К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet293/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

 
14.6-жадвал 
Хорижий мамлакатларда энг кам иш ҳақининг белгиланиши
2
 
 
Мамлакат 
Белгилаш мақсади ва 
шакли 
Иш ҳақи энг 
кам миқдори 
(соатига АҚШ 
доллари 
ҳисобида) 
Ўртача иш 
ҳақига 
нисбатан % 
ҳисобида 
Австралия 
Иқтисодиёт қатор 
тармоқларида энг кам иш 
ҳақи миқдорини сақлаш учун 
(ҳафталик) 
6,65 
54,0 
Бельгия 
Миллий жамоа битимига 
мувофиқ
6,40 
50,0 
Франция
Миллий даражада (соатлик) 
5,56 
57,0 
Япония
Ҳар бир префектура учун 
(соатлик ва кунлик) 
3,38 
31,0 
Голландия
Миллий даражада (кунлик, 
ҳафталик, ойлик) 
6,0 
49,0 
Испания
Миллий даражда (ойлик) 
2,94 
32,0 
АҚШ 
Федерал ва штатлар 
даражасида (соатлик) 
5,15 
38,0 
Буюк 
Британия
Миллий даражада
(соатлик) 
5,44 
44,0 
Бу мамлакатда энг кам иш ҳақи миқдори ҳар йили Жамоа музокаралари 
бўйича миллий комиссия (унинг таркибига ёлланма ходимлар ва иш 
берувчилардан 16 тадан, уй хўжалиги ассоциациялари ва ҳукуматдан 3 тадан 
вакил – жами 38 аъзо киради) билан тегишли битим имзолангандан сўнг қабул 
қилинади. Бунда энг кам иш ҳақи миқдори истеъмол товарлари ва хизматлар 
нархлари миллий индексига биноан белгиланади. 
1
Мазин А.Л. Экономика труда: Учебное пособие. –М.: ЮНИТИ – ДАНЛ. 2007. –с. 272. 
2
Metcalf D. The British National Minimum Wage // British Journal of Industrial Relations. 
1999. Vol 37. p 171. 


445 
АҚШда энг кам иш ҳақи миқдори умумфедерал ҳамда штатлар 
даражасида белгиланиши тартиби мавжуд. Бунда энг кам иш ҳақининг 
миқдори ўртача иш ҳақининг 35,0-50,0% ни ташкил этади. Ушбу даражадаги 
энг кам иш ҳақи ходим ва унинг оиласи аъзоларидан уч нафарининг 
ижтимоий таъминот бўйича маъмурият томонидан белгилаб берган 
камбағаллик даражасидан юқорироқ турмуш кечиришини таъминлаши кўзда 
тутилган. 
АҚШда энг кам иш ҳақи миқдори штатлар бўйича фарқ қилади. 
Масалан, Аляскада унинг миқдори соатига 7,0 доллар (бу федерал даражада 
белгиланидан 1,85 доллар ортиқдир), авиакосмик ва автомобиль саноати 
марказлари ҳисобланган Хьюстон ва Детройтда эса 11,0-12,0 долларни 
ташкил этади. Мамлакатнинг 11 та штатида эса энг кам иш ҳақи миқдори 
федерал даражадагидан пастдир. 
Америка Қўшма Штатлари экспертларининг таҳлиллари энг кам иш 
ҳақи миқдорининг ўсиши малакали ходимлар учун манфаатли бўлгани ҳолда 
(чунки, энг кам иш ҳақи ўзгарганида меҳнатга ҳақ тўлаш ставкаси тўлалигича 
қайта кўриб чиқилади), малакасиз иш кучи бозорига салбий таъсир кўрсатади. 
Шунинг учун АҚШда қабул қилинган “Ишга адолатли ёллаш тўғрисида”ги 
қонунда ишни таълим олиш билан қўшиб олиб борадиган ёшларга энг кам иш 
ҳақи миқдорини умумиллий даражанинг 75,0% миқдорида белгилаш, 
ногиронлар учун эса улар меҳнат унумдорлигига қараб камайтирилган 
ставкаларни қўллаш кўзда тутилган.
Японияда энг кам иш ҳақи Иш ҳақи бўйича марказий ва 47 та 
префектура кенгашлари (улар таркибига ёлланма ходимлар, иш берувчилар 
ва уларнинг вакиллари киради) томонидан қабул қилинади. 
Жаҳондаги турли давлатларнинг тажрибаси энг кам иш ҳақи 
ўрнатилишининг ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари борлигидан далолат 
беради (14.7-жадвал). 
АҚШда олиб борилган тадқиқотлар энг кам иш ҳақи миқдори 
ўрнатилган штатларда компанияларнинг ҳар йиллик ва ўртачи иш ҳақи 
фонди, шунингдек иш билан бандлик даражаси тезроқ ортганидан далолат 
берган
1
. Аммо Буюк Британия бозорининг таҳлили миллий иқтисодиётнинг 
энг кам иш ҳақи тартибга солинадиган тармоқларда нархлар тезроқ 
ортаётганлигидан кўрсатди
2

Иш ҳақи даражасининг пасайиши, аҳолининг меҳнат фаолиятидан 
оладиган даромадларида иш ҳақи улушининг камайиши иш ҳақининг ўз 
иқтисодий функцияларини бажариш имкониятларини кескин чегаралаб 
қўяди. Бунинг оқибатида иш ҳақи миқдори ходим ва унинг оиласи аъзолари 
1
Fiscal Policy Institute, "States with Minimum Wages Above the Federal Level have had 
Faster Small Business and Retail Job Growth, " March 30, 2006. 
2
Wadsworth, Jonathan Did the National Minimum Wage Affect UK Prices (September 
2009).Low Pay Commission (2005). 


446 
турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатади, иш кучини такрор ҳосил 
қилишни таъминлай олмайди, ходимни эса юқори унум билан меҳнат 
қилишга рағбатлантирмай қўяди. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish