Кадрлар хизматида ходимлар муҳофазаси жараёни режа



Download 64,1 Kb.
bet1/7
Sana22.02.2022
Hajmi64,1 Kb.
#100407
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5361989196988811760


КАДРЛАР ХИЗМАТИДА ХОДИМЛАР МУҲОФАЗАСИ ЖАРАЁНИ


РЕЖА:

  1. Кадрлар хизматини иш жараёнини ташкиллаштириш

  2. Иш юритиш ходимлари меҳнатини ташкил этишнинг асосий йуналишлари

  3. Кадрлар хизматида ходимларни танлаш

  4. Ташкилотда ижтимоий ҳимоя қилиш тизими

  5. Ижтимоий институтлар ва ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш механизми

  6. Меҳнат шароитлари ва уни муҳофазалаш

  7. Ходимлар муҳофазаси бўйича тадбирлари ҳажми ва даражаси

  8. Ижтимоий сиёсатни актив ва пассив турлари

Меҳнатни илмий ташкил этишнинг асосий унсурларидан бири ишчилар жойини тўғри ташкил этишдир. Ҳар бир ишчига унинг бажариладиган ишига караб иш жойи тақсимланади. Шароитга қараб аралаш вазифани бажарувчилар бир-бирларига яқин жойлаштирилади.


Ишчи хоналарида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш талаб қилинади. Медицина ходимлари ишчи-ходимларнинг иш хоналарини доимо тоза ҳаво билан тозалаб туришлари зарур. Акс ҳолда хонадаги чанг, ифлос ҳаво ишчиларни тез чарчатади ва соғлигига зарар етказиши мумкин. Умумий ишчи хоналарида, кабинет, конструкторлик бюроларда, архивда температура 18 градусни ташкил этиши лозим, нусха олувчи хоналарда эса температура 16 градусни ташкил этиши керак. Бундан паст бўлса инсон организми совуқ билан кўрашиши натижасида меҳнат самарадорлигига катта таъсир қилади.
Меҳнат самарадорлигини ошириш учун хизмат хоналарини ёруғ қилиш лозим. Бундан ташқари осойишталик хам яхши самара беради.
Бошқарув меҳнати ишчиларининг асосий иш жойи столдир. Ҳисоб-китоб билан шуғуллангувчи ишчи ходимлар бир канча ҳужжатлар билан, айниқса ҳисоботни тузишда, маълумотнома тайёрлашда уларнинг столлари қулай бўлиши ҳамда столларининг ёнида компъютер билан таъминланиши зарур. Маълум бир топшириқни бажараётган вақтда стол устида кераксиз папка ва коғозлар бўлмаслиги лозим.
Столнинг чап томонида бажарилмаган ҳужжатлар ва столнинг ўнг томонида эса тугатилган ҳужжатларни жойлаштириш тавсия этилади.
Иш юритиш ходимлари учун махсус: суриладиган ва айланадиган стуллар ишлаб чиқарилган ва натижада булар иш жараёнида уларга қулайлик яратади.
Картотекалар хонанинг шкафида жойлаштирилган булиб, иш юритиш ходимларининг меҳнати енгиллаштирилади.
Иш юритиш ходимлари учун, уларнинг меҳнати ҳисобга олиниб иш тақсимланади. Масалан, куннинг биринчи ярмига оғирроқ топшириклар, куннинг иккинчи ярмига эса енгилроқ топшириқлар берилади.
2. Иш юритиш ходимлари меҳнатини ташкил этишнинг асосий йуналишлари.
Иш юритиш ходимлари меҳнатини ташкил этишнинг асосий йуналиши қуйидагилардан иборат:
1. Иш вақтини рационал таксимлаш. Иш вақтини мақсадга мувофиқ ташкил этиш иш унумини оширади. Иш вақтини ташкил қилиш ва натижасини тахлил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Иш юритиш ходимлари учун ўз вақтларини бошқаришнинг самарали тизимини яратишдаги муҳим қадам фаолият мақсадларини аниқлашдан иборатдир. Фаолият мақсадлари хам қиска муддатга, ҳам узоқ муддатга мўлжалланган бўлиши мумкин.
Мақсадлар асосида бошқариш кўшимча куч-ғайрат сарфлаш билан боғлиқ эмас, чунки улар режалаштириш жараёнларига асосланади, унда белгиланган ҳаракатлар ёки тадбирларнинг бажарилиш муддатлари кўрсатилган бўлади.
Раҳбар томонидан белгиланган мақсадларнинг амалга оширилиши зарур бўлган ҳаракатларни белгилаб колмасдан, шу билан бирга уларнинг ижросини рағбатлантиради хам. Раҳбар белгилаши лозим бўлган мақсадлар қуйидагича бўлиши керак:
- ҳақиқий ва аниқ бўлиши;
- фаолиятни амалга оширишга эмас, балки муайян натижага эришишга қаратилган бўлиши;
- вақт жиҳатидан аник муддат билан улчанадиган ва чекланадиган бўлиши.
Мақсадларни аниқлаш – бу фақат бошланғич босқичдир. Мақсадни уни амалга ошириш юзасидан ҳаракат режасига айлантириш керак. Мавжуд мақсадлар ва вазифаларнинг муҳимлик даражасини аниқлаш ҳамда улардан қайсилари ҳаммадан кўра муҳимрок, қайсиларини ҳал этишни эса тўхтатиб туриш мумкинлигини белгилаб олиш зарур. Муҳимлик даражасини аниқлаш вазифасини муваффақиятли ҳал қилиш ходимнинг иши самарали бўлишига кучли таъсир килади.
Ходимнинг ўз мақсадига эришишининг мухим шарти унинг ўз иш вақтини ана шу мақсадларга олиб келадиган тадбирларни амалга оширишга сарфлашдан иборатдир.
Ходимнинг ҳар куни ўз иш вақтида қандай килиб мақсадга мувофиқрок фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилишига тўғри келади. Шунинг учун хам иш вақтини режалаштириш ва кутилган натижаларни узвий равишда боглай олиш анча мухимдир.
2. Шахсий иш режасини тузиб олиш. Ҳар бир иш юритиш ходимининг иш юритиш режасини даврларини жорий этиши умуман вазиятга аник баҳо беришига имкон тугдиради, асосий нарсани ажратишига ёрдам беради ва ҳужжатларни ижро этиш даражасини оширади. Шу сабабли ходим иш вақтини режалаштиришда иложи борича яхширок натижаларга эришмоги учун у «режалаштириш даврлари»: кун, хафта, ой, йил режаларини тузади ва ундан унумли фойдаланиши лозим.
Режалаштириш даврлари ичида ходим учун энг мухими кун ҳисобланади, Кунни режалаштириш узига берилган вақт мобайнидаги муайян ҳаракатларни белгилаб олишни ўз ичига олади ва фақат мақсадни, истакни ёки муддаоларни аниқлаш билан чегараланмайди. Кунлик режалаштириш бугунги кун билан яшаш учун шарт-шароит яратади. Кунлик режа шу бугун амалга оширилиши лозим бўлган барча ишларнинг жамидан иборат бўлади ва раҳбарга иш вақтидан самарали фойдаланиш учун имкон яратади. Кунлик режа ишнинг пировард мақсадларини уларнинг ахамиятига караб белгилаб беради.
Иш юритиш ходимларининг хафталик иш режаси энг мураккаб режа ҳисобланади. Хафталик режалаштириш жараёнида илгари белгиланган алокаларни аниқлаш ва уларни амалга ошириш усулларини белгилаб чиқиш тавсия этилади.
Иш хафтаси тамом бўлгандан кейин хафталик вақтдан фойдаланиш режасига ва эришилган пировард натижаларга баҳо бериш зарур булади.
Ойлик режаларида куйилган барча мақсадларга эришиш ва уни амалга ошириш учун барча ҳужжатлар ижро этилиши назорат килинади ва натижада қилинган барча ишлар юзасидан ҳисобот берилади.
Йиллик режалаштиришнинг мухим бугини фаолиятнинг зарур йуналишларини белгилаб чиқишдир. Ана шу мухим натижалар асосида иш юритиш хо дими шахсий фаолият режасини ва шу йил учун мулжалланган бюджетни ишлаб чиқиши лозим. Сунгра унинг ихтиёрида бўлган вақт календар иш режасида алохида ташкил этилади ва у иложи борича аник бўлиши зарур.
3. Иш юритиш ходимлари меҳнатининг самараси ва унинг бошқарув қарорларини амалий бажарилишига таъсири. Ўзбек ҳужжатчилигини шакллантириш ва такомиллаштиришдаги энг мухим ва долзарб масалалардан бири ҳужжатларнинг тили ва услуби масаласидир. Ҳужжат тайёрлаш ва ва расмийлаштиришда энг аввало ўзбек тилининг барча асосий қонуниятлари ва коидаларини маълум даражада тасаввур этиш лозим.
Ҳар бир раҳбар, бошқарув корхоналарининг ходимлари, умуман фаолияти муншийлик билан боғлиқ ҳар бир киши ўзбек тилининг имлосини ва услубий коидаларни эгаллаган бўлиши керак. Ҳисоб-китобларга караганда бошқарув сохасидаги ходимлар ўз иш вақтларининг 80 % кисмини ҳужжатлаштириш ишига сарфлар эканлар. Иш юритиш ўзбек тилида олиб борилар экан, агар мазкур ходимлар ўзбек тили қонуниятларидан яхши хабардор булмасалар, улар иш вақтларининг хаммасини – 100% ни бу ишга сарфлаганларида хам ижобий натижага эришишлари қийин. Шу сабабли иш юритиш ходимлари ўз олдиларига ана шундай мақсад ва вазифаларни белгилаб олишлари лозим.
Мақсад ва вазифалар белгилаб олингач, раҳбар ижронинг боришини назорат қилиш қандай амалга оширилиши масаласини ҳал қилиши лозим. Бунда мақсадга эришиш учун зарур бўлган тадбирлар эмас, балки айнан мақсаднинг ўзи ва уни амалга ошириш назорат килинишини эсда тутиш лозим.
Топширикларнинг бажарилишини ва вақтдан фойдаланишни назорат қилиш яхши самара беради. Режаларнинг бажарилишини назорат қилиш раҳбарга уз ишини тахлил қилиш ва уни такомиллаштириш йулларини аниқлаш учун зарур ахборот олиш имконини беради. Иш юритиш ходимларининг меҳнатини ташкил этишда компьютер билан ишлаш йўриқномасига кўра ходимлар 2 соат ишлаши маслаҳат берилади. Бошқарув қарорларини иш юритиш ходимлари томонидан амалий равишда бажарилиши корхона, муассаса, ташкилот, фирманинг фойдасини купайтиришга замин булади. Қарорларни бажарилишини бошқкариш уни назорат қилиш билан узвий боғлиқдир. Ишлаб чиқаришда ҳисоб-китобнинг моҳияти ишнинг хакикий холати тўғрисида тўғри қарорларни қабул қилишдан иборатдир. Ҳисоб-китобнинг чалкашлиги, ноаниклиги ишлаб чиқаришни бошкаришда камчиликларнинг мавжудлигидан далолат беради. Қарорларни назорат қилиш бошқарув жараёнини якунловчи босқичи ҳисобланади. Раҳбар томонидан қабул қилинган ҳар бир қарор бажарилиши шарт. Қарор - раҳбар меҳнатининг махсулидир. Қарор тезкор ва тўғри бўлиши шарт. Иш юритиш ходимларининг бажарадиган ишлари мутахассислик йўриқномасида баён қилингани буйича амалга оширилади. Иш юритиш ходимларининг меҳнатини илмий ташкил қилишда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
1.Ходимлар меҳнатини рейтинг асосида баҳолаш
2.Иш юритиш ходимларини меҳнатини унумдорлигини ошириш, янгиликлар киритиш.
3.Ходимларнинг хоналарини керакли мебель жихозлар билан таъминлаш, хамда уларнинг меҳнатини мухофазасини таъминлаш.
4.Чет эл тажрибасидан фойдаланилган ҳолда иш юритиш ходимларининг меҳнатини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Ижтимоий муҳофаза қилиш - ҳар қандай етарли даражада ривожланган давлат ҳаётининг зарур элементи ҳисобланади. Ижтимоий муҳофаза қилиш концепцияси XIX аср охири - XX аср бошларида пайдо бўлиб, кенг ўмумсоциологик маънога тегишли атама сифатида биринчи марта АҚШда 30-йилларда юзага келди ва ғарбдаги социологияда ҳар бир фуқарони ишсизлик туфайли иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан азият чекишдан, касаллик туфайли, фарзанд туғилиши, ишлаб чиқаришда шикастланиши ёки касб хасталигига йўлиқиши, ногиронлиги, кексалиги, боқувчисидан ажралиб қолганлиги учун даромадидан маҳрум бўлиши ёхуд унинг кескин камайишидан муҳофаза қилиш чора-тадбирларини белгилаш учун секин-аста тарқала бошлади.
Мавжуд адабиётларда ижтимоий муҳофаза қилиш тушунчасининг кўпгина таъриф ва талқинлари учрайди. Кенг маънода олганда ижтимоий муҳофаза қилиш тизимининг ўзи - бу ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий кафолатларнинг бутун бир тизими бўлиб, улар қуйидагиларга тирикчилик воситаларини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиб беради:
- меҳнатга лаёқатли фуқароларга - шахсий меҳнат ҳиссаси, иқтисодий мустақиллиги ва тадбиркорлиги ҳисобига;
- аҳолининг ночор қатламларига - давлат ҳисобидан, лекин бу қонун билан белгиланган тирикчилик учун мўлжалланган энг кам миқдордан оз бўлмаслиги лозим.
Мазкур талқинларда ва бошқа таърифларда шундай элементлар мавжудки, улар ижтимоий муҳофаза қилиш моҳиятининг турли томонларини акс эттиради ва уларга таянган ҳолда бу тушунчанинг тор маъносини очиб бериши мумкин. Ижтимоий муҳофаза қилиш - бу қонунчилик, ижтимоий-иқтисодий ва ахлоқий-психологик кафолатлар, воситалар ва чоралар тизимидан иборат бўлиб, улар туфайли жамият аъзолари учун тенг шароитлар яратиб берилади, бу шароитлар эса муҳитнинг инсонга ноқулай таъсир кўрсатишига тўсқинлик қилади, унинг муносиб ва ижтимоий мақбул ҳаёт кечириш сифатини таъминлайди. Ижтимоий муҳофаза қилиш бир томондан, функционал тизим, яъни йўналишлар тизими бўлиб, у ана шу йўналишлар асосида амалга оширилади, иккинчи томондан, у ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлайдиган институтлар тизимидан иборат бўлиб, унга давлат, суд, касаба уюшмалари ва бошқа ижтимоий ташкилотлар киради.
Тўла маънода олганда, ижтимоий муҳофаза қилиш қуйидаги йўналишларни қамраб олади:
- жамият аъзоларига кун кечириш учун зарур нарсаларнинг энг кам миқдорини таъминлаш ва муҳтожларга моддий ёрдам кўрсатиш, турмуш даражасини пасайтириш омилларидан муҳофаза қилиш;
- фуқароларнинг ўзлари учун қонунга зид келмайдиган ҳар қандай йўллар билан тирикчилик воситаларини ҳеч бир тўсиқсиз ишлаб топишлари учун имкон берадиган шарт-шароитлар яратиш;
- фуқароларнинг таълим, тиббий ёрдам ва шу кабиларга бўлган эҳтиёжларини қондиришни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш, бунда жамият имкониятлари ва ўзига хос миллий-тарихий хусусиятларни ҳисобга олиш;
- ёлланиб ишлаётганларга қулай шароитлар яратиб бериш, уларни саноат ишлаб чиқаришининг салбий таъсир кўрсатишидан муҳофаза қилиш;
- жамият аъзоларининг экологик хавфсизлигини таъминлаш;
- фуқароларни жиноий ҳамлалардан муҳофаза қилиш;
- ҳуқуқий, демократик давлат тамойилларига мос келувчи фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳамда эркинликларни муҳофаза қилиш;
- қуролли ижтимоий ва миллатлараро низоларга барҳам берувчи шарт-шароитлар яратиш;
- сиёсий таъқиб ва маъмурий зўравонликдан муҳофаза қилиш;
- маънавий ҳаёт эркинлигини таъминлаш, мафкуравий тазйиқлардан муҳофаза қилиш;
- умуман жамиятда, айрим ячейкалар ва таркибий бўлинмаларда қулай психологик иқлим яратиш, психологик тазйиқ ўтказишдан муҳофаза қилиш;
- жамият ҳаётининг иложи борича барқарор имкониятларини таъминлаш.

Download 64,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish