К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

 
 
 
 
 
 


54 
3.6. Географик қобиқдаги туташ юзалар, симметрия ва 
дисимметриялар. 
3.6.1 Туташ юзалар. 
Геоқобиқлар ва уларнинг айрим қисмлари (қатламлар, ҳаво ва сув 
массалалар) турли хил ҳолатдаги ва таркибдаги моддалардан 
тузилаганлиги учун улар орасида чегара албатта бўлади. 
Геоқобиқлар (геосфералар) ўртасидаги чегараларни туташ юзалар 
деб аташ қабул қилинган. Туташ юзалар асосан оралиқ қатламлардан 
иборат. Мазкур оралиқ қатламларда модда ва иссиқлик оқими ўзгаради ва 
оралиқ жараёнлар содир бўлади. Бундай оралиқ жараёнлар қаттиқ жисмлар 
юзаси оралиғида рўй беради. Масалан, майдаланган қаттиқ жинсларни ўз- 
ўзидан ёниб кетиши (ун, шакар ва кўмир майдаси) ва айрим ҳолларда 
портлаб кетиши. Кўпроқ улкан жараёнлар эмас, балки кенг тарқалган 
жараёнлар содир бўлади. Туташ юзаларда майдаланган моддалар бўлса, 
моддаларнинг эритилиш ва реакцияга кириш қобилияти кескин ортиб 
кетади. Демак, туташ юзалар географик қобиқдаги энг фаол юзалар бўлиб, 
уларда алмашиниш, эритиш ва иссиқлик ажратиш реакциялари кучайиб 
кетади. 
Географик қобиқда туташ юзалар жуда кўп ва хилма-хилдир ва 
уларда ҳаёт турли суръатларда кечади. Энг фаол туташ юзаларга географик 
қобиқда қуйидагилар киради: қирғоқлар (соҳиллар), атмосфера ва океан 
фронтлари, муз ва муз атрофи, Ер юзаси. 
Қирғоқ (соҳил) зонаси ўсимлик ва ҳайвонларга жуда бой бўлади. 
Қирғоқ зонаси гидросфера, атмосфера ва литосферанинг ўзаро таъсир 
зонасида жошлашган. Бу ерда тўлқинлар таъсирида қирғоқлар емирилади, 
тоғ жинслари майдаланиб қум ва шағалга айланади ва уларнинг 
тўпланиши натижасида қум тепалари, ёйилмалари ҳосил бўлади. 
Қирғоқларда сувларнинг қалқиши рўй беради, бунинг натижасида Ернинг 
тезлиги жуда оз бўлсада камайиб боради. 
Атмосфера ва океан фронтларида эса ҳаво ва сув массаларининг 
аралашиши, уларни кўтарилиши ва пасайиши рўй беради. Сув 
массаларининг туташ қисмларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси хилма-хил 
бўлади, атмосфера фронтларида кўпинча ёғинлар ёғади, тупроқ ва ўсимлик 
зоналари туташган жойда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси тез суръатлар 
ривожланади. 
Океанларда ва денгизларда муз атрофи билан муз чеккалари 
ўртасидаги жойлар ҳам фаол туташ юзалар қаторига киради. Бу ерларда 
ҳам ҳаёт тез суръатлар билан ривожланади. 
Энг муҳим туташ юза бўлиб Қуёш нурлари билан Ер юзасининг 
ўзаро таъсир юзаси ҳисобланади. Мазкур юзада Қуёшнинг нурлари 
ўсимликлар баргларида, тупроқда, нураш қобиғида, океан, денгиз, кўл, 
дарё сувларида иссиқлик ва кимёвий энергияга айланади. Мазкур туташ 


55 
юза жуда кўп динамик жараёнларни боришига имкон берадиган, 
иссиқликни ўзгартирадиган ва тўплайдиган энг кучли туташ юзадир. 
Демак, туташ юзалар географик қобиқ тузилишининг муҳим 
хусусиятлари ҳисобланади. Туташ юзаларда геоқобиқлар, сув ва ҳаво 
массалари, Ер пўстининг турли қисмлари, тупроқ, тирик мавжудотлар 
оралиғида шаклланади ва фаолият кўрсатади. Мазкур туташ юзаларда энг 
фаол ўзаро таъсир жараёнлари содир бўлади, чунки уларда физик-химик 
жараёнларнинг ва энергиянинг фарқи (градиенти) жуда катта. 
Географик қобиқнинг кичик таркибий қисмлари ўзларидан каттароқ 
қисмлар таркибига, улар ундан ҳам каттароқ қисмлар таркибига киради. 
Мазкур таркиблар орасида туташ юзалар жойлашади. Олий даражадаги 
туташ юзаларда макрожараёнлар содир бўлади, Ер юзасида сувнинг катта 
айланма ҳаракати гидросфера-атмофера-литосфера чегараларида содир 
бўлади. Океан-атмофера-материк оралиғидаги иссиқлик оқими ҳам 
геоқобиқлар чегарасида рўй беради. Баъзи бир макрожараёнлар атмосфера 
фронтларида 
об-ҳавони 
кескин 
ўзгаришига, 
ёғинлар 
ёғишига, 
момақалдироқ ва чақмоқ чалишига олиб келади. Ер пўстида эса туташ 
(контакт) метаморфизм жараёни содир бўлади. Қуйи (кичик) туташ 
юзаларда химик ва биологик ўзаро таъсирлар содир бўлади, уларни фақат 
сезгир 
приборлар 
ёрдамида 
ўрганиш 
мумкин. 
Шунинг 
учун 
геотаркиблараро ўзаро таъсирнинг бу шакли микротаркибли таъсир деб 
аталади. Улар ландшафтлар геогфизикаси ва геохимияси фанлари 
томонидан ўрганилади. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish