Малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш бўлими
Кадрларни малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш (МОҚТ) таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш
2019 йил 7 июндаги Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» ги №470-сонли қарори илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилди ва аттестация ушбу қарор билан тасдиқланган Низом асосида ўтказилади.
Аттестация МОҚТларининг фаолиятини ички ва ташқи баҳолашдан иборат икки босқичда амалга оширилади.
Ички баҳолаш Ташқи баҳолаш Ички баҳолаш МОҚТнинг фаолиятини ички баҳолаш МОҚТлари томонидан ўзини ўзи баҳолаш ҳисобланади. Қуйидагилар МОҚТ фаолиятини ички баҳолашнинг асосий мақсади ҳисобланади:
МОҚТни ташқи баҳолашдан ўтказишга тайёрлаш;
МОҚТда ишчи гуруҳ (комиссиялар) тузиш;
МОҚТ (малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари (йўналишлари)ни аттестация кўрсаткичлари ва мезонлари асосида баҳолаш;
Ички баҳолаш МОҚТ раҳбарларининг буйруғи билан ташкил этиладиган ички баҳолаш комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Комиссиялар томонидан МОҚТ фаолиятини ички баҳолаш ташқи баҳолашдан камида бир ой олдин ўтказилади.
Аттестация ўтказиш жадвали ва аттестацияга оид бошқа ҳужжатлар олинган кундан бошлаб МОҚТ фаолиятини ички баҳолаш аттестация жадвалига мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади.
МОҚТ фаолиятини ички баҳолаш натижасида тўпланган маълумотлар ва материаллар, Давлат инспекцияси томонидан тақдим этилган МОҚТ фаолиятига оид маълумотлар киритилган жадваллар ташқи баҳолаш бошланишидан камида бир ой олдин Давлат инспекциясига юборилади.
Белгиланган муддатда ҳужжатларнинг тақдим этилмаслиги ёки ҳужжатлардаги камчиликларнинг бартараф этилмаслиги МОҚТнинг аттестациядан ўтказилмаслигига асос бўлади.
Ташқи баҳолаш МОҚТларининг фаолиятини ташқи баҳолаш ички баҳолаш ўтказилганидан кейин МОҚТлари фаолиятига Давлат инспекцияси томонидан баҳо бериш ҳисобланади.
Эксперт комиссиялари томонидан МОҚТларини ташқи баҳолаш 10 иш кунигача ўтказилади.
МОҚТлари курс ( йўналиш)лари 5 йилда бир марта ташқи аттестациядан ўтказилади.
МОҚТлари томонидан аккредитация муддати тугайдиган йилдан олдинги йилнинг 1 октябрига қадар Давлат инспекциясига аттестациядан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим қилинади.