а) номоддий активнинг қийматини оширади
б) номоддий активнинг қийматини оширмайди
в) таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар
г) сотиш билан боғлиқ харажатлар
Номоддий активлар устав капиталига иштирокчиларнинг улуши сифатида киритилганда кандай бухгалтерия ёзуви килинади?
7. Номоддий активлар қачон ва қайси муддатларда инвентаризация қилинади? Ҳар ойнинг охирида
Ҳар йилнинг охирида
Ҳар чоракнинг бошида
Ҳар чоракнинг охирида
YI БОБ. ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ҲИСОБИ
6.1.Инвестициялар ҳисобини ташкил қилиш асослари
Инвестициялар – бу корхонанинг бошка корхоналарга уларнинг кувватини ошириш ва бунинг эвазига келгусида ўзи ҳам моддий наф кўриш, қўшимча даромад олиш мақсадида киритган маблағлари.
Инвестициялар турлича белгиларига қараб таснифланади.Чунончи, муддатига кўра улар узоқ муддатли ва қисқа муддатли инвестицияларга бўлинади. Республикамизнинг 12-сон БҲМС «Молиявий инвестициялар ҳисоби»га мувофиқ узоқ муддатли инвестициялар деганда 12 ойдан кўп муддатга киритилган маблағлар тушунилади. Ушбу муддатдан кам вақтга киритилган маблағлар қисқа муддатли инвестициялар деб аталади.
Киритилиш йўналишига кўра молиявий инвестициялар хўжалик юритувчи субъектларнинг турлари бўйича алоҳида гуруҳларга ажратилади. Жумладан, узоқ ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар ушбу белгисига кўра қўйидаги гуруҳларга ажратилади: