К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet370/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   366   367   368   369   370   371   372   373   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

бирламчи 
иштирокчилар
сифатида қатнашади. 
Меҳнат низолари 
Иштирок этувчилар 
Содир бўлиши 
хусусиятлари 
Меҳнат низосига 
алоқадорлик 
Якка ходимлар 
Меҳнат 
жамоаси 
Ошкора 
Яширин 
Бевосита 
иштирокчилар 
Иккиламчи 
иштирокчилар 
Низо 
муҳити 


553 
Меҳнат низосига 
иккиламчи иштирокчилар
нинг қўшилиши ёки 
уларнинг онгли ва ихтиёрий равишда можарога аралашишлари, ёхуд 
уларнинг бирламчи иштирокчилар томонидан бунга жалб қилинишлари 
натижасида рўй бериши мумкин. Низо ижтимоий негизининг кенгайиши 
можарони мураккаблаштириб юборишга олиб келади, айни пайтда бу 
низони ҳал этиш йўлларини топишга ёрдам беради. 
Меҳнат низосининг 
муҳити
қуйидагилар билан белгиланади: 
• қайсидир алоҳида шахслар ёки гуруҳлар можароли вазиятда 
бетараф бўлади; 
• алоҳида шахслар ёки гуруҳлар можароли вазиятда муаммога бефарқ 
бўлади ёки аралашни хоҳламайди; 
• алоҳида шахслар ёки гуруҳлар низонинг давом этишидан 
манфаатдор бўлади; 
• алоҳида шахслар ёки гуруҳлар низонинг қандай тус олишини 
пойлаб туриш нуқтаи назарига эга бўлади. 
Меҳнат низосининг бирламчи ва иккиламчи иштирокчилари меҳнат 
низоларининг ижтимоий таркибини ташкил этади. Улар ўртасида деярли 
фарқ бўлмайди. Масалан, ташқи томондан қаралганда низо алоҳида 
шахслар ўртасида юз берган бўлиши мумкин, лекин кўпинча уларнинг 
орқасида ўзларининг бир-бирлариникига зид бўлган манфаатларини ҳал 
этаётган гуруҳлар туради. Баъзан эса бунинг аксини кузатиш мумкин: низо 
гуруҳлар ўртасида чиққан бўлади, бироқ бунинг туб сабаби қайсидир 
алоҳида шахснинг манфаатига тажовуз қилинганидир. Иқтисодиёт 
соҳасида бу тез-тез учраб туради. 
Агар алоҳида шахслар ўртасидаги можаролар гуруҳлараро низоларга 
айланиб кетса, гуруҳлар ўртасидаги низолар бу гуруҳларнинг ўртасидаги 
можароларни келтириб чиқариши мумкин. Шахслараро ва гуруҳлараро 
даражада айрим низолар вужудга келибгина қолмасдан, улар биттасининг 
ўрнини бошқаси эгаллаши ҳам мумкин. 
Алоҳида ходимларга тааллуқли меҳнат низолари учун кўпинча 
қуйидагилар сабаб бўлади: 
• ходимни унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказиш; 
• доимий иш билан банд ходимнинг унинг розилигисиз ишдан 
бўшатиш; 
• меҳнатга ҳақ тўлашни кечиктириш ёки камайтириш; 
• меҳнат таътили бермаслик ёки таътил муддатини қисқартириш: 
• иш вақтидан ташқари вақтдаги ишларга жалб қилиш; 
• дам олиш (байрам) кунлари ишлаш; 
• ходимга етказилган зарарни қопламаслик;
• асоссиз жазолаш ва бошқалар. 
Меҳнат низолари пайтида ходимнинг ўзини тутиши бу шахс 
хусусиятларининг муҳим мезонларидан ҳисобланади. Масалан, айримлар 


554 
қандай қилиб бўлмасин низо чиқармасликка ҳаракат қилади, бошқалар 
ўзаро муносабатларда арзимас муаммолар пайдо бўлганда ҳам дарҳол 
жанжал кўтаришга мойил бўлади.
Жамоага тааллуқли меҳнат низолари одатда икки ҳолатда содир 
бўлади: 
1) меҳнат шароитларини белгилаш ва уларни ўзгартириш билан 
боғлиқ меҳнат низолари. Бундай зиддиятлар ўз навбатида қуйидагиларга 
бўлинади: 
• аввал тузилган меҳнат шартномасига риоя этмаслик ёки бу 
шартноманинг ўзгартирилиши билан боғлиқ меҳнат низолари; 
• янги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ёки бу ҳужжатлар 
мазмунининг ўзгартирилиши билан боғлиқ меҳнат низолари; 
2) имзоланган меҳнат шартномалари ижросига ёки ушбу шартномада 
кўзда тутилган қоидаларнинг талқинига доир меҳнат низолари. 
Жамоага тааллуқли меҳнат низолари фақат меҳнат ва унинг 
шароитларига тааллуқли муаммолар хусусидагина эмас, шунингдек турли 
ижтимоий–маиший масалалар, масалан ходимларнинг айрим гуруҳлари 
учун имтиёзлар бериш юзасидан ҳам пайдо бўлиши мумкин. 
Меҳнат низоларининг ҳам салбий хусусиятлари, ҳам ижобий 
функциялари мавжуд (18.2-жадвал). 
Меҳнат низоларининг ижобий функциялари мавжуд эканлиги бу 
можароларни келтириб чиқариш керак, деган маъно англатмайди, албатта. 
Меҳнат низоси пайдо бўлганда унга тўғри муносабатда бўлиш, мавжуд 
муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш талаб қилинади. 
Меҳнат низолари келиб чиқишининг объектив ва субъектив 
сабаблари мавжуд.
Меҳнат низоларининг

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   366   367   368   369   370   371   372   373   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish