Кафедра мудири: доц. К. А фарфиева Котиб


Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг қуйидаги институтлари шаклланиб бормоқда: с



Download 17,85 Mb.
bet63/143
Sana21.05.2022
Hajmi17,85 Mb.
#605939
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   143
Bog'liq
УМК 2021СИРТКИ

Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг қуйидаги институтлари шаклланиб бормоқда: сиёсий партиялар; ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар; демократик сайлов тизими; жамоат бирлашмалари; нодавлат нотижорат ташкилотлар; оммавий ахборот воситалари;
оила ва унинг манфаатларини акс эттирувчи махсус ташкилотлар; тaълим-тарбия муассасалари; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари; диний ташкилотлар; миллий-маданий марказлар; жамоатчилик фикрини ўрганиш институтлари.
Шу билан бирга, фуқаролик жамияти мамлакатда ҳали яхши ривожланмаган, унинг ички алоқалари такомилдан йироқ. Шунинг учун ҳам фуқаролик жамияти ташкилотларининг ассамблеясини ташкил этиш зарур. Давлат ҳокимияти билан ноҳукумат ташкилотларнинг ҳамкорлиги масаласига келсак, бу eрдa икки хил муносабатга дуч келиш мумкин. Бир томондан, улар давлат ўзига эътибор берганини олқишласа, иккинчи томондан, ўзининг ўтмиш тажрибасидан келиб чиқиб, улар бундай ҳамкорликка эҳтиёткорона муносабатда бўлиши ва ўз мустақиллигини йўқотмаслиги керак.
Дунё миқёсида ривожланган кўппартиявийлик тизими, сиёсий партиялар ҳамда фуқаролик институтларининг етуклиги ва фаоллиги жамиятда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар муваффақиятининг муҳим омили ҳисобланади. Аслида партия - lоt. pars (partis)-қисм, гуруҳ; қандайдир ижтимоий қатлам ёки гуруҳманфаатларини ифодаловчи, қандайдир сиёсий мақсадларни кўзловчи ташкилот.
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ кўппартиявийлик тизимини шакллантириш бўйича табиий шароитлар яратишга ҳаракат қилинди. Энг аввало, соҳанинг ҳуқуқий асослари яратилди. Дастлаб, 1991 йил 15 февралда “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари фаолиятини тубдан ислоҳ қилишга, жамоат бирлашмаларини давлат ва ҳукумат тизимидан ажралган ҳолда мустақил фаолият юритишига ҳуқуқий шароит яратиб берди. Шу тариқа Ўзбекистонда кўппартиявийликка йўл очилди ва жамиятда турли қарашлар, нуқтаи назарлар шаклланишига, уларни эркин ифода этиш, тарғиб қилиш, сиёсий плюрализмга замин ҳозирланди.Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимини қарор топишида 1996 йил 25 декабрида Олий Мажлис қабул қилган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонун муҳим ўрин тутди. Қонун 17 та моддадан иборат бўлиб, унда сиёсий партияларнинг демократик қоидалар асосида фаолият юритишлари учун ривожланган мамлакатлар мезонлари талабларига хос бўлган ҳуқуқий асослар яратилди. Қонуннинг 5-моддасига биноан, “давлат сиёсий партиялар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофаза этилишини кафолатлайди, уставда белгиланган ўз мақсадлари ва вазифаларини бажаришлари учун уларга тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради”83.
2007 йилнинг 1 январидан кучга кирган ”Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаб, сиёсий партиялар демократик тамойиллар асосида фаолият юритишлари учун имкониятлар яратади.
Бугунги кунда, Ўзбекистонда бешта сиёсий партия расман рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият олиб бормоқда, булар: Ўзбекистон Халқ демократик партияси; “Адолат” социал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва “Экологик” партия фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар мақсад,вазифалари ва фаолияти тўғрисида “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида – сиёсий партияларни тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш принциплари ҳақида шундай дейилган:

Сиёсий партиялар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш мақсадида, хоҳиш-иродани эркин билдириш, партияга ихтиёрий равишда кириш ва ундан чиқиш, aъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик асосида тузилади ва фаолият кўрсатади

.



Download 17,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish