К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


чоралар кўрилиши  мумкин:  • қайта ташкил этиш



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet375/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   371   372   373   374   375   376   377   378   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

чоралар
кўрилиши 
мумкин: 
• қайта ташкил этиш
– низони келтириб чиқарган ташкилий-меҳнат 
тартибини ўзгартириш; 
• хабардор қилиш
– низога холис қарашга эришиш учун томонларга 
ҳақиқий вазиятни тушунтириш, ўзаро келишув можарони кучайтиришдан 
фойдали эканлигини асослаш; 
• ўзгартириш
– томонларни низони беҳуда тортишувлар ҳолатидан 
музокараларга киришишга кўндириш; 
• узоқлаштириш
– низолашаётган томонларни умумий ташкилий-
меҳнат муносабатларидан узоқлаштириш, масалан, уларни бошқа иш 
жойларига, корхона бўлинмаларига ўтказиш; 
• эътиборсизлик
– низо ўз-ўзидан ҳал этилиши учун ёки мавжуд 
муаммоларга 
диққатни 
кучайтириш, 
баъзан 
эса 
можароларни 
кескинлаштирмаслик учун уларга атайин эътибор бермаслик керак; 
• тазйиқ
 
– низони келтириб чиқарган муаммолар ҳал этилмайди, 
лекин томонлардан бири ёхуд иккаласига ҳам жазо чораларини қўллаш 
таҳдиди билан можароларни келтириб чиқариш ман этилади; 
• афзаллик бериш
– низони кўпчилик ёки ижтимоий жиҳатдан 
кучлироқ томон фойдасига ҳал қилиш. 
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси XV бобида меҳнат 
низоларини ҳал қилиш механизмлари аниқ белгилаб қўйилган. Хусусан 
якка меҳнат низолари: 
• меҳнат низолари комиссиялари; 
• туман (шаҳар) судлари томонидан кўриб чиқилади.
Ходим меҳнат низосини ҳал қилиш учун ўз хоҳишига кўра, меҳнат 
низолари комиссиясига ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақлидир. 
Одатда меҳнат низолари комиссияларини тузиш иш берувчи ва 
касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи 
ўртасидаги келишувда назарда тутилади. Бунда ушбу комиссиялар иш 
берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик 
органи томонидан тенглик асосида тузилади. 
Комиссияга касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа 
вакиллик органидан ажратилган аъзолар тегишли органнинг қарори билан, 
иш берувчининг вакили эса, унинг буйруғи билан тасдиқланади. 
Меҳнат низолари комиссияси меҳнат низосини ариза берилган 
кундан эътиборан ўн кун муддат ичида кўриб чиқиши шарт. Низо ариза 
берган ходимнинг иштирокида кўрилади. Ходимнинг иштирокисиз низони 
кўриб чиқишга унинг ёзма аризаси бўлган тақдирдагина йўл қўйилади. 
Башарти ходим узрсиз сабаб билан комиссия мажлисига келмаса, мазкур 
аризани кўриб чиқишни кун тартибидан олиб ташлаш хусусида қарор 


559 
қабул қилиниши мумкин, бу эса ходимни такроран ариза билан мурожаат 
этиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. 
Ходим, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа 
вакиллик органи меҳнат низоси кўриб чиқилишида иштирок этиш учун 
адвокат таклиф қилиш ҳуқуқига эга. 
Меҳнат низолари комиссияси мажлисга гувоҳларни чақиртириш, 
мутахассисларни таклиф қилиш, иш берувчидан зарур ҳисоб-китоблар ва 
ҳужжатлар тақдим этишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. 
Меҳнат низолари комиссиясининг қарори иш берувчи ва касаба 
уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимлар бошқа вакиллик органининг вакиллари 
ўртасидаги келишувга биноан қабул қилинади. Комиссиянинг қарори 
далиллар билан исботланган ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа 
норматив ҳужжатларга, меҳнат шартномасига асосланган бўлиши керак. 
Комиссиянинг пул ундириш талабларига оид қарорида ходимга тегишли 
сумма аниқ кўрсатилиши лозим. 
Иш берувчи белгиланган муддат ичида комиссия қарорини 
бажармаса, меҳнат низолари комиссияси томонидан ходимга ижро 
варақаси кучига эга бўлган гувоҳнома берилади. Агар ходим ёки иш 
берувчи белгиланган муддат ичида туман (шаҳар) судига меҳнат низосини 
ҳал этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этса, гувоҳнома берилмайди. 
Меҳнат низолари комиссияси берган ва олинганидан кейин кўпи 
билан уч ой ичида туман (шаҳар) судига тақдим этилган гувоҳнома асосида 
суд ижрочиси меҳнат низолари комиссиясининг қарорини мажбурий 
тарзда ижро эттиради. 
Меҳнат низолари қуйидаги ҳолларда бевосита туман (шаҳар) 
судларида кўриб чиқилади: 
1) агар ходимнинг иш жойида меҳнат низолари комиссияси 
тузилмаган бўлса;
2) меҳнат низолари меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан 
қатъи назар, ишга тиклаш тўғрисида, меҳнат шартномасини бекор қилиш 
вақти ва асослари таърифини ўзгартириш тўғрисида, мажбурий прогул ёки 
кам ҳақ тўланадиган ишни бажарган вақт учун ҳақ тўлашга доир бўлса;
3) меҳнат низолари ходим томонидан иш берувчига етказилган 
зарарнинг тўланиши ҳақида бўлса;
4) меҳнат низолари меҳнат вазифаларини бажараётганда ходимнинг 
соғлиғига шикаст етказилгани оқибатидаги зарарни (шу жумладан 
маънавий зарарни) ёки унинг мол-мулкига етказилган зарарни иш берувчи 
томонидан тўланиши ҳақида бўлса;
5) иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт 
бўлган шахсларни (белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга 
юборилган шахсларни; ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган болалари 


560 
бор аёлларни — тегишинча уларнинг ҳомиладорлиги ёки боласи 
борлигини важ қилиб) ишга қабул қилиш рад этилса;
6) меҳнат низолари иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки 
ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан олдиндан келишиб ҳал 
этилган масалалар юзасидан келиб чиққан бўлса. 
Мансабдор шахслар томонидан иш берувчига етказилган моддий 
зарарни тўлаш тўғрисидаги меҳнат низолари, агар мансабдор шахслар 
етказган зарар хўжалик низосини кўриб чиқиш пайтида аниқланган бўлса, 
хўжалик суди томонидан ҳам кўриб чиқилади.
Судда меҳнат низоси меҳнат низолари комиссиясида кўрилмаган 
деган важ билан ходимнинг аризасини кўриб чиқишни рад этишга йўл 
қўйилмайди. 
Судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш учун 
қуйидаги муддатлар белгиланади: 

ишга тиклаш низолари бўйича — ходимга у билан меҳнат 
шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган 
кундан бошлаб бир ой;

ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш 
ҳақидаги низолар бўйича — зарар етказилганлиги иш берувчига маълум 
бўлган кундан бошлаб бир йил;

бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини 
билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой. 
Ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплашга доир низолар 
бўйича судга мурожаат қилиш учун муддат белгиланмайди. 
Меҳнат шартномаси қонуний асоссиз ёки белгиланган тартиб 
бузилган ҳолда бекор қилинган ёхуд ходим ғайриқонуний равишда бошқа 
ишга ўтказилган тақдирда, у меҳнат низосини кўриб чиқаётган орган 
томонидан аввалги ишига тикланиши керак. 
Иш ҳақини ундириш тўғрисида низо келиб чиққан тақдирда, меҳнат 
низоларини кўрувчи орган ходимнинг пул ундиришга доир қуйидаги 
талабларини тўлиқ қондиради: 

меҳнат 
шартномаси 
бекор 
қилинганда 
ходимга 
меҳнат 
дафтарчасини ўз вақтида бермаганлик оқибатида келиб чиққан мажбурий 
прогул вақти учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги;

меҳнат низоларини кўрувчи органнинг ходимни аввалги ишига 
тиклаш тўғрисидаги қарорини иш берувчи ижро этмаганлиги оқибатида 
келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги;

фойдаланилмаган таътил учун ходимга тегишли бўлган 
компенсацияни тўлаш тўғрисидаги. 

шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги, бошқа 
ишга ғайриқонуний равишда ўтказилганлиги ёки ишдан ғайриқонуний 
равишда четлатилганлиги оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти 


561 
учун ходимга ҳақ тўлаш тўғрисидаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш 
чоғида меҳнат низоларини кўрувчи орган томонидан ходимнинг пул 
ундиришга доир талаблари бир йилдан ортиқ бўлмаган муддат учун 
қондирилади. 
Ходимнинг пул ундиришга доир бошқа талаблари уч йилдан ортиқ 
бўлмаган муддат учун қондирилади. 
Юқорида қайд қилинган меҳнат низолари умумий хусусиятга эга. 
Меҳнат жараёнида эса низолар, асосан, алоҳида шахс билан гуруҳ, 
персонал ва маъмурият, корхона ва ташқи субъектлар ўртасида чиқади. 
Меҳнат фаолиятини самарали давом эттириш учун бу низоларни ўз 
вақтида ва адолатли ҳал этиш чоралари кўрилиши керак. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   371   372   373   374   375   376   377   378   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish