Аҳолининг кексайиши
– аҳоли умумий сонида катта ёшдагилар
улушининг ортишидир. Одатда демографик қариш аҳоли таркибида 60-65
ёшдагиларнинг улушига қараб аниқланади. Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти экспертлари демографик қариш даражасини баҳолаш мақсадида
уч босқичли шкала ишлаб чиққан (17.5-жадвал).
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти экспертларининг прогнозларига
мувофиқ, 2050 йилга бориб дунёда энг юқори демографик қаришнинг
даражаси 72,7 % га етиши тахмин қилинмоқда. Аҳолининг қариши
натижасида
пенсия
жамғармаси
зиммасига
пенсиялар
тўлаш
харажатларининг бениҳоя оғир юки тушади. Чунки, мамлакатда
пенсионерлар улуши тобора кўпайиб боргани ҳолда пенсия
1
Роик В. Обязательное и добровольное пенсионное страхование: Институты и
финансы. — М.: Альпина Паблишер, 2014. — 277 с.
528
жамғармаларига бадал тўлаб борадиган иш билан банд бўлганлар салмоғи
қисқаради.
17.5-жадвал
Аҳолининг кексайиш шкаласи
Босқич
Аҳоли таркибида 65 ёш ва
ундан юқори ёшдагилар улуши,
% ҳисобида
Аҳолининг қариш
даражаси
I
4,0 дан кам
Демографик ёш
II
4,0 – 7,0
Демографик қариш бўсағасида
III
7,0 дан юқори
Демографик қариш
Демографик қариш ҳолати ҳозир асосан иқтисодий ривожланган
мамлакатлар, жумладан Германия (24,0 %), Франция (23,7 %), Буюк
Британия (20,3 %) каби давлатлар учун хосдир.
Бугунги кунда дунёда ҳар секундда икки киши ўзининг олтмиш ёшга
тўлганини нишонламоқда.
Дунёда соғлиқни сақлаш сифати яхшилангани, тиббиётнинг жадал
тараққий этаётгани, санитар назоратнинг такомиллашаётгани, таълимдан
фойдаланишнинг кенгаётгани, иқтисодий фаровонлик туфайли кексалар
улуши борган сари кўпаймоқда. Узоқ умр кўриш – инсоният тараққиётининг
энг катта муваффақиятларидан биридир.
Шу билан бирга жуда кўп мамлакатларда пенсия тизимини яратишда
юзага келаётган муаммолардан қочиб бўлмаяпти. Бунинг устига меҳнатга
яроқли аҳолининг қисқариши солиқ тушумларининг камайишига олиб
келмоқда, натижада ортиб бораётган пенсия олувчиларнинг моддий-
ижтимоий шароитларини барқарор сақлаб туриш қийинлашмоқда.
2050 йилга бориб АҚШ, Ғарбий Европа ва Японияда пенсия олувчилар
миқдори ёшлар улушига қараганда икки баробар кўп бўлади. Бугун кексалар
сони бўйича Япония жаҳонда биринчи ўринга чиқиб олди. Бу ерда 65дан
ошганлар жами аҳолининг 25,0 % ташкил қилди. Туғилишнинг камайиб
бориши сабабли Жанубий Корея, АҚШ каби ривожланган мамлакатларнинг
ялпи ички маҳсулотининг 10,0 % қари-кексалар тиббий суғуртасини
таъминлаш дастурларига йўналтирилмоқда. Европанинг етакчи давлатларида
пенсия тизими учун ялпи ички маҳсулотининг 13,0 % сарфланмоқда. Бу
мамлакатларда ҳар бир пенсия олувчи ўртача 4 та меҳнатга яроқли киши
тўғри келаётганлигини кўрсатмоқда. Аммо 2050 йилга бориб бу
мутаносиблик 2 кишига тушиб қолиши мўлжалланмоқда.
Россияда 60 ёшдан ошганлар улуши 26,0 миллион кишига етди ва
умумий аҳолининг 19% ташкил этмоқда. 2030 йилга бориб улар улуши 28%
529
ортади ва давлат олдига ечимини кечиктириб бўлмайдиган мураккаб
вазифаларни қўйиши кўзда тутилмоқда.
Хитойда 60 ёшдан ошган аҳоли сони 200 миллиондан анча ошиб
кетди. Бу қатлам билан ишлаш, уларга эъзоз ва эҳтиром кўрсатиш, жамият
ҳаётидан ажралиб қолмаслигини таъминлаш юзасидан Хитой давлатида
кенг кўламли чораларни аллақачон бошлаб юборган.
Do'stlaringiz bilan baham: |