Материалнинг ўртача қиймати ишлатиш учун яроқли материаллар жами қийматини уларнинг жами сонига бўлиш орқали топилади. Бунинг натижасида бир бирлик материалга тўғри келувчи ўртача қиймат топилади. Ушбу ўртача қиймат асосида ишлаб чиқаришга сарфланган ва давр охирида мавжуд бўлган материал заҳиралари қийматини баҳолаш амалга оширилади.
Мисол:
Материал кирими санаси
|
Сони, дона
|
Бир бирлик материалнинг харид баҳоси, сўм.
|
Умумий қиймат, сўм.
|
2 март
|
2000
|
40000
|
80000000
|
15 март
|
6000
|
44000
|
264000000
|
30 март
|
2000
|
47500
|
95000000
|
Жами мавжуд заҳира
|
10 000
|
|
439000000
|
Бир бирлик материалнинг ўртача қиймати = 439000000/10000= 43900 сўм
|
Давр охирига қолдиқ, сўмда – (6000*43900) = 263400000 сум
|
Жами мавжуд материаллар таннархи 439 000 000 сум.
минус: Давр охирига заҳира 263 400 000 сум.
=Маҳсулот таннархига киритилган
материаллар таннархи 175 600 000 сум
Ёки (4000*439,00) 175 600 000 сум
|
НИФО (NIFO) методи – бу материал заҳиралари сарфини режалаштирилган баҳолар бўйича ҳисобга олиш ва таннархга киритишга асосланган метод.Ушбу методда ишлаб чиқаришга сарфланган материаллар режа қийматини уларнинг харид қийматларига мувофиқлаштириш учун тузатишлар қилинади.
Мисол:
Материал кирими санаси
|
Сони, дона
|
Бир бирлик материалнинг харид баҳоси, сўм.
|
Умумий қиймат, сўм.
|
2 март
|
2000
|
40000
|
80000000
|
15 март
|
6000
|
44000
|
264000000
|
30 март
|
2000
|
47500
|
95000000
|
Жами мавжуд заҳира
|
10 000
|
|
439000000
|
Бир бирлик материалнинг ҳисобдан чиқариш режа қиймати 40000 сўм
|
Давр охирига қолдиқ, сўмда – (4000*44000+2000*47500) = 271000000 сум
|
Жами мавжуд материаллар таннархи 439 000 000 сум.
минус: Давр охирига заҳира 271 000 000 сум.
=Маҳсулот таннархига киритилган
материаллар таннархи (4000*40000) 160 000 000 сум
таннархга киритилган тузатишлар
(2000*4000) 8 000000 сум
|
Кўриниб турибдики, НИФО (NIFO) методи мазмунан ФИФО (FIFO) методига ўхшашдир. Фарқ фақатгина материаллар чиқимида режа баҳоларни қўллашда, шу боис давр охирида материалларнинг режа ва харид қийматлари ўртасидаги фарққа суммасига маҳсулот таннархига тузатишлар киритиш заруратининг борлигидадир.
Меъёрий қиймат методи – бу материал заҳиралари сарфини белгиланган меъёрий қиймат бўйича ҳисобга олиш ва таннархга киритишга асосланган метод.Ушбу методда ишлаб чиқаришга сарфланган материалларнинг реал баҳоси ва меъёрий қиймати ўртасидаги фарқ алоҳида махсус четланишлар счётида жамланади. Давр охирида ушбу четланишлар счётидаги сумма сторно ёки қўшимча ёзув асосида тайёр маҳсулот ва сотилган маҳсулотлар таннархи счётларига тақсимлаш йўли билан ўтказилади.
Мисол:
Материал кирими санаси
|
Сони, дона
|
Бир бирлик материалнинг харид баҳоси, сўм.
|
Умумий қиймат, сўм.
|
2 март
|
2000
|
40000
|
80000000
|
15 март
|
6000
|
44000
|
264000000
|
30 март
|
2000
|
47500
|
95000000
|
Жами мавжуд заҳира
|
10 000
|
|
439000000
|
Бир бирлик материалнинг ҳисобдан чиқариш меъёрий қиймати қиймати 43000 сўм
|
Давр охирига қолдиқ, сўмда – (4000*44000+2000*47500) = 271000000 сум
|
Жами мавжуд материаллар таннархи 439 000 000 сум.
минус: Давр охирига заҳира 271 000 000 сум.
=Маҳсулот таннархига киритилган
материаллар таннархи (4000*43000) 172 000 000 сум
таннархга киритилган тузатишлар
2000*(40000 - 43000)+ 2000*(44000-43000) -4 000 000 сум
|
4-сон БХМСга мувофиқ (п.53-57 ) Ўзбекистон Республикасида кўпроқ эътиборли бўлган ФИФО ва АВЭКО усулларни қўллаш кўзда тутилган, ЛИФО усулини қўллаш кўзда тутилмаган.
Хўжалик юритувчи субъектлар материаллар чиқими ҳамда улар қолдиқ қийматини баҳолашнинг юқорида келтирилган ФИФО ва АВЭКО усулларидан бирини танлаб олишлари ва уни ўзларининг ҳисоб сиёсатларида кўрсатишлари керак. Бир хил материал бўйича бир вақтнинг ўзида икки усулни қўллаш таъқиқланади. Бир усулдан иккинчисига асос бўлганда ўтиш мумкин ва бу тўғрида ҳисоб сиёсатига киритилган ўзгаритиришлар тегишли органларга етказилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |