малака ва битирув иши мавзулари банкининг шакллантирилганлиги;
малака ва битирув ишларининг расмийлаштирилиши ва сифати;
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш якуни бўйича дипломлар, гувоҳномалар, сертификатларнинг расмийлаштирилиши ва берилиши бўйича
дипломлар, гувоҳномалар ва сертификатларнинг берилиши ҳолати;
дипломлар, гувоҳномалар ва сертификатларнинг берилишини қайд этиш китобининг расмийлаштирилиши.
Қолган мезонлар таълим ташкилотининг фаолияти бўйича хулоса беришда ҳисобга олинади. Аттестация якунлари
Ташқи баҳолаш асосида эксперт комиссиялари томонидан МОҚТда кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатининг давлат талабларига мувофиқлиги ҳақида хулоса тайёрланади.
МОҚТда мавжуд курс (йўналиш)ларнинг умумий сонига нисбатан 67 ва ундан кўп фоизи «Аттестациядан ўтди» деб хулоса қилинса МОҚТ «Аттестациядан ўтди» деб, 67 фоизидан кам бўлганда «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилади.
«Аттестациядан ўтди» деб эътироф этилган МОҚТнинг аттестациядан ўтмаган курс (йўналиш)ларига тингловчиларни қабул қилиш тўхтатилади.
«Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган МОҚТ тўғрисида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш давлат таълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида тасарруфида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш давлат таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга тақдимнома киритилади.
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш нодавлат таълим ташкилотлари лицензиясининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатилади.
Янги ташкил этилган МОҚТлари ташкил этилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга аккредитациядан ўтган деб ҳисобланади
Янги ташкил этилган МОҚТлари ташкил этилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга аккредитациядан ўтган деб ҳисобланади
Ички баҳолаш натижалари бўйича белгиланган муддатда ҳужжатларнинг тақдим этилмаслиги ёки ҳужжатлардаги камчиликларнинг бартараф этилмаслиги МОҚТнинг аттестациядан ўтказилмаслигига асос бўлади.
Эксперт комиссиялари томонидан МОҚТлари фаолиятини ички баҳолаш натижалари ва бошқа тақдим этилган ҳужжатларда ҳаққоний бўлмаган маълумотларнинг аниқланиши МОҚТларининг «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилишига сабаб бўлади ҳамда давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат бериш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Бундай ҳолатда МОҚТга камида 3 йилдан сўнг қайта аттестациядан ўтиш учун ариза билан мурожаат қилиш имконияти берилади.