8.Экзальтланган тип. Бу типнинг яққол кўринадиган белгиси – ҳайратлана олиш қобилияти, шунингдек очиқ чеҳра, бахт, қувонч ҳисси. Бу ҳиссиётлар уларда бошқалар учун аҳамиятсиз сабаблар билан ҳам қўзғолиши мумкин.
9. Эмотив (ҳиссиётли) тип. Бу тип экзальтланган типга яқин, аммо у қадар жўшқин намоён бўлмайди. Уларга ҳиссиётлилик, таъсирчанлик, хавотир, сергаплик, ҳадик, нозик ҳиссиётлар соҳасида чуқур таъсирланишлар хос.
10. Циклотим тип. Гипертим ва дистим ҳолатлар алмашиниб туриши билан ажралиб туради. Уларга кайфиятнинг тез-тез ва мунтазам ўзгариб туриши, шунингдек, ташқи воқеаларга боғлиқлик хос. Қувончли воқеалар уларда гипертим кўринишларни юзага келтиради: ишчанлик, сергаплик, янги ғоялар туғилиши; кўнгилсиз воқеалар – тушкунлик, реакциялар ва тафаккур секинлашувини юзага келтиради, шунингдек, атрофдагилар билан мулоқот тарзи ҳам тез-тез ўзгариб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |