К. Б. Уразов, Н. У худайбердиев, М. М. Ибрагимов, Д. К. Уразов


Асосий воситаларни амортизацияси (эскириши)нинг ҳисоби



Download 1,14 Mb.
bet67/320
Sana25.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#290805
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   320
Bog'liq
БХА дарслик.2021

4.3.Асосий воситаларни амортизацияси (эскириши)нинг ҳисоби

Асосий воситаларнинг амортизацияси (эскириши)ни ҳисобга олишда қуйидаги атама ва тушунчалар муҳим рол ўйнайди.


Амортизация – бу асосий воситаларнинг амартизацияланадиган қийматини фойдали хизмат муддати ичида янги яратилган маҳсулот (иш, хизмат) қийматига киритиш (5-сон БХМС, п.3).
Эскириш –бу асосий воситанинг белгиланган меъёрлар бўйича ҳисобланган амартизация суммаси.
Амортизацияланадиган қиймат - асосий воситанинг бошланғич қийматидан кўзда тутилаётган ликвидацион қийматни чегиргандан кейин қолган қиймат ( БХМС № 5, п.3).
Ликвидацион қиймат - бу асосий воситаларни фойдали хизмат муддати охирида ликвидация қилиш чоғида вужудга келадиган активларнинг уларни олишга кетган ликвидация харажатлари чегириб ташлангандан кейин қолган қиймати(5-сон БХМС,п.3). Асосий воситаларни ликвидацияси натижасида олинадиган активларга хом-ашё ва материаллар, инвентарлар, эҳтиёт қисмлар, товарлар сифатида тан олинган, баҳоланган ва қабул қилинган моддий бойликлар киради.
Ликвидация харажатлари – асосий воситаларни бузиш учун сарфланган моддий, меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, ижтимоий суғурта органларига ажратмалар, турли транспорт ва бошқа хизмат харажатлари мажмуаси.
Собиқ ҳисоб таълимоти ва амалиётида асосий воситаларнинг амортизацияланадиган қийматини аниқлашда ликвидацион қиймат эътиборга олинмас эди. 5-сон БХМС «Асосий воситалар» республикада биринчи марта амортизацияланадиган қийматни аниқлашда асосий воситаларни кўзда тутилиши мумкин бўлган ликвидацион қийматини ҳисобга олиш тартибини белгилади. Ликвидацион қийматни кўзда тутиш мумкин бўлган миқдорини БХМС га мувофиқ, корхонанинг ўзи мустақил асосий воситаларни қабул қилиб олиш вақтида белгилаши мумкин. Ликвидацион қийматни кўзда тутиш мажбурий ҳисобланмайди. Шунинг учун бу қиймат бўлмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолда асосий воситанинг амортизацияланадиган қиймати бевосита унинг бошланғич қийматидан иборат бўлади.
5-сон БХМС «Асосий воситалар»га мувофиқ асосий воситаларни йиллик амортизация (эскириш) суммаси (Ас) қўйидагича аниқланади:

  • Қолдиқ қиймат кўзда тутилган асосий воситалар бўйича

Бошланғич қиймат – Ликвидацион қиймат
Ас = ------------------------------------------------------------- (1)
Хизмат муддати



  • Қолдиқ қиймат кўзда тутилмаган асосий воситалар бўйича

Бошланғич қиймат
Ас = ----------------------------------- (2)
Хизмат муддати
Барча асосий воситалар бўйича ликвидацион қийматни белгиланган миқдорлари ёки уларни белгиланмаганлиги ҳам корхоналарнинг буйруқ билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатларида тўлиқ ўз аксини топиши лозим.
Ҳисоб сиёсатида асосий воситалар бўйича фойдали хизмат муддати ичида жамланиб борувчи амортизацияни (эскиришни) ҳисоблаш усуллари ҳам белгилаб олинган бўлиши керак.
5-сон БХМС «Асосий воситалар»га мувофиқ (6-§) жамланган амортизация (эскириш)ни ҳисоблаш қўйидаги усуллар бўйича амалга оширилиши мумкин:

  • Бир маромда ҳисоблаш;

  • Бажарилган иш ҳажмига пропорционал ҳисоблаш;

  • Хизмат йиллари йиғиндисига пропорционал ҳисоблаш (кумулятив усул);

  • Камайиб борувчи қолдиқ қийматдан ҳисоблаш.

Амортизация (эскириш) ҳисоблаш усуллари мохиятини, уларнинг солик солиш базасига таъсирини қўйидаги мисол асосида кўриб чиқайлик. Айтайлик, автомашинанинг бошланғич қиймати – 100 000 000 сўм, корхона томонидан кўзда тутилган ликвидацион қиймат – 10 000 000 сўм, хизмат муддати – 5 йил, йиллик эскириш меъёри – 20%. Техник паспортида хизмат муддати даврида кўзда тутилган иш ҳажми (соатларда) – 10000 соат. Машинанинг ҳақиқатда ишлаган вақти ҳисоб маълумотлари бўйича 1-йилда – 2000 соат, 2-йилда – 3000 соат, 3-йилда – 2500 соат, 4-йилда – 1500 соат, 5-йилда – 1000 соат.

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish