3.4. Географик қобиқдаги моддалар ва уларнинг хусусиятлари.
Географик қобиқда юқорида айтганимиздек, моддалар ҳилма-ҳил
хоссалар ва ҳусусиятларга эга бўлади. Турли моддалар турлича кимёвий ва
физик хоссаларга эга.
3.4.1. Моддаларнинг кимёвий таркиби.
Географик қобиқнинг турли қисмларини кимёвий таркиби турлича.
Аммо Оламнинг бизга маълум бўлган қисмининг таркиби деярли бир хил,
бу ерда атомларнинг 93%ни водород атоми ташкил қилади. Ерда эса
водород ва гелий нисбатан кам.
Географик қобиқдаги моддаларнинг мураккаб кимёвий таркибининг
асосий сабаби унинг узоқ вақт давомида ривожланишидир. Бунда
моддалар кимёвий таркибининг шаклланишида Қуёш тизими ва Ернинг
вужудга келиш шароити, дастлабки мантия моддасини гравитацион ва
физик-химик табақаланиши (бу табақаланишда Ернинг ташқи қобиқлари
ҳосил бўлган), географик қобиқнинг узоқ давр мобойнида ривожланиши
68
(бунда Ер юзасида алоҳида моддалар ва элементлар тўпланиши содир
бўлади) жуда муҳим аҳамияти эга бўлади. Натижада Ер пўстининг ҳозирги
кимёвий таркиби шаклланди.
Ер юзасида кислород, темир, кремний, алюминий, магний, кальций,
натрий, углерод, калий кўпроқ тарқалган.
Тропосферада асосан азот (75-80%), кислород (20%), карбонат
ангидрид (1-2%); биосферада кислород (50-60%), карбонат ангидрид
(20%), водород (10%), азот (10%), литосферада кислород (50%), карбонат
ангидрид (5%), водород (2,5%), азот (10%); гидросферада кислород (70%),
карбонат ангидрид (0,5%), водород (>10%), азот (0,1-0,2%), кремний (0,2-
03%) кенг тарқалган. Магматик тоғ жинслари таркибида кислород (40-
50%), карбонат ангидрид (2-3%), водород (0,5-1%), азот (2-3%), кремний
(30-35%) мавжуд.
3.4.2. Моддаларнинг физик хоссалари.
Географик қобиқда содир бўладиган жараёнлар учун моддаларнинг
физик хоссалари (зичлиги, оқиши, иссиқлик сиғими, иссиқлик
ўтказувчанлиги, нурни қайтариш қобилияти ва х.к.) мухим ахамиятга эга.
Географик қобиқдаги модданинг зичлиги юқоридан пастга қараб ортиб
боради.
Бунинг
асосий
сабаби
моддаларнинг
гравитацион
табақаланишидир. Тоғ жинсларининг зичлиги 2-3 г/см.куб, тирик модда ва
сувнинг зичлиги 1,0 г/см. куб, ҳавонинг атмосферанинг қуйи
қатламларидаги зичлиги 0,0013 г/см куб Атмосферада зичлик пастдан
юқорига қараб камайиб боради, бу эса адиабатик жараёнларни келтириб
чиқаради. Бунда ҳаво пастга тушаётганда қизийди ва тепага чиқаётганда
совийди. Чунки пастга тушаётганда ҳавонинг зичлиги ортиши муносабати
билан зарраларни бир-бирига урилиши ва ишқаланиши кучаяди, натижада
ҳаво қизиб кетади, тепага чиқаётганда эса зичлик камайганлиги туфайли
зарраларни тўқнашиши камаяди, натижада ишқаланиш ҳам камаяди ва
ҳаво совий бошлайди.
Океанларда сувнинг сиқилмаслиги туфайли зичликни пастга тушган
сари ортиши кузатилмайди. Океан сувларининг зичлиги ҳарорат ва
шўрликка боғлиқ равишда ўзгаради. Моддаларнинг дарзланиши ҳам
пастдан юқорига қараб ортиб боради. Юқорида, Ер юзасига яқин жойларда
дарзланиш даражаси юқори, чуқурдаги тоғ жинсларида эса дарзланиш
даражаси кам.
Географик қобиқдаги турли хил жараёнларни ҳосил бўлишида
моддаларнинг оқувчанлиги муҳим аҳамиятига эга. Ҳаво ва сув катта
оқувчанлик хусусиятига эга. Шунинг натижасида улар жуда катта емириш
ишларини бажаришади. Бундан ташқари ҳаво ва сув билан бирга майда
заррачалар, ҳамда иссиқлик ҳам ташилади.
69
Тоғ жинслари ҳам узоқ давом этган босим таъсирида аста-секин оқа
бошлайди, натижада турли хил бурмалар ҳосил бўлади. Мантия моддалари
ҳам ёпишқоқ бўлганлиги туфайли оқувчанлик хусусиятига эга. Литосфера
плиталари мантия моддалари устида сузиб юради.
Музликлар ҳам оқувчанлик хусусиятига эга. Улар ўз оғирлик кучи
таъсирида аста-секин юқоридан пастга оқиб тушишади. Антрактида ва
Гренландия музлари марказдан аста – секин чекка томонларга оқиб
боиришади ва қирғоққа етганда синиб тушиб улкан айсбергларни ҳосил
қилишади.
Географик
қобиқда иссиқликни алмашинишида турли хил
юзаларнинг нурни қайтариш қобилияти катта аҳамиятига эга. Турли хил
юзаларни нурни қайтариш қобилиятига альбедо деб аталади, яъни юзадан
қайтган радиацияни юзага тушган радиацияга нисбати. Янги ёққан қор
юзага келган 95% Қуёш нурларини, ўрмонлар 10-25%, донли экин далалар
20-30% сув 0,4%ни қайтаради. Натижада Ер иқлимида катта фарқлар
вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |