К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

3.6. Бухгалтерия ҳисобининг
соддалаштирилган тизими
Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш бе­
восита кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг тарақ- 
қиёти билан боғлиқ. Кичик ва ўрта бизнес корхонала­
рининг ҳисоб ишларини ихчамлаштириш мақсадида 
бухгалтерия қисобининг соддалаштирилган тизими иш­
лаб чиқилган.
Микрофирмаларга мулкчилик шаклидан қатъий на­
зар, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик микдо­
ри ишлаб чиқариш тармоқларида 10 кишига қадар, 
савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда ноишлаб чиқариш со- 
ҳасининг бошқа тармокутарида 5 кишига қадар бўлган 
корхоналар киради.
Кичик корхоналарга мулкчилик шаклидан қатъий 
назар, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик мик­
дори саноат соҳасида 40 кишига қадар, қурилиш, қиш- 
лоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқдарида 
20 кишига қадар, илмий хизмат кўрсатиш, чакана савдо
65


ва ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида 
10 кишига қадар бўлган корхоналар киради.
Кичик корхона ўз ишлаб чиқариши ва бошқарув 
эҳтиёжларидан, уларнинг мураккаблиги ва ишловчи- 
лар сонидан келиб чиққан ҳолда, тегишли органлар 
тасдиқлаган бухгалтерия хдсоби шаклини мустақил тан- 
лайди. Бунда кичик корхона бухгалтерия ҳисобининг 
регистрларини қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда 
ўз ишининг хусусиятларига мустақил равишда мос- 
лаштириши мумкин:
♦ Ягона услубий асос (икки ёқлама ёзув қоидаси);
♦ Таҳлилий ва жамлама ҳисоб маълумотларининг 
ўзаро боғлиқлиги;
♦ Барча хўжалик муомалаларини регистрларда ялпи 
акс эттириш;
♦ Бирламчи ҳисоб ҳужжатлари асосида ҳисоб, бир­
ламчи ҳужжатлар маълумотларини кичик корхонани 
бошқариш ва унинг хўжалик фаолиятини назорат ки­
лиш, шунингдек, бухгалтерия ҳисобини тузиш учун 
зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича тўплаш ва бир ти- 
зимга солиш.
Кичик корхоналар бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобо- 
тини юритишда “Кичик тадбиркорлик субъектлари то­
монидан соддалаштирилган ҳисоб юритиш ва ҳисобот 
тузиш тартиби тўғрисида” 20-сон БҲМАдан фойдала­
нади.
Кичик корхонада бирламчи ҳисоб ахборотининг му­
айян моддий бойликларни олиб келиш йўли билан 
барча хўжалик муомалаларини ялпи ҳужжатлаштириш 
бухгалтерия ҳисобининг бошланғич босқичи бўлиб 
ҳисобланади.
Кичик корхоналар амалга ошириладиган муомала- 
ларни ҳужжатлаштириш учун бирламчи ҳисоб ҳужжат- 
ларининг намунавий шакллари, идоравий шакллар, 
шунингдек, тегишли намунавий шаклларга нисбатан 
мустақил ишлаб чиқилган, мажбурий реквизитлари 
мавжуд бўлган ва амалга оширилган муомалалар ҳисо- 
бида тўғри акс этгиришни таъминлайдиган шаклларни 
қўллашлари мумкин.
Бухгалтерия ҳисобининг бирламчи ҳисобида қўл- 
ланиладиган ҳужжатларнинг мажбурий реквизитлари 
куйидагилардир: ҳужжатнинг номи, тузилган сана,


хўжалик муомаласининг мазмуни, хўжалик муомала­
сининг ўлчов бирлиги (миқдорий ёки қиймат ифода- 
сида), хўжалик муомаласини амалга ошириш ва уни 
тўғри расмийлаштириш учун маъсул бўлган мансабдор 
шахсларнинг исм-шарифи, шахсий имзолари ва бош- 
қалар.
Соддалаштирилган тизимда ҳисоб ишлари қуйида- 
ги босқичларда амалга оширилади:
♦ Бошланғич ҳужжатлардаги ҳамда бухгалтерия ҳисо- 
би регистрларидаги маълумотларни руйхатга олиш;
♦ Бухгалтерия ҳисоботини тузиш;
♦ Корхона учун зарур бошқа ахборотни олиш учун 
бухгалтерия ҳисоби регистрлари маълумотларидан фой­
даланиш.
Кичик корхоналарда бухгалтерия ҳисобининг сод­
далаштирилган шаклида ҳисоб регистрларининг куйи­
даги икки туридан фойдаланиш мумкин:
1. Хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш дафтари;
2. Тегишли ҳисоб объектларини ҳисобга олиш қайд- 
номалари.
Хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш дафтари таҳ- 
лилий ва жамлама ҳисоблар регистри бўлиб, унинг 
асосида кичик корхонада муайян санада маблағлар мав­
жудлиги ва уларнинг манбаларни белгилаш ва бухгал­
терия ҳисобини тузиш мумкин. Хўжалик муомалалари­
ни ҳисобга олиш дафтари комбинациялашган регистр 
ҳам бўлиб, кичик корхона томонидан қўлланиладиган 
барча бухгалтерия ҳисобваракдарини ўз ичига олади, 
уларнинг қар бири хўжалик муомалаларининг ҳисоби- 
ни юритиш имконини беради. Бунда у баланснинг те­
гишли моддалари мазмунини асослаш учун батафсил- 
роқ бўлиши лозим.
Кичик корхона дафтарни қайднома кўринишида 
юритиб, уни ҳар ой учун ёки муомалалар ҳисоби бу­
тун қисобот йили учун юритиладиган дафтар шаклида 
очиши мумкин, бу ҳолда охирги саҳифасига дафтарда- 
ги мавжуд саҳифалар сони ёзилади, у раҳбар ва бош 
бухгалтернинг имзолари, шунингдек, кичик корхона 
муҳрининг изи билан тасдикланади.
Хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш дафтари йил 
бошида (корхона фаолияти бошида) активлар ва пас­
сивларнинг ҳар бир тури бўйича мавжуд бўлган кол-



Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish