К. Б. Уразов, Н. У худайбердиев, М. М. Ибрагимов, Д. К. Уразов


«Тонг» АЖнинг қимматли қоғозларга инвестициялари



Download 1,14 Mb.
bet95/320
Sana25.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#290805
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   320
Bog'liq
БХА дарслик.2021

«Тонг» АЖнинг қимматли қоғозларга инвестициялари



Корхона

Акция сони

Акциянинг сотиб олиш қиймати

Акция-нинг бозор қиймати

Сотиб олиш қиймати суммаси

Бозор қиймати суммаси

Бозор қийматини ошиши ва пасайиши

Савдогарбанк

10

5000

5200

50000

52000

2000

Савдогарбанк

20

6000

5200

120000

104000

-16000

«Сухроб» АЖ

100

1000

800

100000

80000

-20000

«Сухроб» А Ж

50

1200

800

60000

40000

-20000

Жами






330000



276000



-54000





Ушбу шартли маълумотлар асосида қайта бахоланган молиявий инвестицияларнинг баланс қиймати юқоридаги учта усулларда қуйидагича бўлади (6.2-жадвалга қаранг).
6.2-жадвал
«Тонг» АЖ қимматли қоғозлари баланс қиймати



Усул

Сотиб олиш қиймати бўйича

Бозор қиймати бўйича

Сотиб олиш ва бозор қийматидан энг кичиги бўйича

Фарқ (=,- )

1- усул

330000

276000

274000

-56000

2-усул

330000

276000

270000

-60000

3-усул

330000

276000

276000

-54000



Кўриниб турибдики, 1-усулда акционерлик жамиятининг қимматли қоғозларга йўналтирилган инвестицияларининг сотиб олиш ва бозор қийматларидан энг кичиги бўйича қайта баҳоланган қиймати 274000 сўмни ташкил этади, яъни сотиб олиш қийматига нисбатан уларнинг қадри 56000 сўмга тушиб кетган. Ҳисобот йили охирида ушбу усул бўйича қимматли қоғозлар қайта баҳоланганда, уларнинг қиймати балансда 274000 сўм этиб белгиланади ва ўртадаги фарқ, яъни 56000 сўмлик зарар, резерв капитали ҳисобидан қопланади. Агар резерв капитали ушбу мақсад учун шаклланмаган бўлса, у ҳолда ушбу сумма корхона зарарига олиб борилади.
Агар корхона қимматли қоғозларни қайта баҳолашнинг иккинчи усулини танлаган бўлса, у ҳолда қимматли қоғозлар қадрини пасайиши натижасида 60000 сўмлик зарар кўрилган бўлади ва ҳисобот йили охирида уларнинг баланс қиймати 270000 сум миқдорида балансда акс эттирилади. Кўрилган зарар, худди 1-усулдагидек, резерв капитали ҳисобидан қопланади ёки корхона зарарига олиб борилади.
Агар корхона қимматли қоғозларни қайта баҳолашнинг 3- усулини қўллаётган бўлса, у ҳолда ҳисобот йили охирига қимматли қоғозларнинг қиймати 330000 сўмдан 276000 сўмга туширилади, ўртадаги фарқ , яъни 54000 сўм, резерв капитали ҳисобидан қопланади ёки бундай резерв капитали бўлмаса корхона зарарига олиб борилади.
Қарз ва кредит сифатида киритилган инвестицияларни баҳолаш. Қарз ва кредит сифатида киритилган инвестицияларни баҳолаш уларнинг бериш санасидаги ҳисоб қиймати бўйича амалга оширилади. Ҳисоб қиймати инвестицияга киритилган активнинг турига боғлиқ бўлади.
Жумладан, қисқа ва узоқ муддатга инвестицияга киритилган асосий воситалар ва номоддий активлар балансда уларнинг бошланғич қиймати бўйича баҳоланади. Бу активларни бошланғич қийматдан юқори баҳоланиб инвестицияга киритилиши корхонага қўшимча даромад келтириши мумкин ва аксинча, паст қилиб киритилиши корхонага зарар келтириши мумкин. Лекинда хар иккала ҳолда ҳам инвестициянинг баланс қиймати ушбу активлар бўйича бошланғич қийматга тенг бўлиши зарур. Инвестиция муддати тугагач бу турдаги активлар бошланғич қийматида мос счётлар таркибига тикланади.
Қарз ва кредит сифатида инвестицияга киритилган товар-моддий заҳиралар уларнинг баланс қийматида, яъни таннархи бўйича балансда акс этиши лозим. Ушбу қийматдан четланиш (паст ёки юқори) корхонага , худди узоқ муддатли активлар сингари, мос равишда зарар еки қўшимча даромад келтиради. Моддий заҳираларни қайтарилиши ҳам мос счетларга баланс қийматида, яъни таннархи бўйича тикланади.
Пул маблағларини қарз ва кредит сифатида инвестицияга киритилиши уларнинг берилган суммадаги миқдорида баҳоланади ва ўша миқдорда қайтарилгач мос счетларга тикланади.
Қарз ва кредит шартномасига мувофиқ қарз ва кредит сифатида киритилган инвестициялар қайта баҳоланиши ҳам мумкин. Қайта баҳолаш инвестицияга киритилган асосий воситалар ва моддий активларнинг бошланғич қийматлари ҳукумат қарорлари ёки корхонанинг мулкини бошқа мулк шаклига айланиши муносабати билан мутассади ташкилот қарори билан ўзгартирилганда амалга оширилади. Бундай ҳолда инвестор инвестицияга киритган узоқ муддатли активларининг баланс қийматини ўзгартиради ва ўша қийматда кейинги саналарда уларни балансда акс эттиради. Қайта баҳолаш товар-моддий заҳираларга ҳам тааллуқли бўлиб, уларнинг баланс қийматини ўзгариши инвестиция қийматини ҳам ўзгаришига олиб келади. Қарз ва кредит сифатида инвестицияга киритилган активларнинг қайта баҳоланиши шартнома шартларига мувофиқ инвесторнинг оладиган даромадига таъсир қилиши ҳам, таъсир қилмаслиги ҳам мумкин.
Активларни қарз ва кредит сифатида инвестицияга киритувчи корхоналар ўзларининг ҳисоб сиёсатларида баҳолаш ва қайта баҳолаш тартибларини , уларни корхона даромад ва харажатларига таъсирини , шунингдек қайта баҳолаш натижаларини счетларда акс эттириш усулларини очиб беришлари лозим.

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish