3.7. Географик қобиқнинг мустақил ривожланиш хусусияти.
Географик қобиқнинг энг асосий хусусиятларидан бири унинг
мустақил ривожланиш хусусиятидир.
Географик қобиқнинг мустақилиги деганда унинг ташқи таъсирга ва
Ернинг ички қисмлари таъсирига нисбатан барқарорлиги, турли хил
жараёнларнинг таъсирига (Қуёш фаоллиги, тектоник ҳракатлар)
қарамасдан унинг ўлчамларини ўзгармасдан қолиши тушунилади.
Географик қобиқда нарса ва ҳодисалар ўзаро боғлиқ бўлгани учун
улардан ҳар бирининг тараққиёти ташқи таъсирларга дуч келмасдан иложи
74
йўқ, бу тараққиёт асосан ички зиддиятларни бартараф қилиш тарзида
боради.
Географик қобиққа кўрсатиладиган ташқи таъсирлар аста-секинлик
билан содир бўладиган ўзгаришлар ва тартибсиз ҳаракатлар тарзида рўй
беради. Аммо географик қобиқнинг ташқи таъсирга реакцияси
тартиблидир.
Унда айрим секин ва кам бўладиган ўзгаришларидан кейин ҳам
олдинги ҳолатига қайтиш қобилияти бор. Масалан, музлик босгандан
кейин, яъни ўртача ҳароратга, намликка ва бошқа ўлчамларга қайтиши.
Географик қобиқнинг мустақил ривожланиши унда мавжуд бўлган
химоя тизимларига боғлиқ. Мазкур ҳимоя тизимлари географик қобиқни
коинотнинг зарарли таъсиридан сақлайди. Шундай ҳимоя тизимларига
Магнитосфера, озон қатлами, атмосфера киради.
Ернинг магнит майдони географик қобиқни Қуёш шамоли ва космик
нурлар таъсиридан сақлайди. Озон қатлами эса географик қобиқни қаттиқ
ультрабинафша нурлардан сақлайди. Атмосфера эса Ерни метеоритлардан,
бирдан исиб ва совиб кетишидан сақлайди. Ердан таралаётган инфрақизил
нурларни ютади ва Ерни космик совуқдан сақлаб қолади.
Географик қобиқни ўзида асосий табиий географик ўлчамларни,
ташқи таъсирларга қарамасдан маълум бир меъёрда ушлаб турадиган ва
бошқараиб турадиган тизимлар мавжуд.
Географик
қобиқнинг мусақиллиги Ернинг бутун геологик
ривожланиш тарихи давомида ортиб борган. Ердаги моддаларнинг
оғирлигига қараб табақаланиши натижасида атмосфера ва гидросфера
Ерни космик совуқдан ва матеоритлардан муҳофаза қила бошлаган. Ер
пўстини ривожланиши билан қуруқликлар ўсиб, платформалар майдони
кенгая борди, географик қобиққа Ернинг ички қисмидан иссиқлик келиши
камайди ва Ердаги жараёнларни ривожланишида Қуёш иссиқлигини
аҳамияти кескин ортди. Мазкур шароитда географик қобиқда ҳаёт пайдо
бўлди.
Ер юзасида сув массасининг кўпайиши жуда катта аҳамиятга эга
бўлди. У географик қобиқнинг иссиқлик меъёрига жуда катта таъсир
кўрсатди. Ҳозирги пайтда географик қобиққа саноат, қишлоқ хўжалиги ва
транспорт катта таъсир кўрсатмоқда. Турли хил ёқилғиларнинг ёқилиши
ҳавода карбонат ангидридни миқдорини ортиб кетишига ва ҳароратни
кўтарилиб кетишига олиб келмоқда. Ўрмонларни аёвсиз кесилиши
атмосферада кислород миқдорини камайишига олиб келмоқда. Океанлар
нефть маҳсулотлари билан ифлосланмоқда. Буларни ҳаммаси географик
қобиқдаги термодинамик ва экологик мувозанатни бузилишига олиб
келади. Уларни оқибатлари эса ҳали атрофлича ва чуқур ўрганилганича
йўқ.
75
Do'stlaringiz bilan baham: |