сезиларли таъсир этди. Атоқли олимнинг бутун илмий-педагогик ва жамоатчилик фаолияти кафедрани етук малакали кадрлар билан таъминлаш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган эди.
Институтни биринчи битирувчилари қаторида 1934 йилда тамомлагандан сўнг, А.М.Муҳаммадиев кимё кафедраси ўқитувчиси сифатида илмий-педагогик фаолиятини бошлайди. 1935 йилда у кафедра мудири, профессор С.В.Аверинцев таклифи билан зоология кафедрасига ишга ўтди. А.М.Муҳаммадиев дастлаб кафедрада ассистентлик вазифасини бажарар эди. Профессор С.В.Аверинцевнинг зоологиядан ўқиган маърузаларини ўзбек тилига таржима қиларди. Имтихонларда талабаларнинг жавобларини рус тилига ўгирар эди. Кейинчалик, А.М.Муҳаммадиев зоологиядан мустақил маърузалар ва амалий машғулотлар ўтказа бошлайди. С.В.Аверинцев Москва шаҳрига қайтиб кетиши муносабати билан, А.М.Муҳаммадиев 1940 йилда шу кафедрага мудир этиб тайинланди ва уни 1979 йилга қадар бошқариб келди.
1979-1989, 1999-2000 йиллар давомида зоология кафедраси мудири сифатида биология фанлари доктори, профессор А.А.Муҳаммадиев фаолият олиб борди. Атоқли олим ўзининг илмий-педагогик ва жамоатчилик фаолияти давомида кафедрани етук малакали кадрлар билан таъминлаш, унинг моддий-техника базасини ривожлантиришга салмоқли хисса қўшди.
1989-1999 йилларда кафедрани биология фанлари доктори, профессор М.Ҳ.Аҳмедов бошқарди (ҳозирда университет ректори). Мустақиллик йилларида зоология кафедрасида илмий-тадқиқот, ўқув-услубий сохаларда эришилган ютуқлар М.Ҳ.Аҳмедовнинг фаолияти билан боғлиқ. Жумладан, шу йиллар мобайнида М.Ҳ.Аҳмедов бошчилигидаги илмий мактабнинг энтомология сохасига математик услублар ва ахборот технологияларини қўллаш, атроф-мухит ҳолатини биоиндикация қилиш, энтомофауна ва энтомокомплекслар антропоген трансформация-сининг қонуниятларини ўрганишга доир янги замонавий йўналишларда олиб борилган илмий-тадқиқот ишларининг натижалари нафақат республика, балки дунё энтомология сохасининг ривожланишига улкан хисса бўлиб қўшилди.
К афедра тасарруфидаги аудиторияларнинг замо-навий компьютер ва ахборот таълим технологиялари билан жихозланиши, ўқув-услубий фаолиятни ҳозирги замон талаблари асосида ташкиллаш имконини берди.
2000-2005 йилларда кафедрани биология фанлари номзоди, доцент О.Умаров самарали бошқарган.
2005-2011 йилларда биология фанлари номзоди, доцент М.Юнусов кафедра мудири сифатида фаолият олиб борди. 2009-2011 йилларда кафедранинг ёш олимлари – биология фанлари номзодлари К.Ғаниев, И.Зокиров, М.Шерматовлар ҳамкорлигида фундаментал тадқиқотлар доирасидаги Давлат гранти асосида ОТ-ЁФ3-011. Мевали боғлар шираларини ўрганиш (ҳаёт цикли, тарқалиши, экологияси, этологияси, газлар алмашинуви ва зарар келтириш хусусиятлари) мавзусида илмий лойиҳа фаолият кўрсатди.
2011 йилдан кафедрани биология фанлари номзоди М.Шерматов бошқариб келмоқда.