К. Б. Уразов, Н. У худайбердиев, М. М. Ибрагимов, Д. К. Уразов



Download 1,14 Mb.
bet130/320
Sana25.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#290805
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   320
Bog'liq
БХА дарслик.2021

Тўлов топшириқномаси – бу мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз счётидан топшириқномада белгиланган суммани маблағларни олувчининг счётига ўтказиш тўғрисидаги топшириғи назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати.
Барча корхоналар учун ягона шакл ва мазмунга эга бўлган тўлов топшириқномасида унинг тартиб рақами, тузилган санаси, тўловчи ва олувчи корхоналарнинг номлари, банк реквизитлари, солиқ тўловчи сифатидаги реквизитлари, ўтказиладиган сумманинг миқдори, ўтказиш мақсади ва унга асос бўлувчи ҳужжатнинг тартиб рақами ва санаси кўрсатилади.
Ҳисоб-китобларнинг ушбу шакли корхонанинг таъминотчилар ва пудратчилар, бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар ва бошқа кредиторларига тўловларни банкдаги ҳисобрақамлар орқали ўтказишда ишлатилади.
Пулни олувчи ва тўловчи корхоналарга банк хизматлари битта банк томонидан кўрсатилганда тўлов топшириқномаси учта нусхада, уларга банк хизматлари турли банклар томонидан кўрсатганда эса, ушбу тўлов топшириқномаси икки нусхада тузилади.
Тўлов топшириқномаси корхона раҳбари ва бош ҳисобчи томонидан имзоланади ҳамда корхона муҳри билан тасдиқланади.
Тўлов топшириқномасининг санаси у банкка тақдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак, улар мос келмаган тақдирда, тўлов топшириқномаси банк томонидан ижро учун қабул қилинмайди.
Тўлов талабномаси – бу маблағларни олувчи корхонанинг маблағларни тўловчи корхона томонидан тўлов талабномасида кўрсатилган суммани банк орқали тўлаш тўғрисидаги талаби назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати.
Тўлов талабномалари қуйидаги турларга бўлинади:
акцептли тўлов талабномаси - тўлов талабномасида назарда тутилган сумма маблағларни тўловчи томонидан акцептланганидан (тан олинганидан) сўнг, тўловлар амалга ошириладиган ҳисоб-китоб ҳужжати;
акцептсиз тўлов талабномаси - тўлов талабномасида назарда тутилган сумма маблағларни тўловчининг розилиги бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, тўловлар амалга ошириладиган ҳисоб-китоб ҳужжати.
Акцептли тўлов талабномалари пулни олувчи ва тўловчи корхоналарга банк хизматлари битта банк томонидан кўрсатилганда уч нусхада тақдим қилинади. Тўлов талабномасининг учинчи нусхаси у келиб тушгандан кейинги иш кунидан кечиктирмай, банк томонидан ҳужжатни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда, акцептлаш учун маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига топширилади. Мижоз томонидан тўлов талабномаси акцептланганидан ва тўлов амалга оширилганидан сўнг, тўлов талабномасининг биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади, иккинчи нусхаси эса маблағларни олувчининг шахсий счётидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни олувчига тақдим қилинади.
Маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига турли банклар томонидан хизмат кўрсатилганда тўлов талабномалари уч нусхада маблағларни олувчи банкка тақдим қилинади. Тўлов талабномасининг барча нусхалари маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка юборилади. Бунда тўлов талабномасининг биринчи ва иккинчи нусхалари банкда қолдирилади, учинчи нусхаси эса кейинги иш кунидан кечиктирмай, банк томонидан қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда, акцептлаш учун маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига топширилади.
Маблағларни тўловчи тўлов талабномасини белгиланган муддатда банкка ташкилот раҳбарининг имзоси билан акцепт тўғрисида тўлов талабномасининг юқоридаги чап бурчагига белги қўйиб қайтариши керак. Маблағларни тўловчи белгиланган муддатда ўзининг розилиги ёки тўловдан тўлалигича ёхуд қисман бош тортиши тўғрисида маълум қилмаган тақдирда, тўлов талабномаси банк томонидан умумий тартибда акцептланади ҳамда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов талабномасининг биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади, иккинчи нусхаси эса маблағларни тўловчининг шахсий счётидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади.

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish