К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

“Labor economics”да
норматив иқтисодий назария – ўзаро манфаатли 
ва ихтиёрий (ҳамма томон учун манфаатли) битимларнинг самарадорлигига 
асосланадиган концепция ҳам таҳлил этилади. Ана шу икки назария 
ўртасидаги фарқни машҳур иқтисодчи олим Ж.Кейнснинг отаси Жон 
Невилл Кейнс (инглизча: John Neville Keynes; 1859 – 1949) ўзининг “Сиёсий 
иқтисодиётнинг предмети ва методи” (“Scope and Method of Political 
Economy”) асарида аниқ кўрсатиб берган. Яъни позитив иқтисодий назария 
– нима бўлиши мумкинлиги, норматив иқтисодий назария эса – нима 
бўлиши кераклиги тўғрисидаги тизимли билимлар жамланмасидир. 
Норматив иқтисодий назарияда “нима бўлиши кераклиги” муайян 
қадриятларга, тамойилларга, нормаларга асосланади. Масалан, меҳнат 
бозоридаги келишув қуйидаги ҳолларда мақбул, деб топилади, агар: 
а) икки томон ҳам манфаат кўрса; 
б) кимдир манфаат кўрса, аммо иккинчи томон ҳеч нарса йўқотмаса; 
в) кимдир манфаат кўрса, бошқа томон битимдан зарар кўрса, бироқ 
манфаат кўрган зиён кўрганнинг ҳамма зарарини тўласа (яъни “в” ҳолатидан 
“б” ҳолатига ўтилса). 
Меҳнат иқтисодиётини ўрганишнинг давлатлар тажрибасини 
Германия тажрибаси яққол ифодалайди. Бу ерда “Меҳнат иқтисодиёти” 
фани 
уч таркибий қисмга
ажратиб ўрганилади: 
• “Arbeiswissenshaft” – меҳнат тўғрисидаги фан; 
• “Personalwirtschaft” – персонал иқтисодиёти; 
• “Personalmanagement” – персонални бошқариш. 
Саноати тараққий этган давлатларда ХХ асрнинг охирларида “Меҳнат 
иқтисодиёти” муаммолари янги институционал иқтисодий назария нуқтаи 
назаридан фаол тадқиқ этила бошланди. Натижада бу мамлакатларнинг 
айримларида “Индустриал муносабатлар” ёки “Меҳнат муносабатлари” 
дарсликлари пайдо бўлди. Уларда ижтимоий–меҳнат муносабатлари бу 
муносабатларнинг асосий субъектлари – ёлланма ходимлар ва иш 
берувчилар (ёки уларнинг вакиллари – касаба уюшмалар ва тадбиркорлар 
бирлашмалари) 
муносабатлари 
ҳамда 
мазкур 
муносабатларнинг 
институционал хусусиятлари тадқиқ этилган
1

Иқтисодиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари талабалари 
(бакалавр ва магистрлари) “Меҳнат иқтисодиёти” фанини эгаллашда:

“Меҳнат иқтисодиёти”нинг янги даврда гуманитар, умумкасбий ва 
махсус иқтисодий фанлар тизимидаги роли ва ўрни, “рақамли иқтисодиёт” 
1
 Қаранг
: Fossum J.A. Realitions: Development. Structure, Process. 4-th. ed. Boston, 1989. 


67 
амалга оширилаётган даврда ижтимоий иқтисодий ривожланишнинг янги 
концепциялари, асосий иқтисодий муаммолар, ушбу курснинг инновацион 
хулосалари ва тавсияларидан амалий фаолиятларида фойдаланиш йўллари 
тўғрисида тасаввурга эга бўлишлари; 

хозирги замон иқтисодий категориялари ва қонунларни, жаҳон 
иқтисодий тафаккури машҳур намоёндаларининг меҳнат муаммолари ва 
меҳнат фаолияти моҳиятига нисбатан инновацион концепциялари ва 
ёндашувларини билишлари;

корхона, фирма ва ишлаб чиқаришнинг таркибий бўлинмалари 
меҳнат кўрсаткичларини “рақамли иқтисод” асосида режалаштириш ва 
прогоноз қилиш услубиётларини эгаллашлари; 

персонални тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг 
инновацион дастурларини тузишни, қўлланилаётган моддий ва маънавий 
рағбатлантиришнинг хозирги замонга мос келадиган усулларининг 
самарадорлигини аниқлай олишлари, ижтимоий шериклик шаклларини ва 
усулларини билишлари, меҳнат ҳисоботини олиб боришлари ва меҳнат 
бўйича янгича ҳисоботлар туза олишлари; 

олган билимларини иқтисодий қарорлар қабул қилишда, “рақамли 
иқтосод”дан корхона фаолиятини қисқа муддатга ва истиқболда 
такомиллаштиришда, тегишли тавсиялар ишлаб чиқишда қўллай олишга 
қодир бўлишлари талаб этилади. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish