7-мавзу. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш. Миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлаш. Давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш. Давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш. Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини ҳал этиш. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсати амалга ошириш.
8-мавзу. Коррупцияга қарши кураш – фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор шарти Коррупция ва унга қарши кураш тушунчаси. Коррупцияга қарши кураш борасида халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар. Ўзбекистон Республикасини БМТнинг “Коррупцияга қарши кураш конвенцияси”га қўшилиши. Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ва қарорда белгиланган вазифалар. Коррупцияга қарши кураш субъектлари ва идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари. Коррупцияга қарши кураш ишларида фуқаролар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш механизмлари. “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонида белгиланган вазифалари (27.05.2019). Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида коррупцияга қарши курашдаги натижалари ва уларнинг аҳамияти.
9-мавзу. Фуқаро, фуқаровийлик ва фаол фуқаролик позицияси Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси. Фуқаро ва фуқаровийлик тушунчаси. Фуқаровийликнинг асосий белгилари ва мезонлари. Фуқаронинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини тушуниши, уни амалиётда қўллаш кўникмаси ва бошқа фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиши. Ҳуқуқий саводхонлик ва маданият – фуқаровийликни шакллантириш омили. Фуқаронинг ўз ҳатти-ҳаракати учун шахсий жавобгарлиги. Фуқаровийликни ижтимоий фаоллик нуқтаи назаридан шартли равишда даражаларга бўлиш ва унга таъсир кўрсатувчи омиллар. Фуқаролик онгининг жамият ҳаётида турли шаклларда намоён бўлиши ва ўзига хос хусусиятлари. Фуқаровий онг жамиятни бирлаштирувчи куч сифатида.