ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ (МИНТАҚАВИЙ) МАРКАЗИ “Ҳимояга рухсат этаман” Тармоқ (минтақавий) маркази директори Ў.Ғ.Тилавов _________________________ “____”___________ 2022 йил Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги академик лицей ўқитувчиси “Биология фанини ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланиш” мавзусидаги МАЛАКА ИШИ Илмий раҳбар: I.f.n.,dotsent K.Ziyadullayev Тошкент - 2022 Малака иши қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши керак: Малака иши қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши керак: - титул варақ (намунаси юқорида берилган); - икки тилда (ўзбек ва инглиз тилида) малака ишининг қисқача аннотацияси; - мундарижа; - кириш; - асосий қисм; - хулоса; - адабиётлар рўйхати; - иловалар (мавжуд бўлса). Малака ишининг кириш қисми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим: - Малака иши мавзусининг асосланиш ва унинг долзарблиги; - Малака ишининг мақсади ва вазифалари; - Мавзу бўйича адабиётлар, норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳи (таҳлили); - Малака ишининг назарий ва амалий аҳамияти; - Иш тузилмасининг тавсифи. Малака ишининг асосий қисми камида икки бобдан иборат бўлиб, боблар ҳажм жиҳатидан ўзаро мутаносиб бўлиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим: Малака ишининг асосий қисми камида икки бобдан иборат бўлиб, боблар ҳажм жиҳатидан ўзаро мутаносиб бўлиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим: - мавзуга таалуқли манбаларда келтирилган маълумотлар таҳлили; -мавзу доирасидаги сўнгги ютуқлар ва уларнинг таҳлили; - юқори самарали замонавий таълим ва инновацион технологиялар, илғор хорижий тажрибаларни, шунингдек, глобал Интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнларига фаол тадбиқ этиш истиқболлари. Малака ишининг хулоса қисмида барча бобларда қайд этилган натижаларнинг амалий аҳамияти, шунингдек, мавзу юзасидан назарий-методик хулосалар ёритилади. Хулоса қисми 4 саҳифадан ошмаслиги керак. Малака ишига унинг мазмунини баён этиш учун бевосита зарур бўлган қўшимча маълумотларни ўз ичига олган материаллар илова қилиниши мумкин. Илова қисмининг ҳажми малака иши умумий ҳажмининг учдан бир қисмидан ошмаслиги лозим. Малака иши тингловчи томонидан мустақил равишда тайёрланиши шарт. Маллифликни ўзлаштиришга (плагиатга) йўл қўйилмайди. Малака иши матни стандарт варақда ёзилган бўлиб, унда қуйидаги қоидаларга риоя этилган бўлиши лозим: Малака иши матни стандарт варақда ёзилган бўлиб, унда қуйидаги қоидаларга риоя этилган бўлиши лозим: - малака иши матни Мiсrоsоft Wоrd матнли редакторида Тimеs Nеw Rоmаn 14 ўлчамли шрифтида ёзилиши шарт;
- қаторлар оралиғи – 1,5 интервал;
- ҳар бир бет юқори ва пастдан - 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга бўлиши;
- Бетнинг тартиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида
2 рақамидан бошлаб ёзилади. Биринчи бетга рақам қўйилмайди Малака ишининг ҳажми титул варақ, мундарижа, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташқари 30 саҳифадан кам бўлмаслиги лозим. Малака ишининг ҳажми титул варақ, мундарижа, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташқари 30 саҳифадан кам бўлмаслиги лозим. Адабиётлар рўйхати 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 3. Махсус адабиётлар 4. Интернет манбалари 5. Скопус рўйхатидаги журналлардан олинган адабиётлар бўлиши шарт! Боғланиш телефон рақамлари 71-246-93-79 – бўлим бошлиғи, 71-246-99-98 – услубчи, 93-317-11-19- дастурчи. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ! ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |